Samarqand darvozalari
Самарқанд дарвозалари - Самарқанд шаҳридаги тарихий дарвозалар.
Тарихи
Самарқанд ўрта аср шаҳар қурилиши анъаналари асосида бунёд этилган. Ҳозирги Самарқанд шаҳри ўрнида (қадимий Самарқанд — Афросиёб ёдгорлиги мўғуллар томонидан вайрон этилмасдан анча олдин) Х асрдаёқ турли касбдаги аҳоли яшайдиган маҳаллалар мавжуд бўлган. ХИ асрда бу маҳаллалар бир нечта дарвозалари бўлган девор билан ўралган. Араб сайёҳи Ибн Баммйма ўз асарида Самарқандни Марказий Осиёдаги энг катта, гўзал ва обод шаҳарлардан бири сифатида таърифлаган. Мўғуллар босқини натижасида шаҳар вайрон қилинган (қаранг Самарқанд мудофааси). Кейинчалик шаҳар Амир Темур томонидан қайта тикланган.
Шаҳар дарвозалари
Мудофаа деворининг кўриниши жойнинг микрорелефидан келиб чиққан ҳолда эгри-бугри чизиқ кўринишида бўлиб, бу деворларни ўз кўзи билан кўрган Бобурнинг маълумотига кўра, унинг устида отлиқ бемалол юролган. Шаҳар 2 қисм: ғарб томонда жойлашган арк ва ҳисордан иборат бўлган. Умумий майдони тахминан 4,1 км² бўлган.
Шаҳар аркида 2 дарвоза бўлиб, асосий дарвоза шарқ томонда бўлган. Кейинчалик у Оқ дарвоза номи билан аталган. 2-дарвоза жануб томонда бўлган.
Шаҳарнинг 6 та дарвозаси бўлиб, 1-дарвоза — Шимолий томонда жойлашган Намозгоҳ деб аталиб бу дарвоза ХВ асрда Шайхзода деб ҳам номланган. Ундан Кўйи Малик (Шоҳ йўл) деган йўл ўтган бўлиб Бухорога кетилган.

2-дарвоза Боб ул-Ҳадид деб аталиб, у ХВ асрда Оҳанин ёки Темир дарвоза деб аталган. Ундан Қусам ибн Аббос мозори томон йўл утган. Шунинг учун шу ном билан ҳам аталган. Яна Қарши дарвозаси номи билан ҳам юритилган.
Шарқ томондаги 3-дарвоза Машҳад деб номланган бўлиб, темурийларга мансуб бўлган аслзодалардан Феруз шоҳ номи билан Феруз дарвозаси деб аталган.
Жанубий томонда 4 ва 5-дарвозалар жойлашган. 4-дарвоза игна ясовчилар (сузангарон) маҳалласи номи билан Сузангарон деб аталган. 5-дарвоза эса аввал Коризгоҳ, кейинчалик эса Хожа Аҳрор номи билан аталган.
6-дарвоза ғарбий деворда аркдан жануброқда жойлашган бўлиб, Чорсу дарвозаси деб, кейинчалик Чорраҳа деб аталган.
Ме’морчилиги
Шаҳар дарвозалари бадиий жиҳатдан замон руҳига мос тарзда, улуғвор кўринишда қурилган бўлиб, пештоқларининг 2 тарафида мустаҳкам миноралар бўлган, деворлари эса турли рангларда товланувчи ҳашамдор қопламалар билан безатилган. Дарвозалар орқали илон изи кўринишида йўналган ва шу дарвозалар номи билан аталган йўллар шаҳар марказида жойлашган бозорга олиб борган. Бу йўлларни кенгайтириш ва тўғри чизиқ кўринишида қайта таъмирлаш мақсадида Амир Темурнинг 1404-йил берган буйруғи натижасида бир қанча ишлар амалга оширилган, лекин шу йили қиш қаттиқ совуқ бўлиб, қалин ёққан қор ва Амир Темурнинг бевақт вафоти натижасида қурилиш тўхтаб қолган.
Гарчи ХВ асрларга келиб, шаҳар асл ҳолатини йўқоцада, Абу Саид ва унинг ўғли Султон Аҳмад даврида қурилиш давом этди. Оҳанин дарвозасидан Регистон томонга ва ундан Чорсу дарвозаси томон равон йўллар, атрофларида сотув расталари қад кўтарган. ХВИИ асрга келиб янги қурилишлар, таъмирлаш ишлари сустроқ бўлса ҳам яна давом этади. ХВИИИ асрнинг 20-йилларида шаҳар инқирозга учраб узоқ вақт бўшаб қолди. Шаҳардаги меъморий ёдгорликлар, жумладан, дарвозалар ҳам ҳаробага айланди. Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниши натижасида Самарқанднинг жануби-ғарбий қисмида рус шаҳарсозлиги анъаналари асосида қурилишлар бошланди. Қадимий бино ва иншоатларнинг кўпи бузилиб кетди, шу жумладан, дарвозалар ҳам бутунлай йўқ қилинди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |