Ас-Самақият, шунингдек, ас-Суммақият ёки Смақият (арабча: السماقيات‎‎), Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазаси таркибига киради. Дараадан шарқда, Босрадан жанубда жойлашган. Ғарбда ал-Матааия, шимоли-шарқда Самад билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда ас-Самақият аҳолиси 511 кишини ташкил қилган[1].

Самақият

السماقيات
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Дараа
Округ Дараа округи
Ноҳия Босра аш-Шом
Аҳолиси
 (2004)
511[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Тарихи

Самақият 1890-йилда ташландиқ қишлоқ бўлган, аммо 1895-йилда насронийлар томонидан қайта ўзлаштирилган бўлиб, ўша пайтда қишлоқда тахминан ўн бир оила истиқомат қилган[2][3]. 1905-йилда аҳоли сони 25 оилага етган[3]. Қишлоқ Ҳамад чўли даштида жойлашгани сабабли, ери қуруқ эди. Бундан ташқари, қўшни Жабал ад-Друз тоғидан дарзийлар ва ҳудудда яшаган бадавий қабилаларнинг босқинчилик ҳужумлари ҳам содир бўлган[3]. Бадавийлар 1909-йилда қишлоқ атрофидаги ҳудудни босиб олишган[3]. Усмонийлар давридан буён қишлоқда Миқдад уруғи ҳукмронлик қилиб келмоқда[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Дараа Говернорате. (арабча)
  2. ↑ Счумачер, 1897, пп. 150-153
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Леwис, Норман „Тҳе Сйриан Степпе дуринг тҳе Ласт Cентурй оф Оттоман Руле: Ҳаwран анд тҳе Палмйрена“, . Тҳе Трансформатион оф Номадиc Соcиэтй ин тҳе Араб Эаст. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2000 — 40–41-бет. ИСБН 978-0521770576. 
  4. ↑ Батату, Ҳ.. Сйриа'с Пеасантрй, тҳе Десcенданц оф Иц Лессер Рурал Нотаблес, анд Тҳеир Политиcс. Принcетон Университй Пресс, 1999 — 24-бет. ИСБН 0691002541. 

Адабиётлар