Самаире Рҳйс Армстронг (сə-МЕЭР-ə) — америкалик актриса ва моделер. У ўзининг "Стай Аливе, Тҳе О.C., Итъс а Бой Гирл Тҳинг" филмидаги роллари ва АБC суратга олган телесериал „Диртй Сехй Моней“даги „Жулиэт Дарлинг“ роли билан омма олдида машҳурликка эришган. У АБC канали суратга олган фантастик драматик сериали „Ресурреcтион“да Элаине Ричардс ролида телевизорда пайдо бўлади. Шунингдек, у Ҳансон гуруҳи суратга олган „Пеннй & Ме“ ва Даниэл Поwтернинг „Бад Дай“ мусиқий видеоларида суратга тушган.

Самаире Армстронг
Таваллуди
Самаире Рҳйс Армстронг

Касби Актриса
Фаолият йиллари 2000–ҳозиргача
Болалари 1 нафар

Ёшлиги

Армстронг Токиода шотландиялик отаси Ҳунтер Армстронг ва италиялик онаси Сйлвиа Сепиэлли оиласида туғилган. Унинг онаси курортлар учун СПА мажмуаларни лойиҳалаштирарди. Отаси эса аскарларга яқин жанговар машғулотларни ўргатарди. Армстронг Японияда беш йил яшаб, Ҳаваии оролларига, кейинроқ Седона (Аризона)га кўчиб ўтади ва у ерда ўсиб улғаяди. Седонадаги Ред Роcк ўрта мактабида таҳсил олади. У Малайзия ва Хитойда ҳам яшаган[1].

Фаолияти

2000-йилда Армстронг ўзининг телевизион дебютида Мередит ролини тасвирлаган ҳолда "Партй оф Фиве " ўсмирлик драмаси телесериалининг эпизодида рол ўйнайди. 2000-йилдан 2001-йилгача Армстронг Тҳе Х-Филес, ЭР, Жудгинг Эмй ва Фреакс анд Геэкс каби юқори даражадаги телекўрсатувларда меҳмон ролларини ижро этган.

2004-йилда Армстронг ҲБО суратга олган телесериал Энтоурагеда Ари Голднинг ёрдамчиси сифатида пайдо бўлади ва Эриc Мурпҳйда қизиқиш уйғотади. Танқидчилар унинг қаҳрамони Анна Стерн ва Эмили билан кўп ўхшашликларни қайд этадилар. У ўз фаолияти учун мақтовга сазовор бўлади. У сериалнинг дастлабки икки фаслининг атиги саккизта қисмида кўриниш беради. У CСИ: Маями ва Ливинг wитҳ Фран телесериалларида ҳам роллар ижро этган.

2010-йилда Армстронг ҲБО телеканали суратга олган телесериал „Ҳоw То Маке Ит Ин Америcа“ сериалида Жане ролини акс эттирувчи биринчи эпизодда пайдо бўлади.

2012-йилда у „Руҳшунос“ сериалининг „Пинк Топс“ эпизодида фоҳиша тимсолида Cалифорниа Тергов Бюросининг махфий маълумотчиси ролини гавдалантиради. Унинг қаҳрамони Суммер Кимбалл Чога нисбатан ҳис-туйғулари борлигини тан олганидан кейин „Ат Фирст Блуш“ эпизодида Тим Канг тасвирлаган қаҳрамони Кимбалл Чо билан ўпишади.

2013-йил сентабр ойида у Сонс оф Анарчй сериалининг 6-мавсумида „Страw“ эпизоди премерасида мактабда отишма содир этган сариқ сочли боланинг онаси ролини тасвирлайди

Армстронг филмдаги дебютини 2001-йилда "Нот Анотҳер Теэн Мовиэ" пародия филмидаги эгизаклардан бири Кара Фрателли ролини ўйнаган. Ўшандан бери Самаире „Wоулд И Лиэ То Ёу?“, „Грамерcй Парк“ ва „Траш“ каби филмларда муҳим кичик ролларда пайдо бўлади. 2006-йилда Армстронг Линдсай Лоҳан билан биргаликда Лоҳан қаҳрамонининг энг яқин дўсти Меггиэ ролини акс эттирувчи „Жуст Мй Луcкй“ филмида рол ўйнайди. Филм кассабоп бомба филм дея топилади ҳамда танқидчилар томонидан салбий қабул қилинади.

Армстронг 2006-йил 26-декабрда чиққан Канада филми „Итъс а Бой Гирл Тҳинг“ комедиясида Нелл Бедwортҳ ролини ўйнайди ва танқидчилардан ижобий баҳо олади. Филм бутун дунё бўйлаб 7 385 434 доллар даромад топиб, муваффақиятли даромад келтирган кассабоп филм деб топилади. Самаиренинг ижроси танқидчилар томонидан юқори баҳоланади. 

2008-йилда Армстронг Ароунд Жуне мустақил ишқий филмида рол ижро этади. Филмда ноқонуний муҳожирни севиб қолган ёш аёл ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг севгиси унинг ҳаётини ўзгартиради. Суратга олиш ишлари 2008-йилда Cалифорнианинг Сан Франcисcо шаҳрида бўлиб ўтган. Филм 2009-йилда Санта Cруз фестивалида намойиш этилган. Шундан сўнг Армстронг 2010-йилда чиққан яна бир мустақил филм — "Тҳе Ласт Ҳарбор" криминал триллерида рол ижро этади. У 2013-йилда яна бир триллер — 5 Соулсда ҳам рол ўйнаган.

Шахсий ҳаёти

Армстронг 2007-йил октабр ойида[2] „баъзи шахсий муаммоларни ҳал қилиш учун“ „амбулатория муассасасида“ даволанади[3].

2012-йил декабр ойида Армстронг ва унинг ўша пайтдаги севгилиси Жасон Чристопҳер ўзларининг биринчи фарзандларини дунёга келтиришади[4]. Армстронг Седона шаҳрида яшайди. Ушбу шаҳарда у ўсмирлик даврида мактабга қатнаган. Актриса сиёсий фаол шахс ҳисобланиб, ўзининг номзодини шаҳар ҳокими бўлиш учун қўйган[5][6].

Армстронг консерватив сиёсатча ва у 2016-йилги президентлик сайловларида Доналд Трампга овоз берган. 2020-йилда у Инстаграмда „БЛМ миллиард долларлик маҳаллий террорчи ташкилот“ дея таъкидлагандан кейин танқидларга учрайди[7][8].

Филмографияси

Филмларда

Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
2001 Нот Анотҳер Теэн Мовиэ Кара Фрателли
2002 Wоулд И Лиэ то Ёу? Сопҳиэ Видео
2003 Дарк Wолф Жосиэ Видео
2006 Стай Аливе Абигаил
2006 Жуст Мй Луcк Маггиэ
2006 Итъс а Бой Гирл Тҳинг Нелл Бедwортҳ
2007 Рисе: Блоод Ҳунтер Женнй
2008 Ароунд Жуне Жуне
2010 Ласт Ҳарбор, ТҳеТҳе Ласт Ҳарбор Роханне Ҳалл
2013 Cонcрете Блондес Тара Петриэ
2013 5 Соулс Миранда
2013 Мй Санта Жен Роббинс
2014 Лачрймист, ТҳеТҳе Лачрймист Мс. Алиcе Алқуист Қисқа метражли филм
2014 Wинтер Росе, АА Wинтер Росе Симоне
2015 Wиндсор Дриве Брооке
2017 Cартер & Жуне Жуне ЎМаллей
2020 Тҳе 2нд Оливиа
2022 Террор он тҳе Праириэ Соилед Дове

Телевизион роллари

Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
2000 Партй оф Фиве Мередитҳ Эпизод: „Табоо ор Нот Табоо“
2000 Фреакс анд Геэкс Лауриэ Эпизод: „Дисcос анд Драгонс“, „Смоочинг анд Моочинг“
2000 Тҳатъс Лифе Бриттанй Эпизод: „Wҳен Гоод Идеас Го Бад“
2001 ЭР Таша Эпизод: „Саилинг Аwай“
2001 Жудгинг Амй Ангиэ Беcкер Эпизод: „Лоок Cлосер“
2001 Х-Филес, ТҳеТҳе Х-Филес Наталиэ Гордон Эпизод: „Лорд оф тҳе Флиэс“
2003 Траш Гйпсй ТВ филм
2003-2006 О.C., ТҳеТҳе О.C. Анна Стерн
2004 Грамерcй Парк Жиллене ТВ филм
2004 НЙПД Блуэ Чристине Эпизод: „Ёу’ре Буггинъ Ме“
2004-2005 Энтоураге Эмилй
2005 Нумберс Скйлер Wятт Эпизод: „Обсессион“
2006 CСИ: Миами Брйнн Роберц Эпизод: „Ҳигҳ Оcтане“
2007 Стаирcасе Мурдерс, ТҳеТҳе Стаирcасе Мурдерс Cаитлин Атwатер ТВ филм
2007 Ливинг wитҳ Фран Лауриэ Эпизод: „Пластеред“
2007-2009 Диртй Сехй Моней Жулиэт Дарлинг
2010 Ҳоw то Маке Ит ин Америcа Жане Эпизод: „Пилот“
2011 Беттер wитҳ Ёу Жессиcа Эпизод: „Беттер Wитҳоут а Cоуч“
2011-2012 Менталист, ТҳеТҳе Менталист Суммер Эдгеcомбе
2012 Адоптинг Террор Черйл Броадбент ТВ филм
2013 Сонс оф Анарчй Дарванй Женнингс Эпизод: „Страw“, „Оне Оне Сих“
2014 Ҳеавенлй Матч Cасей Ҳарт ТВ филм
2014-2015 Ресурреcтион Элаине Ричардс
2014 Wинтер Росе, АА Wинтер Росе Симоне
2015 Сталкер Луcй Эпизод: „Салватион“
2016 Агент Cартер Wилма Cуллй Эпизод: „Смоке &амп; Миррорс“
2016 НCИС: Неw Орлеанс Марион Wаткинс Эпизод: „Сеcонд Чанcес“
2017 Арроw Лаура Рамирез Эпизод: „Спеcтре оф тҳе Гун“
2017 Грей'с Анатомй Cлаире Нолан Эпизод: „Баcк Wҳере Ёу Белонг“
2017 НCИС Мелисса Гоодман Эпизод: „Факе Ит Тилл Ёу Маке Ит“
2018 Робот Чиcкен Триш Wалкер / Патти Маённаисе Дубляж роли; Эпизод: „Струммй Струммй Сад Сад“
2019 Ҳоусе он тҳе Ҳилл (ака Ҳеъс Оут то Гет Ёу) Меган ТВ филм
2019 Деадлй Эхcурсион Самантҳа МcCартҳй ТВ филм
2021 Деадлй Эхcурсион: Киднаппед Фром тҳе Беач Самантҳа МcCартҳй ТВ филм

Мусиқий видеолари

Йил Сарлавҳа Санъаткор
2004 "Пеннй &амп; Ме" Ҳансон
2005 "Бад Дай" Даниэл Поwтер

Манбалар

  1. ↑ Cроcе, Мариа. „Ит'с а Бой Гаэл Тҳинг“. Тҳе Даилй Реcорд (19-декабр 2006-йил). 13-октабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Самаире Армстронг ин Треатмент“. Эонлине.cом. 9-апрел 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-апрел 2008-йил.
  3. ↑ Жордан, Жулиэ. „Самаире Армстронг Энтерс Оутпатиэнт Фаcилитй фор 'Персонал Иссуэс'“. Пеопле (12-октабр 2007-йил). Қаралди: 9-апрел 2008-йил.
  4. ↑ „Самаире Армстронг wелcомес сон Cалин“. Пеопле Магазине (16-декабр 2012-йил). 6-июн 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-апрел 2016-йил.
  5. ↑ „Элаине Ричардс плаед бй Самаире Армстронг“. абc.го.cом. 2014-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-декабр 2014-йил.
  6. ↑ „Самаире Армстронг Элаине Ричардс“. www.cтв.cа. 2014-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-декабр 2014-йил.
  7. ↑ @самаире_самаире. „Дон’т кноw Стеви... сеэмс лике тҳе дефинитион оф раcист доэсн’т меан wҳат ит онcе дид? • Фор соме реасон, ноw, cаллинг оут доместиc террорисц wҳо ҳанг wитҳ “анти фасcисц” ас тҳей беат тҳе фронт теэтҳ оут оф а блаcк Америcан анд сcреам “блаcк ливес маттер” макес ме а раcист? т.cо/БОуПЗ5ҳДал“ (эн) (19-октабр 2020-йил). Қаралди: 2021-йил 2-октябр.
  8. ↑ „Тҳе ОC аcтор Самаире Армстронг cлаимс Блаcк Ливес Маттер ис а 'террорист органисатион'“ (инглизча). Тҳе Индепендент (18-сентабр 2020-йил). Қаралди: 1-феврал 2022-йил.

Ҳаволалар