Samarqand bekligi
Самарқанд беклиги – Бухоро амирлигининг шарқий қисмида жойлашган. Амирликнинг асосий бекликларидан бири бўлган. Бухоро хонлиги, сўнгра Бухоро амирлиги таркибидаги маъмурий бирлик. Маъмурий маркази Самарқанд бўлган.
|
| ||
| Мамлакат |
| |
|---|---|---|
| Маъмурий маркази | Самарқанд | |
| Харитада | ||
Тарихи
Аштархоний Имомқулихон (1611—1642) даврида Самарқандда бир қанча машҳур меъморчилик дурдоналари қурилган.
1612—1656-йилларда Самарқанд ҳокими бўлган Ялангтўш Баҳодир ва Нодир Муҳаммад Девонбеги даврида бир қатор бинолар қурилган. Жумладан, собор масжиди ва Тиллакори мадрасаси, Шердор мадрасаси. Ушбу қурилишлардан сўнг Регистон ансамбли вужудга келган. Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ истилосидан кейин Самарқанд шаҳри аҳолиси камайиб, шаҳар бинолари ёмон аҳволга келиб қолган. Бу ҳақида Муҳаммад Козим „Нодирнома“ асарида қуйидагиларни келтириб ўтган: „1740-йил Эрон шоҳи Бухоро билан ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган бир пайтда Самарқанд шаҳрининг истилоси учун Лутф Алихон бошчилигида 20 минг кишилик қўшин жўнатди. Лутф Алихон Самарқанддек номи достон бўлган шаҳарни забт этиш иштиёқида шаҳарга келганда унинг ўрнида фақат вайроналарни курди“[1].
Самарқанднинг қайта тикланиши ўзбекларнинг манғитлар сулоласи етакчиси Муҳаммад Раҳимбий (1756—1758) даврида бошланган. Муҳаммад Раҳимбий Самарқандни иқтисодий жонлантиришга оид бир қанча ислоҳотлар қилди[2]. Амир Шоҳмурод (1785—1800) шаҳарни тиклаш бўйича янгиликлар амалга оширган. 1784—1785-йилларда Самарқандда амир Шоҳмурод томонидан Чорсу савдо гумбази қурилган. 1780-йилларда ипак тўқишни қайта тиклаш учун Марвлик шиа эронликлари шаҳарга кўчирилган. Шунингдек, амирлик даврида Ҳиротдан 150 нафар тикувчилик ва тўқувчилик билан шуғулланувчи оилалар Самарқандга кўчирилган.
Самарқанд беклигининг сўнгги беки Шерали иноқ бўлиб, у 1868-йилда К.Кауфман қўшинларидан қочиб Бухорога келган. 1868-йилда К.Кауфман ва Бухоро элчиси Мусабек томонидан имзоланган тинчлик шартномасига кўра Самарқанд беклиги Каттақўрғонгача бўлган ҳудуди Россия империясига вақтинчаликка берилди[3].
Адабиётлар
- Тревер К. В. История народов Узбекистана. От образования государства Шейбанидов до Октябрьской Революции. : в 2 т. / Якубовский А. Ю., Воронец М.Э. — Ташкент : АН УзССР, 1947. — Т. 2. — 514 с.
- История Самарканда : в 2 т. / Муминов И. М.. — Ташкент : "Фан" УзССР, 1969. — Т. 1. — 494 с.
Манбалар
- ↑ Гадаев Омон Олимжонович „ХВИИИ аср - ХХ аср бошларида Самарқанд шаҳар“. www.сcиэнcебох.уз. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Материали по истории Средней и Централной Азии Х—ХИХ вв. Ташкент: Фан, 1988,с.270-271
- ↑ „Мудҳиш юбилей. 152 йил олдин Россия империяси Самарқандни қўшиб олган эди“. www.дарё.уз. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.