Samarqand mudofaasi
Самарқанд қамали 1220-йилда Мўғуллар империяси асосчиси Чингизхон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳукмронлик қилаётган Хоразм империясига кўп томонлама босқин бошлаганидан кейин содир бўлди. Мўғуллар чегарадаги Ўтрор шаҳрини қамал қилаётган эдилар. Шаҳар мудофааси машаққатли эканини кўрган Чингиз ва кенжа ўғли Тулу бошчилигидаги катта қўшин авангарддан ажралиб, жанубга, Мовароуннаҳрга томон йўл олди.
| Самарқанд қамали | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Мўғуллар империяси | Хоразмшоҳлар империяси | ||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Тўғайхон Султон Аловуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ нинг тоғаси | |||||||
| Ҳарбий бирликлар | |||||||
|
Шаҳар гарнизони | ||||||
| Кучлар | |||||||
| 120.000Хоразм қўшини | 100.000Мўғул Отлиқлари | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| 10.000га яқин | Барча | ||||||
Самарқанд мамлакатнинг сиёсий ва мудофаа марказларидан бири эди. Шаҳар гарнизони катта бўлиб, унинг жанговар салоҳияти империядаги энг кучлиларидан бири эди. Чингизхон эса кутилмаган маневр билан Бухорони эгаллаб, вайрон қилиб, сўнгра яқин атрофдаги Мовароуннаҳр шаҳарларини ҳам вайрон қилиб, шаҳарни яккалаб олишга муваффақ бўлди. Мўғул қўшини шаҳарга келаётган ёрдамчи кучларни қайтарган ҳамда Ўтрор эгалланганидан кейин янада кучайган. Бироқ, шаҳар ҳимоячилари мўғул кучларини пистирмага тушириб, қирғин қилишган. Шундай бўлса-да, шаҳардаги сотқинлар иғвоси билан шаҳар тез орада эгалланган. Аҳоли мўғул анъаналарига биноан қул қилинган ёки аскарликка олинган.
Қалъада кичик қўшин бир ойга яқин мудофаа олиб боргач, қўшиннинг ярми мўғул қамалини ёриб ўтиб, Амударё орқали қочишга муваффақ бўлган. Гарчи ўшанда шаҳар ҳар томонлама вайрон қилиниб, талон-тарож қилинган бўлса-да, Пах Монголиcа даврида шаҳар аста-секин қайта тикланди. ХИВ аср охирида Темурийлар империясининг пойтахти сифатида жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди.
Тарихи
Ҳарбий кучлар
Ўрта аср йилномачилари ҳар икки томонга ҳам улкан кучлар мавжуд бўлгани ҳақида маълумот беришган бўлса-да, замонавий тарихчилар ўз баҳоларида кўпроқ консерватив бўлишмоқда. Аниқ рақамлар масаласи ҳозир ҳам жуда баҳсли. Ягона аниқ маълумот шундан иборатки, мўғулларнинг умумий қўшини хоразмшоҳ қўшинидан кўп эди[1](п113). Ўз саркардаларига ишонмаган ва хоҳлаган бошқарув усулларини амалга ошира олмаган хоразмшоҳ Самарқанд, Балх ва Ўтрор каби йирик шаҳарлари ўртасида қўшинларни тақсимлаш стратегиясини белгилаб олди[2](пп31)[3](пп373–380). Эҳтимол, хоразмшоҳ фақат „кичик сондаги“ мўғул босқинини кутган бўлса керак. Бу ҳолатда қишлоқлар вайрон қилинса-да, шаҳарларни зарарсиз қолдирилиши керак эди[4](п150). Хоразмийлар қамал уруши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган Қанғлилар каби кўчманчилар билан аввалроқ жанг қилган эдилар. Мўғуллар армияси таркибида қамал муҳандисларининг ҳам бор экани хоразмликларга катта зарба бўлди[5](п89). Ҳар қандай ҳолатда ҳам шаҳар гарнизони учун ҳисоб-китоблар қандай бўлгани аниқ эмас[6].
Қамалнинг бошланиши
Мўғулларнинг Хоразм империясига биринчи ҳужуми ҳокими мўғул хонини ҳақорат қилиб қўпол хатога йўл қўйган Ўтрор шаҳрига бўлди. Бироқ, бу чегара шаҳри ҳайратланарли даражада кўп вақт қамалга бардош бера олди. Шунинг учун Чингизхон хоразмшоҳни тезроқ енгиш учун ўз кучларини бўлишга қарор қилди. Ўтрорда эканида Самарқанд мудофаасининг мустаҳкамлигини билиб, Қизилқум чўли орқали Бухорога юришга қарор қилган[5](п78). Авваллари ўтиб бўлмас деб ҳисобланган ҳудудни босиб ўтган мўғулларнинг ҳийласи шаҳарни ҳайратда қолдирди. Амударё бўйларида қирғин уюштирилганидан сўнг қуйи шаҳар таслим бўлди ва талон-тарож қилинди. Ички қалъа икки ҳафтадан камроқ вақт давомида қамал қилинди. Мўғуллар деворларни бузиб, ичкаридаги ҳаммани қирғин қилишди[7](пп103–107). Кейинги юришлардан фарқли ўлароқ, мўғуллар Бухоро фуқароларига нисбатан юмшоқ муносабатда бўлишган. Бухородан кўп сонли аҳоли кейинги қамалларда фойдаланиш учун армия сафига чақирилди[8].
Воқеалар
Чингизхон Бухорони эгаллаб, Самарқанд, Балх ва Урганчда жойлашган хоразмшоҳ қўшинларини бир-биридан ажратиб қўйди. Мўғуллар шаҳарни ўраб олиб, шаҳарнинг туркий-эроний ҳимоячилари билан жангга киришдилар. Йигирмата жанговар фил ва катта отлиқ қўшиндан иборат ёрдамчи кучлар пистирмага учраб, ортга чекинди[4]. Кўп ўтмай Самарқанд гарнизонининг катта қисми таслим бўлиб, зудлик билан қатл этилди. Қал’ани эса худди Бухородаги каби куч билан эгаллашга тўғри келди. Қамал бир ой давом этиб, қалъадан кичик қўшин чиқиб, мўғул қамалини ёриб Амударё орқали қочишга муваффақ бўлганидан сўнг якунланди[4]. Мўғуллар қамалда омон қолган филларни атрофдаги қишлоқларга қўйиб юборишди. Филлар озиқ-овқат етишмаслиги туфайли тезда нобуд бўлди[4].
Темур 1370-йилда шаҳарни пойтахтга айлантириб, қайта тиклади. Самарқанднинг халқаро миқёсдаги аҳамиятини тиклаш учун хароба бўлган саройлар ва шаҳар деворларини тиклади, кўплаб масжидлар, боғлар ва кўшкларни фойдаланишга топширди[9].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Свердруп, Cарл (2010). Франcе, Жоҳн; Ж. Рогерс, Cлиффорд; ДеВриэс, Келлй (муҳ.). „Нумберс ин Монгол Wарфаре“. Жоурнал оф Медиэвал Милитарй Ҳисторй. ВИИИ-жилд. Бойделл анд Бреwер. 109–117-бет. ИСБН 9781843835967. ЖСТОР 10.7722/ж.cтт7зстнд.6. Қаралди: 3 Фебруарй 2022.
- ↑ Жаcксон, Петер (2009). „Тҳе Монгол Аге ин Эастерн Иннер Асиа“. Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иннер Асиа. Тҳе Чинггисид Аге-жилд. 26–45-бет. дои:10.1017/CБО9781139056045.005. ИСБН 9781139056045.
- ↑ Бартҳолд, Василй. Туркестан Доwн то тҳе Монгол Инвасион, Тҳирд, Гибб Мемориал Труст, 1968. ОCЛC 4523164.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Свердруп, Cарл. Тҳе Монгол Cонқуэсц: Тҳе Милитарй Cампаигнс оф Генгҳис Кҳан анд Сüбе'этеи. Ҳелион & Cомпанй, 2017 — 153-бет. ИСБН 978-1913336059.
- ↑ 5,0 5,1 Жаcксон, Петер „Тҳе Монгол Wестwард Адванcе (1219-53)“, . Тҳе Монголс анд тҳе Исламиc Wорлд : Фром Cонқуэст то Cонверсион. Яле Университй Пресс, 2017 — 71–93-бет. ИСБН 9780300125337.
- ↑ Май, Тимотҳй „Тҳе Монголс оуциде Монголиа“, . Тҳе Монгол Эмпире. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2018 — 62-бет. ИСБН 9780748642373.
- ↑ Жуваини, Ата-Малик. Тарикҳ-и Жаҳангушай (Персиан), c. 1260.
- ↑ Чалинд, Гéрард; Мангин-Wоодс, Мичèле; Wоодс, Давид „Чаптер 7: Тҳе Монгол Эмпире“, . А Глобал Ҳисторй оф Wар: Фром Ассйриа то тҳе Тwентй-Фирст Cентурй, Фирст, Университй оф Cалифорниа Пресс, 2014 — 144–145-бет.
- ↑ Марефат, Роя (1992). „Тҳе Ҳеавенлй Cитй оф Самарканд“. Тҳе Wилсон Қуартерлй. 16-жилд, № 3. 35-бет. ЖСТОР 40258334.
Адабиёт
- Самарқанд тарихи, т. 1, Т., 1971.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |