Самарқанд эртагиси - энг эртапишар маҳаллий олма нави. Халқ селексиясида Самарқанд шаҳри атрофларида чиқарилган. Дарахти баланд, шохшаббаси кенг, бал. 8—10 м га боради. Гул куртаклари бир йиллик новдаларда ҳосил бўлади. Гуллари йирик. Апрел бошларида гуллайди. Меваси майда, вазни ўртача 30—35 г, гоҳида 50 г гача боради, юмалоқ, сирти текис, тарамтарам, қизил. Пусти юпка, эти оқ, сувли, ширин, ёқимли. Меваси июн ўрталарида пишиб етилади. Кўчати ўтқазилгач, 4йилдан мунтазам ҳосилга киради. Ҳар туп дарахтидан 50—200 кг гача хрсил олинади. Совуққа чидамли. Кўпроқ томорқа боғларда экиш тавсия этилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил