Самандар Ҳамроқулов (23-декабр, 1978-йилда туғилган) — ўзбек поп қўшиқчиси, актёр, телебошловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2007)[1]. Самандар 2002-йил „Севги фазоси“ қўшиғи билан Ўзбекистонда шуҳрат қозонган. У ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида қўшиқ куйлайди[2].

Самандар Ҳамроқулов
Таваллуди 1978-йил 23-декабр (1978-12-23) (47 ёш)
Жанрлар Поп-фолк
Фаолият йиллари 1999 — бугун
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Амплуа вокал
Мукофотлари
Веб-сайт самандармедиа.уз

Самандар 1999-йил „Чаён гул“ филмида илк йирик ролини ўйнади. 2005-йил суратга олинган „Ярим бахт“ филмидаги роли Самандарга янада кўпроқ шуҳрат олиб келди. Бу муваффақиятлардан кейин Самандар бир неча филмда рол ўйнади.

Биографияси

1978-йил 23-декабр куни Наманган шаҳрида санъаткор ва қизиқчи Рустам Ҳамроқуловлар оиласида таваллуд топган. Наманган шаҳридаги Фаробий номидаги 2-сонли мактабга борган. 1996-йилдан 2000-йилгача Тошкент Давлат Санъат институтининг „Мусиқали драма“ факултетида ўқиган. Самандар Ҳамрақуловнинг санъат соҳасига кириб келишининг асосий сабаби унинг санъаткор оиласида туғилганлиги билан ўзаро боғлиқдир. Самандар Ҳамрақулов халқ орасида "Севги фазоси“ қўшиғи билан танилган бўлиб, бу қўшиқ хонанданинг илк ижоди ҳисобланади. Сўнг „Асалим гўзал“, „Самандар тангоси“ ҳамда 2002-йилда суратга олинган Рустам Саъдиевнинг „Муҳаббат синовлари“ филмига ишланган „Сен ўзинг“ соундтреки жуда ҳам оммалишиб, хит тарона даражасига етган. Хонанда ўзини актёрлик соҳасида ҳам синаб кўрган ва бир неча мувафаққиятларга эришган[3]. 2007-йил 10-августда Дилноза Маматова билан турмуш қурган.

Оиласи

  • Отаси, Ҳамроқулов Рустамали Икромалиевич (1953-1989) — ЎзССР Ленин мукофоти совриндори, ЎзССРда хизмат кўрсатган артист[4].
  • Онаси, Юлдашева Мавлуда Мамадалиевна (1953) — филолог (олий тоифали она тили ва адабиёт ўқитувчиси).
  • Акаси, Ҳамроқулов Искандар Рустамалиевич (1977) — актёр, қизиқчи.
  • Синглиси, Ҳамроқулова Севара Рустамалиевна (1981) — сатира театри актрисаси.
  • Турмуш ўртоғи, Ҳамроқулова (Маматова) Дилноза Алишеровна (1989) — филолог (франсуз тили)[5].

Дискографияси

Студиявий албомлари

  • „Севги фазоси“ (2002)
  • „Самандар тангоси“ (2005)

Клиплари

Филмографияси

Филмлар

Филм
Йил Филм Рол Манба
1999 Чаён гул Ашур
2002 Муҳаббат синовлари
2003 Тақдир
2004 Муҳаббатимсан
2005 Ярим бахт
2007 Янги бой Қобилжон
2008 Зирабча
2010 Арзанда
2013 Гумрохлар
2017 Нотаниш юлдуз

Сериаллар

Сериал
Йил Сериал Рол Манба
2019 Ҳамён
2002 Ҳаёт ўйини

Мукофотлари

  • „Тарона Тақдимоти — 2002“ маросимининг — „Мусиқада йил янгилиги“ номинацияси совриндори.
  • „Ниҳол-2003“ совриндори.
  • „Тарона Тақдимоти — 2004“ маросимининг — „Йил қўшиқчиси“ номинацияси совриндори.
  • 2007-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист“ мукофоти совриндори[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар“. дата.гов.уз. 2021-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  2. ↑ „Самандар Хамрақулов биографияси“.
  3. ↑ „Самандар Ҳамроқулов фром Узбекистан“. попнабле.cом. 2021-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-апрел.
  4. ↑ „Рустам Ҳамроқуловни ёд этиб: «Ўлим уни шошириб қўйганди!»“. хабар.уз. Қаралди: 2018-йил 3-май.
  5. ↑ „САМАНДАР ҲАМРОҚУЛОВ РАФИҚАСИНИ ҚУВОНЧЛИ САНА БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТДИ“. даракчи.уз. 2017-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.