Samara viloyati
Самара вилояти - Россия Федерациясидаги вилоят. Россия Европа қисмининг жан.
| Россия Федерацияси субекти | |
| Самарская область Самара вилояти | |
|---|---|
|
| |
| Самара вилояти байроғи | Самара вилояти герби |
|
| |
| Административ марказ | Самара |
| Майдон | 53 565 км² (50-чи) |
| - сув қисми | 3,1% |
| Аҳоли | 3213,7 минг киши (12-чи) |
| - маълумот олинган вақт | 2013 |
| - зичлик | 60 киши / км² |
| ЯИМ | 693 млрд руб. (12-чи) |
| - маълумот олинган вақт | 2010 |
| - жон бошига | 222,7 минг руб. |
| Федерал округ | Приволжск |
| Иқтисодий туман | Приволжск |
| Губернатор | Николай Иванович Меркушкин |
| "Самара Губерния Думаси" раиси | Виктор Фёдорович Сазонов |
| РФ субекти коди | 63, 163 |
| Вақт минтақаси | УТC {{{ФСУТC}}} |
шарқида жойлашган. Волга бўйи федерал округига киради. 1928-йил14 майда (Ўрта Волга вилояти сифатида) ташкил қилинган. 1929-йилдан Ўрта Волга ўлкаси, 1935-йилдан Куйбишев ўлкаси, 1936-йилдан 1991-йилгача Куйбишев вилояти деб аталган. Майдони 53,6 минг км². Аҳолиси 3239,8 минг киши (2002), асосан, руслар, шунингдек, чуваш, татар, мордва, украин ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси – 80,6%. Маркази – Самара шаҳри. Бошқа йирик шаҳарлари: Толятти, Сизран, Новокуйбишевск. Таркибида 27 маъмурий туман, 11 шаҳар, 23 шаҳарча бор.
Географияси
Вилоят Шарқий Европа текислигининг жануби-шарқида, Волга дарёсининг ўрта оқимида, ўрмонли дашт ва дашт зоналари чегарасида жойлашган. Волга дарёси икки (ўнг ва чап соҳили) қисмга бўлиб туради. Ўнг соҳил қисмида Волга бўйи қирлари (энг баланд жойи 370 м) бор. Чап соҳили ҳам пастбаланд. Фойдали қазилмалари: нефт, табиий газ, битум, ёнувчи сланец, соф олтингугурт, гипс, оҳактош. Иқлими континентал қуруқ. Январнинг ўртача харорати –14°, июлники 20°–22°. Йиллик ёғин 300–400 мм. Вегетация даври 180 кун. Асосий дарёси – Волга. Ирмоқлари: Ус а, Сизран, Катта Черемшан, Сок, Самара, Чагра, Катта Иргиз ва бошқа Куйбишев ва Саратов сув омборлари бор. Вилоят ҳудудининг 12% ўрмон. Тупроклари: тўқ сур тусли тупроқ, қоратупроқ, каштан, подзоллашган тупроқлар. Вилоятда бўри, тулки, лос, қобон, олмахон, қуён, бўрсиқ, кемирувчилар, сув каламуши ва бошқалар; қушлардан – қур, чил каклик, каркур учрайди. Дарё, кўл ва бошқа сув ҳавзаларида балиқтури кўп. Вилоят ҳудудида Самарская Лука миллий боғи, Жигули қўриқхонаси бор. Йирик иссиклик электр стансиялари, ГЕСлар мавжуд.
Маъмурий бўлиниши
Вилоят таркибига 10 шаҳар округи ва 27 муниципал туман киради.

- Вилоят туманлари:
- Алексеев тумани
- Безенчук тумани
- Богатов тумани
- Болшеглушицк тумани
- Болшечерниговск тумани
- Борск тумани
- Волжск тумани
- Елхов тумани
- Исаклин тумани
- Қамишлин тумани
- Кинел-Cеркас тумани
- Кинел тумани
- Клявлин тумани
- Кошкин тумани
- Красноармейск тумани
- Красноярск тумани
- Нефтогорск тумани
- Пестравск тумани
- Похвистеневск тумани
- Приволжск тумани
- Сергиев тумани
- Ставропол тумани
- Сизран тумани
- Хворостян тумани
- Челно-Вершин тумани
- Шенталин тумани
- Шигон тумани
Иқтисодиёти
Етакчи саноат тармоқлари: машинасозлик ва металлсозлик (енгил автомобиллар – Волга автомобил заводи; самолётлар – "Авиакор"; станоклар – Ўрта Волга станоксозлик заводи, "Солитон" корхонаси; қишлоқ хўжалиги машиналари – Сизран қишлоқ хўжалиги машинасозлик заводи; семент саноати учун жиҳозлар – "Волгоцеммаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси, кончилик ва энергетика саноатлари учун жиҳозлар – "Тяжмаш" корхонаси, нефт қазиб олиш учун жиҳозлар – Самара долото заводи; трансформатор подстансиялари – "Электрошчит" заводи; подшипниклар – "Шар" ва бошқа корхоналар). Нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси ва кимё саноатлари (Самара, Новокуйбишевск ва Сизран нефтни к,айта ишлаш заводлари); синтетик спирт, фенол, ацетон ишлаб чиқариш – "Синтезспирт" заводи; "Синтезкаучук" ишлаб чиқариш бирлашмаси; минерал ўғитлар ишлаб чиқариш – "Куйбишевазот", "Толяттиазот", "Куйбишевфосфор" ишлаб чиқариш бирлашмалари, кимё ўғитлари заводи; "Углерод" корхонаси – синтетик смолалар; "Пластик" корхонаси – полимер плёнкалар, курилиш материаллари (семент, асбоцемент қувурлари, шифер ва бошқалар), озиқ-овқат (ун, гўшт, сут, ёғмой корхоналари), енгил саноатлари ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалиги ғаллачиликчорвачиликка ихтисослашган. Тариқ, кузги жавдар, арпа, гречиха, қанд лавлаги, дуккаклилар экилади. Асосий техника экини – кунгабоқар. Картошка, сабзавот, ем-хашак экинлари ҳам етиштирилади. Мевазорлар бор. Асаларичилик ривожланган. Чорвачилик гўшцут ва гўштжунга ихтисослашган. Корамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Волгада кемалар катнайди. Автойўллар уз. 7227 км, темир йўллар узунлиги 1388 км. Берёза қишлоғида "Курумоч" халқаро аэропорти бор. 11 олий ўқув юрти, 8 музей, 5 театр, сирк, филармония, Сергиев Минерал Сувлари курорти мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |