Самарқанд булвари ёки Самаркандский булвар (русча: Самаркандский бульвар) — Россия пойтахти Москва шаҳрининг жануби-шарқий маъмурий округидаги Вихино-Жулебино туманида жойлашган булвар-кўча.

Параллел равишда МХЙ (МКАД) ёнида жойлашган. Рязан ва Волгоград шоҳ кўчаларини боғлаб туради. Булварнинг ўнг томонида Тошкент тор кўчаси жойлашган. Москвадаги ушбу булвар Ўзбекистондаги Самарқанд шаҳри шарафига номланган. Бундан ташқари ушбу туманда ўзбек шаҳарлари ва жойлари ҳақида кўчалар бор. Булар: Тошкент кўчаси, Тошкент тор кўчаси, Фарғона кўчаси ва Фарғона тор йўли.