Самарқанд вилояти – Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий бирлик. Маъмурий маркази – Самарқанд шаҳри. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий маданий ва энг гўзал минтақаси.

Самарқанд вилояти
Самарқанд вилояти

Registon maydoni
Регистон майдони

вилоят
Маъмурий маркази Самарқанд шаҳри
Йирик шаҳарлари Самарқанд шаҳри
Каттақўрғон шаҳри
Ҳоким Адиз Бобоев
Аҳоли (2022)
4 077 000
(11,4 % ,  (1-ўрин)
Вақт минтақаси УТC+5
Код ИСО 3166-2 УЗ-СА
Телефон коди 3(66)
Автомобил рақами коди 30-39
Расмий сайти самарканд.уз
Харитада
Samarqand viloyati xaritada
Samarqand viloyati, Xarita
Файл:Сам уз.гиф

Тарихи

Қадимги даврда

Самарқанддан топилган одам боши суяклари парчаларини археологлар Юқори палеолит даврига киритишади[1][2][3].

Россия империяси даврида

Россия империяси даврида Самарқанд вилоятидан бўлган ўзбек ҳикоянавислари: Фозил Йўлдош ўғли (1872-1955), Муҳаммад Жонмурод ўғли Пўлкан (1874-1941), Ислом Назар ўғли (1874-1953), Абдулла Шоир Нурали ўғли (1870-1975), Қурбон Исмоил ўғли (1869-1940) бўлган. Бахшилардан энг машҳури Эргаш Жуманбулбул ўғли эди[4].

Статистик маълумотларга кўра, 1887-1888-йилларда Самарқанд вилоятида 254195 кишидан 186532 киши (яъни аҳолининг 73 фоизи) ўзбеклар, қолган аҳолисини тожиклар, руслар, араблар, эронликлар ва бошқалар ташкил этган[5].

Совет Иттифоқи даврида

СССР Олий Совети Президиумининг 1938-йил 15-январдаги фармони билан Самарқанд вилояти Ўзбекистон ССР таркибида ташкил этилган.

Вилоят таркибига Оқдарё, Булунғур, Ғаллаорол, Жомбой, Жиззах, Зомин, Қорадарё, Каттақўрғон, Митан, Нарпай, Нурота, Паяриқ, Пастдарғом, Пахтакор, Самарқанд, Ургут туманлари, Самарқанд, Жиззах ва Каттақўрғон шаҳарлари кирган.

1939-йилда Комсомол(Тойлоқ), 1943-йилда Иштихон, Қорақишлоқ(Бахмал ) ва Қўшработ, 1950-йилда Чархин, 1953-йилда Нариманов туманлари ташкил этилди,1и.

1963-йил 16-февралда Самарқанд вилояти ҳудудининг бир қисми (қишлоқ хўжалиги янги ривожланаётган ҳудудларда – Жиззах вилояти ва Жиззах шаҳри) янги ташкил этилган Сирдарё вилоятига ўтказилди.

1964-йилда Ғаллаорол, Ургут ва Хатирчи, 1968-йилда Оқдарё, 1970-йилда Жомбой, 1971-йилда Бахмал, 1973-йилда Пахтачи туманлари ташкил этилди.

1973-йил 29-декабрда Самарқанд вилояти ҳудудининг бир қисми (Бахмал ва Ғаллаорол туманлари) янги ташкил этилган Жиззах вилоятига ўтказилди[6].

1975-йилда Советобод тумани, 1978-йилда Қўшработ тумани, 1980-йилда Болшевик (Ғўзалкент)тумани (1988-йилда тугатилган) ташкил этилди. Оқтош (1975) ва Ургут (1981) вилоятга бўйсунувчи шаҳар мақомини олди.

1982-йил 20-апрелда Самарқанд вилояти ҳудудининг бир қисми (Нурота ва Хатирчи туманлари) янги ташкил этилган Навоий вилоятига ўтказилди.

1988-йил сентабрда Навоий вилояти Самарқанд вилояти таркибига кирди. 1989-йил май ойида Навоий вилоятининг 7 та тумани ва Навоий шаҳри Бухоро вилоятига ўтказилди.

Мустақилликдан кейинги даврда

1992-йилда Навоий вилояти қайта тикланди ва унинг собиқ туманлари яна унинг тасарруфига ўтказилди[7].

2001-йилда вилоятнинг Гўзалкент тумани Пастдарғом туманига, Челак тумани эса Паяриқ туманига киритилди[8].

Географияси

Самарқанд вилояти Ўзбекистоннинг марказий қисмида, Зарафшон дарёси ҳавзасида жойлашган.

Узоқ шимолда Навоий вилоятининг Нурота тумани, шимоли-ғарбда Навоий вилоятининг Хатирчи ва Кармана туманлари, ғарбда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманлари, жанубда – Навоий вилоятининг Қизилтепа туманлари билан чегарадош. Қашқадарё вилоятининг Муборак, Косон, Чироқчи ва Китоб туманлари, шарқда Тожикистон Республикаси Суғд вилоятининг Панжикент тумани, шимоли-шарқда Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол ва Фориш туманлари билан чегарадош.

Вилоятнинг марказий қисмини шарқдан ғарбга Зарафшон ва Туркистон тизмалари оралиғида чўзилган воҳа ва адирлар эгаллайди. Вилоятдаги суғориладиган ерларнинг кўп қисми шу қисмда жойлашган.

Вақт минтақаси

Самарқанд вилояти ҳудуди ҳам бутун Ўзбекистон ҳудуди каби УТC+5 халқаро стандарти бўйича белгиланган вақт минтақасида жойлашган. Ўзбекистон ёзги вақтдан фойдаланмайди.

Табиати

Иқлими

Самарқанд вилоятининг иқлимини 2 зонага бўлиш мумкин. Шимолий ва узоқ ғарбда континентал иқлим, қолган қисмида (марказ, жануб ва шарқ) субтропик ички иқлим мавжуд.

Тақдим этилган иккала иқлим ҳам қиши бироз совуқ бўлган иссиқ ва қуруқ ёзни ифодалайди. Йиллик ўртача температура +16,5 °C, январники 0,2 °C, июлники +27,0 °C. Мутлақ минимал ҳарорат −22 °C, мутлақ максимал ҳарорат +44 °C эди.

Вилоятда йилига ўртача 310-330 мм ёғин тушади (асосий қисми баҳор ва кузда тушади). Вегетация даври 218-220 кун давом этади.

Адирларнинг тупроқ қопламини, асосан, ўтлоқ-бўз тупроқлар, қумлоқлар ва шўр тупроқлар ташкил этади.

Аҳолиси

Самарқанд вилояти аҳолиси 2026-йил 1-апрел ҳолатига кўра 4 млн 396 минг 800 киши кишини (Ўзбекистон Республикаси умумий аҳолисининг 11,4 фоизини) ташкил этди[9]. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон вилоятлари орасида 1-ўринда туради.

Улардан 1 миллион 601 минг 900 киши шаҳарларда, 2 миллион 794 минг 900 киши қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Эркаклар сони минтақадаги аёллар сонидан бироз ошиб кетган[10].

Аҳолининг туманлар миқёсида тақсимланиши

  • Самарқанд шаҳри - 607,6 минг киши
  • Каттақўрғон шаҳри - 97,3 минг киши
  • Булунғур тумани - 211,9 минг киши (шаҳар аҳолиси 46,2 минг киши)[11]
  • Иштихон тумани - 289,3 минг киши (шаҳар аҳолиси 77,1 минг киши)[12]
  • Жомбой тумани - 199,1 минг киши (шаҳар аҳолиси 43,3 минг киши)
  • Нарпай тумани - 236,1 минг киши (шаҳар аҳолиси 68,7 минг киши)
  • Нуробод тумани - 169,2 минг киши (шаҳар аҳолиси 18,8 минг киши)
  • Оқдарё тумани - 181,7 минг киши (шаҳар аҳолиси 69,7 минг киши)
  • Пастдарғом тумани - 401,5 минг киши (шаҳар аҳолиси 101,2 минг киши)
  • Пахтачи тумани - 157,2 минг киши (шаҳар аҳолиси 30 минг киши)
  • Паяриқ тумани - 286,2 минг киши (шаҳар аҳолиси 78,5 минг киши)
  • Қўшработ тумани - 147,4 минг киши (шаҳар аҳолиси 13,6 минг киши)
  • Самарқанд тумани - 284,8 минг киши (шаҳар аҳолиси 17,6 минг киши)
  • Тойлоқ тумани - 232,2 минг киши (шаҳар аҳолиси 28,6 минг киши)
  • Ургут тумани - 588,6 минг киши (шаҳар аҳолиси 247 минг киши)

2026-йил 1-апрел ҳолатига кўра, Самарқанд вилояти аҳолисининг миллий таркиби[13]:

Маъмурий бўлиниши

Туман номи Туман маркази
1 Булунғур тумани Булунғур ш
2 Иштихон тумани Иштихон ш
3 Жомбой тумани Жомбой ш
4 Каттақўрғон тумани Пайшанба ш-ча
5 Қўшработ тумани Қўшработ ш-ча
6 Нарпай тумани Оқтош ш
7 Нуробод тумани Нуробод ш
8 Оқдарё тумани Лойиш ш-ча
9 Пахтачи тумани Зиёдин ш-ча
10 Паяриқ тумани Паяриқ ш
11 Пастдарғом тумани Жума ш
12 Самарқанд тумани Гулобод ш-ча
13 Тойлоқ тумани Тойлоқ ш-ча
14 Ургут тумани Ургут ш

Транспорт

Самарқанд вилояти автомобил ва темир йўлларни ўз ичига олган жуда кенг транспорт тармоғига, шунингдек, халқаро аэропортга эга.

Автомобил йўллари узунлиги 4100 км, темир йўл узунлиги 400 км.

Самарқанд аэропорти халқаро мақомга эга ва Самарқанд шаҳрининг шимолида жойлашган. Самарқанд халқаро аэропортидан Тошкент, Бухоро, Урганч, Фарғона шаҳарларига мунтазам рейслар амалга оширилади. Хорижий рейслардан – Россия шаҳарларига (хусусан, Москва ва Санкт-Петербургга) рейслар бор.

Диққатга сазовор жойлари

Ҳазрати Довуд тоғининг чўққисига чиқадиган зинапоядан манзара.
Ҳазрати Довуд ғори.

Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи

Ҳазрати Довуд ғори ҳар йили кўплаб зиёратчиларни ўзига тортадиган муқаддас жой. Оқсой ва Меҳнаткаш қишлоқлари яқинида, Нуробод шаҳридан 30 км жануби-шарқда ва Самарқанддан 70 км жануби-ғарбда жойлашган.

Ғор қарийб 1250 метр баландликда Туркистон ва Зарафшон тизмаларининг ғарбий этагида жойлашган бўлиб, Қарши чўлига қояли ханжардек чиқиб туради.

Араблар орасида тарқалган афсоналардан бирига кўра, яҳудийлар подшоси ва пайғамбар Довуд Аллоҳ томонидан тавҳидни тарғиб қилиш учун Шарққа юборилган. Довуд ўз ваъзлари билан бу ерда яшовчи зардуштийларни ғазаблантирган, улар Довудни таъқиб қила бошлаганлар. Душманлардан яшириниб, Довуд бу ерларга етиб келган[14][15][16]. Тоққа мустақил равишда чиқа олмайдиган кексалар ва ногиронлар эшак ёки отда кўтарилишади.

Ғор ичи (эни 0,5 дан 4 метргача, баландлиги тахминан 15 метр ва узунлиги тахминан 60 метр) бир нечта лампалар билан ёритилган туннел бўлиб, унинг охирида Довуднинг кафтлари ва оёқ излари кўринади. Зиёратчилар бу изларга тегиниш орқали тилаклар қиладилар.

Зинапоялар бўйлаб турли хил сувенирлар сотиладиган савдо расталари мавжуд[17].

Оҳалик-Оқбўйро-Миронқул

Самарқанд шаҳридан 12 километр ва темир йўл вокзалидан 15 километр узоқликда жойлашган. Оҳаликсой водийсида жойлашган. Шу номдаги қишлоқ ҳудудида жойлашган Оҳалик денгиз сатҳидан ўртача 818 метр баландликда жойлашган[18].

Бу ерда, биринчи навбатда, озуқавий қийматга эга бўлган экинлар: янтоқ, шувоқ, буғдойиқ, супурги каби ўсимликлар кенг тарқалган. Ёввойи ҳолда олма дарахтлари, наъматак, зирк, ёнғоқларнинг ҳар хил турлари, доривор тоғ ўтларининг кўп турлари ўсади. Баҳорда лолақизғалдоқ гуллайди[19].

Денгиз сатҳидан 800 метрдан ортиқ баландликда жойлашган Оҳалик ҳудудида бир нечта санаторийлар очилган: болалар сил касаллиги санаторийси, соғломлаштириш муолажалари амалга ошириладиган „Оҳалик“ санаторийси ишлайди. Кемқутан тоғига чиқиш учун саёҳатлар ташкил этилади. Қишлоқда бир нечта дам олиш масканлари жойлашган[20].

Манбалар

  1. ↑ „Касымов М.Р. Проблемы палеолита Средней Азии и Южного Казахстана (по материалам многослойной палеолитической стоянки Кульбулак)“. 2015-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-сентябр.
  2. ↑ „Урбан анд рурал популатион бй дистриcт“ (уз). Самарканд регионал департмент оф статистиcс. 2022-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  3. ↑ „О'збекистонда энг ко'п аҳоли қайси вилоятда яшайди?“ (уз). Қалампир.уз. Қаралди: 2022-йил 10-феврал.
  4. ↑ Народи Средней Азии и Казахстана. – Т. 1. – Андоза:М., 1962. – С. 360.
  5. ↑ Сборник материалов для статистики Самаркандской области за 1887—1888 годи. Випуск 1. Самарканд, 1890, с. 249—250
  6. ↑ „Указ Президиума Верховного Совета Узбекской ССР об образовании Джизакской области“. 2019-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июл.
  7. ↑ „Заяц Д.В. Изменение административно-территориального деления союзных республик//Я иду на урок географии“. 2014-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-сентябр.
  8. ↑ Постановление Олий Мажлиса Республики Узбекистан от 7 декабр 2001 года № 324-ИИ «Об объединении Пайарыкского и Челекского, Пастдаргомского и Гузалкентского районов Самаркандской области»
  9. ↑ „Доимий аҳоли сони (жами)“. www.сиат.стат.уз. Қаралди: 2026-йил 6-август.
  10. ↑ „Самарқанд вилояти ҳақида умумий маълумотлар“ (уз). Официальный сайт Хокимията Самаркандской области. 2019-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-15-06.
  11. ↑ Cано-Суñéн, Энриқуэ; Мартíнез, Игнаcио; Фернáндез, Áнгел; Залба, Белéн; Cасас, Роберто (2023-08-10). „Интернет оф Тҳингс (ИоТ) ин Буилдингс: А Леарнинг Фаcторй“. Сустаинабилитй. 15-жилд, № 16. 12219-бет. дои:10.3390/су151612219. ИССН 2071-1050.
  12. ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. [самстат.уз „Самстат. Уз“]. 2026-йил 6-августда асл нусхадан [ архивланган].
  13. ↑ „Постоянное население по национальным и/или этническим группам“. Портал открытых данных Республики Узбекистан дата.эгов.уз. 2021-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
  14. ↑ Национальная Энциклопедия Узбекистана. Ташкент. 2000 год
  15. ↑ „Хазрата Дауда“. 2019-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-октябр.
  16. ↑ „Пещера Хазрата Дауда“. 2020-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-ноябр.
  17. ↑ „Пещера Хазрата Дауда“. 2020-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-ноябр.
  18. ↑ САМАРКАНД ТУМАН ҲОКИМЛИГИ (2024-05-24), Самарқанд тумани, Оқбо'йро манзаралари “Оқбо'йро-Оҳалик-Миронқул” туристик-рекреацион зонаси, қаралди: 2024-08-07
  19. ↑ „“Оҳалик – Оқбўйро – Миронкўл” туристик-рекреасион зонаси фаолияти йўлга қўйилади“.
  20. ↑ „“Оҳалик-Оқбўйро-Миронқул” туристик-рекреацион зонаси“.

Ҳаволалар