Samarqand okrugi
Самарқанд округи – 1926—1930-йилларда СССР таркибидаги иттифоқ республика – Ўзбекистон ССР таркибидаги ўнта округдан бири. 1926—1930-йилларда Самарқанд вилояти ҳам мавжуд бўлган. Округнинг маъмурий маркази ва йирик шаҳри Самарқанд бўлган, Самарқанд 1925—1930-йилларда ЎзССРнинг пойтахти вазифасини ҳам бажарган. 1930-йилда Республика пойтахти Тошкентга кўчирилади.
|
| ||
| Мамлакат |
| |
|---|---|---|
| Тегишли |
| |
| Таркибида | 10 та туман | |
| Маъмурий маркази | Самарқанд | |
| Йирик шаҳари | Самарқанд | |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Жиззах | |
| Асос солинган санаси | 1926-йил | |
| Бекор қилинган санаси | 1930-йил | |
| Расмий тиллар | Русча, ўзбекча, тожикча | |
| Аҳоли (1926) | 526,0 минг киши | |
| Миллатлар таркиби | Асосан ўзбеклар ва тожиклар, шунингдек руслар, яҳудийлар, эронийлар, араблар | |
| Динлар таркиби | Асосан мусулмон (сунний), шунингдек христиан, шиа | |
| Майдони | 19,1 минг км² | |
| Харитада | ||
Тарихи
1925-йилда, Ўзбекистон ССР ташкил топганидан кейин қисқа вақт ўтгач, республика маъмурий-ҳудудий тузилиш бўйича вилоятларга бўлиниши жорий этилди. Вилоятлар округларга, улар ўз навбатида бўлисларга (волост) бўлинган. Аммо орадан бир йил ўтмай, 1926-йилда вилоят тузилмаси тугатилиб, республика округларга, улар ўз навбатида туманларга бўлинди. 1930-йил ЎзССРда маъмурий-ҳудудий ислоҳот ўтказилиб, округлар тугатилди, улар таркибидаги туманлар тўғридан-тўғри республика бошқарувига ўтказилди. Натижада мамлакат 71 туман ва бу туманларга бўйсунувчи 1494 қишлоқ советларига бўлинди. Шунингдек, мамлакатда республикага бўйсунувчи 9 та шаҳар ва улар таркибида 204 та қишлоқ советлари бор эди.
Самарқанд округи шимолда РСФСР таркибидаги Қозоғистон АССР, шимоли-шарқда Тошкент округи, жанубда Қашқадарё округи, ғарбда Зарафшон округи, шарқда Ўзбекистон ССР таркибидаги Тожикистон АССР билан чегарадош бўлган.
Маъмурий-ҳудудий бўлиниши
Округ ўнта туманга бўлинган:
| Туман | Маъмурий маркази |
|---|---|
| Оқдарё | Лойиш |
| Булунғур | Булунғур |
| Жиззах | Жиззах |
| Зомин | Зомин |
| Митан | Митан |
| Паяриқ | Паяриқ |
| Паст Дарғом | Жума |
| Ургут | Ургут |
| Юқори Дарғом | Аниқ маълумот мавжуд эмас |
| Янгиқўрғон | Аниқ маълумот мавжуд эмас |
Географияси
Округнинг асосий қисми Зарафшон водийси ҳудудида жойлашган. Ҳудудидан Ўрта Осиёнинг учинчи энг йирик дарёси – Зарафшон оқиб ўтган, шимолдан жанубга Туркистон ва Зарафшон тизмалари ўраб турган.
Аҳолиси
1926-йилги Бутуниттифоқ аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра Самарқанд округи аҳолиси 526 000 кишини ташкил қилган. Миллий таркибига кўра, асосан, ўзбеклар, тожиклар, шунингдек, руслар, Бухоро яҳудийлари, Ўрта Осиё эронийлари, Марказий Осиё арабларидан иборат[1].
Адабиётлар
- Административноэ делениэ Союза ССР. М., 1929.
- „История Узбекской ССР“, , Ташкент, 1958.