Samandar Vohidov
Самандар Воҳидов — (1942-йил 12-сентябр Бухоро вилояти Шофиркон тумани — 2014-йил 19-октябр) — ўзбек шоири ва таржимон, радиожурналист, телепублицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Кафтимда гул, Қатраларда нур ёнар, Оламдан ранг излаб ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. Таржимон сифатида Саққо Бухорийнинг 35 байтни ташкил этувчи 5 та ғазалини таржима қилган.
| Самандар Воҳидов | |
|---|---|
|
Самандар Воҳидов 2012-йилда 70 ёшини қаршилаган кун | |
| Таваллуди |
12-сентябр 1942-йил |
| Вафоти |
19-октябр 2014-йил (72 ёшда) |
| Таълими | Бухоро давлат педагогика институти |
| Касби |
Таржимон Шоир Радиожурналист Телепублицист |
| Фаолият йиллари | ХХ аср 60-йиллари — 2014-йилгача |
| Машҳур ишлари |
Кафтимда гул |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Шоир 1942-йил 12-сентябрда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Ёшлиги Бухоро вилоятида ўтган шоир Бухоро давлат педагогика институтининг филология факултетида ўқиган[1]. У шоирлик а таржимонлик қилишдан ташқари радиода журналистликдан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида бош муҳарриригача бўлган лавозимларда ҳам фаолият олиб борган[2].
Ижодий фаолияти
Шеърий фаолияти
1976-йилда Самандар Воҳидов ўзининг илк ижодий асари „Қорбобонинг истаги“ номли мажмуасини нашр этди. Шоирнинг илк шеърий тўплами бўлган[3] „Кафтимда гул“ шеърий тўплами 1977-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. Тўплам, асосан, бармоқ тизимида ёзилган 59 та шеърдан иборат. Бундан сўнг „Қатраларда нур ёнар“ (1978), „Оламдан ранг излаб“ (1985), „Асал бобо“ (1985), „Кенгликни қумсаш“ (1991), „Хаёлинг мен билан“ (1996), „Бухором бор, Бухором бор“ (1997), „Сунбула“ (2002), „Умр чорбоғи“ (2003), „Ҳаловатни ҳалолликдан изладим“ (2005), „Ҳаж дафтари“ (2008), „Бу боғда баҳра боқийдур“ (2010), „Гуллаётган кунлар“ (2011), „Истиқлол манзумаси“ (2011) каби шеърий тўпламларни чоп эттирди[1].
Таржима фаолияти
Шоир таржимон сифатида ҳам ўзидан катта мерос қолдирди. Қилган таржималари тўпланган „Бухорийлар бўстони“ номли китобини чоп эттирган. Бу китоб Рудакийдан Садриддин Айнийгача бўлган даврда Бухорода яшаб ижод қилган шоирларнинг, жумладан, Имом Бухорий, Хожа Исматуллох Бухорий, Содиқ Жондорий[2], Рудакий, Садриддин Айнийнинг ижод намуналаридан таркиб топган. Жумладан, шоир Рудакийнинг Бухоро ҳақидаги қасидасини[4], Саққо Бухорийнинг 35 байтни ташкил этувчи 5 та ғазалини[5] таржима қилган.
Саққо Бухорийнинг Самандар Воҳидов томонидан таржима қилинган асарларига мисол[5]:
Лола баромад зи боғ сурҳу сафеду сиёҳ,
(Лола билан тўлди боғ қизилу оқу қора,)
Марҳами дил шуд ба боғ сурҳу сафеду сиёҳ.
(Шифо топди дилда доғ қизилу оқу қора.)
Боруҳу холи зақон субҳ баромад чу меҳр,
(Юзида холи бирла чиқди гўзал субҳидам,)
Он маҳи чашму чароғ сурҳу сафеду сиёҳ.
(Ёқиб қуёшдин чироқ қизилу оқу қора.)
Ба ташнаҳои ҳажри дўст, чу Саққо
(Дўст ҳажри саҳросида сарсон Саққо даврон–)
Замона дашти адам ё сароб аз ин ду кадом аст?
(Дашти адам ё сароб – иккисидан қай бири?)
Вафоти
Шоир 2014-йил 19-октябрда 72 ёшида вафот этди.
Мукофотлари
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазавор бўлган[1].
Адабиётлар
- Мирвалиев С., Шокирова Р.. Ўзбек адиблари. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбек адиблари 2016.
- ↑ 2,0 2,1 „Самандар Воҳидов. Г’азаллар.“. ҳттпс://кҳ-даврон.уз. Хуршид Даврон кутубхонаси.
- ↑ Зоирова, Гўзал „Самандар Зоҳидов шеърияти поэтикаси“. Бухоро давлат университети (2022). Қаралди: 2023-йил 15-июл.
- ↑ „Амирни мутаасир қилган ёхуд Бухорони тараннум этган қасида“. ҳттпс://хс.уз. Халқ сўзи. 2023-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-июл.
- ↑ 5,0 5,1 Сафаров, Охунжон. Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихининг айрим манзаралари (о'збекча). Бухоро, 2012 — 32-36-бет.