Самарахон Каримов(1930-йил 30-июнда Наманган вилояти Косонсой қишлоғида таваллуд топган) — совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби.

Самарахон Каримов
Таваллуди 1930-йил 30-июн
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Фаолият йиллари 1946-йил
Мукофотлари Андоза:Меҳнат қизил байроқ ордени

Биографияси

Самарахон Каримов 1930-йилда Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топган.КПСС а'зоси.1946-йилдан — иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолият олиб борган.1946—1987-йилларда Охунбобоев номидаги колхозда колхозчи бўлиб ишлаган.1949—1955-йилларда Хўжанд давлат педагогика институтига ўқишга кирган.Самарахон Каримов Наманган вилояти Косонсой қишлоғидаги Хамза номидаги 3-мактабда ўқитувчи ва Улуғбек туманидаги 32-мактабда бош ўқитувчиси, директор бўлиб ишлаган. Наманган вилояти Косонсой райкомининг биринчи котибида фаолият кўрсатган.Ўзбекистон Компартияси Косонсой туман қўмитаси ташвиқот бўлими мудири, Наманган вилояти Чуст туман ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Компартияси Чуст туман қўмитаси иккинчи котиби, биринчи Ўзбекистон Компартияси Наманган вилояти Чуст туман қўмитаси котиби, Ўзбекистон Компартияси Косонсой туман қўмитаси биринчи котиби лавозимларида ишлаган[1][2].1955—1959-йилларда Косонсой туман Ёшлар ташкилоти биринчи котиби вазифасида ишлаган.Самарахон Каримов Ленин ордени ва Меҳнат Қизил Байроқ ордени, 1957-йил 11-январда Фахрий нишон ордени, Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими,1992-йил Шуҳрат ордени билан тақдирланган.Самарахон Каримовнинг отаси Абдукаримхўжа Шарафатхўжаев онаси Анзиратхон Рахмонова , укаси Фарходжон, ўғли Комолхон Каримов [3].

Самарахон Каримов Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 11-чақириқ депутати этиб сайланган.

Вафоти

Самарахон Каримов 2006-йил 7-апрелда 75 ёшида вафот этди.

Мукофотлари


Манбалар

  1. ↑ „Население Чустского района в 1970 году — 133595 человек“. 2011-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  2. ↑ „Каримов“. 2022-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  3. ↑ YouTube logotipi Яхшилар ёди: Самарахон Каримовни эслаб ЁуТубеда Қаралди: 23-июн 2023-йил