Самарра (арабча: سَامَرَّاء‎‎, Сāмаррāʾ) Ироқдаги шаҳар. Шаҳар Саладин муҳофазотида, Дажланинг шарқий қирғоғида, Бағдоддан 125 километр (78 ми) шимолда жойлашган. Ҳозирги Самарра шаҳри 836-йилда аббосийлар халифаси Муътасим томонидан янги маъмурий пойтахт ва ҳарбий база сифатида ташкил этилган[1]. 2003-йил ҳолатида шаҳар аҳолиси 348,700 нафарни ташкил қилган. Ироқ фуқаролар уруши даврида Самарра қаршиликнинг „сунний учбурчаги“да эди.

Самарра

سَامَرَّاء
Шаҳар
Skyline of Samarra
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Саладин муҳофазоти
Аҳолиси
 (тах. 2003)
348,700

Самарра археологик объэкти ҳанузгача тарихий шаҳарнинг асл режаси, меъморчилиги ва бадиий ёдгорликларининг катта қисмини сақлаб қолган[2]. Шаҳар 2007-йилда УНЕСCО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган[3].

Тарихи

Қадимги даврда Самарра

Қадимги давр Самарра қолдиқлари биринчи марта 1911—1914-йилларда Эрнст Герсфелд томонидан қазиб, ўрганилган. Самарра Самарра маданиятининг бир қисмига айланди. 1946-йилдан бери дафтарлар, хатлар, эълон қилинмаган қазишма ҳисоботлари ва фотосуратлар Вашингтондаги Фреэр санъат галереясида сақланади.

Самарра сивилизацияси Убайд маданиятининг бир қисми бўлиб, Яқин Шарқдаги илк шаҳар давлатларидан бири сифатида гуллаб-яшнаган. Шаҳар милоддан аввалги 5500-йилда мавжуд бўлган ва охир-оқибат милоддан аввалги 3900-йилда қулаган.

Янги Оссурия даври

Сур-маррати шаҳри (милоддан аввалги 690-йилда Сеннахериб томонидан қурилган. Уолтерс санъат музейидаги стеллага кўра қайта тикланган) замонавий Самарра рўпарасида Дажла бўйидаги мустаҳкам оссурияликлар жойлашган жой ал-Хувайшда. Оссурия Онлайн давлат архивида Суримарратни Самарранинг замонавий ўрни сифатида белгиланган[4].

Самарра археологик тадқиқоти қайд этган Самарранинг қадимий номлари юнонча Соума (Птоломей В.19, Зосимус ИИИ, 30), лотинча Сумере, милоддан аввалги 363-йилда Жулиан қўшинининг чекиниши воқеаларида (Аммиан Марселлин ХХВ, 6, 4) тилга олинган қалъа ва қишлоқ дея тасвирланган (Ҳоффманн, Аусзüге, 188; Суриялик Михаил ИИИ, 88) сурёнийча Сумрадир.

Ёқут Ҳамавий томонидан Ануширвонга бағишлаб ёзилган асарда (Муъжам, „Қатул“ бўлимига қаранг) Самарра минтақасида Дажла дарёсидан сув оладиган Наҳравон каналининг шимолий давоми бўлган Қатул ал-Кисравийнинг очилиши аҳоли сонининг кўпайиши учун имконият тақдим этгани ҳақида ёзган. Ушбу лойиҳанинг якунланишини нишонлаш учун Самарранинг жанубий кириш қисмида ёдгорлик минораси (ҳозирги Бурж ал-Қоим) қурилган. Ад-Давр яқинидаги шимолий кириш қисмида эса (ҳозирги Наҳр ар-Расаси) девор билан ўралган ов боғи бўлган сарой қурилган. Аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашид томонидан қазилган қўшимча канал, Қатул Аби ал-Жунд, ал-Муборак деб номланган ва 796-йилда қурилиши тугалланмай, қаровсиз қолдирилган саккизбурчакли шаклда қурилган режали шаҳар қурилиши (ҳозирги Ҳусн ал-Қадисийя) билан нишонланган.

Аббосийлар пойтахти

Самаррада зарб этилган Мунтасир дирҳами. Мил. 861/862

836-йилда Аббосийлар халифаси Муътасим Дажла бўйида янги пойтахтга асос солган. Халифа бу ерда асосан Ўрта Осиё ва Эрондан (энг машҳури турклар, шунингдек, Хуросонлик Иштахоний, фарағина ва ушрусоний бўлинмалари) ёки Шимолий Африкадан (мағарибалар каби) жалб қилинган аскарлар учун гарнизон билан ўралган катта сарой мажмуалари қурдирди. Мамлукларни қул аскарлар деб аташса ҳам, аслида уларнинг мавқеи анча баланд эди. Мамлукларнинг баъзи саркардалари сўғдларга хос зодагонлик унвонлари эгаси эдилар[6].

Муътасим (ҳ. 833–842) қурдирган Дор ул-Хилафа саройидаги зиёфат заллари билан ўралган думалоқ ҳовуз қолдиқлари[7].

Шаҳар халифа Мутаваккил даврида янада ривожланди. Халифа Мутаваккилия каби ҳашаматли сарой мажмуалари ва 847-йилда қурилган машҳур спирал минора ёки Малвия ҳамда Самарра Катта масжиди қурилишига ҳомийлик қилди. Халифа ўғли Муътазз учун катта Булкувара саройини қурдирди.

Самарра яқинидаги Аббосийлар даврига оид Қаср ал-Ошиқ.

Несториан патриархи Саргис (860—872) Шарқ черковининг патриархал марказини Бағдоддан Самаррага кўчирди. Патриархнинг бевосита ворисларидан бир ёки иккитаси ҳам олий ҳокимиятга яқин бўлиш учун Самаррада фаолият олиб борган бўлиши мумкин[8].

Самарра 892-йилгача, Мутазид пойтахтни Бағдодга қайта кўчиргунга қадар халифа қароргоҳи бўлиб қолди[9]. Тарихий манбаларда шаҳар айнан шу даврда талон-тарож қилингани ҳақида маълумотлар мавжуд. Эҳтимол, шаҳар аҳолиси камайган, шаҳар ҳам кичрайган, лекин муҳим бозор маркази мавқеини сақлаб қола олган[9].

10-асрдан бошлаб шаҳар муҳим зиёратгоҳга айланган. 12—13-асрларда дарё оқимининг шаҳар жанубига томон ўзгариши шаҳарнинг ҳам шарқ томонга силжишига олиб келган. Натижада Бағдод ва Мосул ўртасидаги асосий йўл ғарбий соҳилга кўчирилиб, Самарра савдо шаҳарчаси сифатидаги аҳамиятини йўқотган[9].

Замонавий давр

18-асрда 1730—1735-йиллардаги Усмонли—Форс урушининг энг шиддатли жангларидан бири Самарра жанги бўлиб о'тди. Ушбу жангда 50 000 дан ортиқ турклар ва форслар қурбон бўлди. Бу жанг Усмонли Ироқининг тақдирини ҳал қилиб, унинг Биринчи жаҳон урушигача Истанбул ҳукмронлиги остида қолишига сабаб бўлди.

1950-йилларда Бағдодни тез-тез сув босишининг олдини олиш мақсадида қурилган Самарра тўғонининг қурилиши натижасида доимий кўл — Тартар кўли яратилгач, Самарра яна муҳим аҳамият касб эта бошлади. Тўғон туфайли кўплаб маҳаллий аҳоли кўчирилиши натижасида Самарра аҳолиси кўпайган[10].

Ал-Аскарий зиёратгоҳи

Самарра Саладин муҳофазотидаги муҳим шаҳар бўлиб, Ироқ уруши пайтида исёнчилар фаол бўлган сунний учбурчагининг асосий қисмидир[11]. Самарра шиаларнинг муқаддас жойлари, жумладан, бир нечта шиа имомларининг қабрлари билан машҳур бўлса-да, шаҳарда анъанавий тарзда ва яқин вақтгача сунний араблар ҳукмронлик қилган. Ироқ уруши пайтида суннийлар ва шиалар ўртасида кескинлик юзага келган. 2006-йил 22-февралда ал-Аскарий масжидининг олтин гумбази бомбардимон қилингач, мамлакат бўйлаб юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган тартибсизликлар ва репрессион ҳужумлар бошланди. Ҳеч қайси ташкилот портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. 2007-йил 13-июнда исёнчилар масжидга яна ҳужум қилиб, гумбаз харобалари ёнидаги иккита минорани вайрон қилишди[12]. 2007-йил 12-июлда соат минораси портлатилган. Ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган. Шиа руҳонийси Муқтада ас-Садр тинч намойишлар ва уч кунлик мотам эълон қилишга чақирди[13]. Унинг таъкидлашича, ҳужум ортида сунний араб турмаган. Бироқ, Ню-Ёрк Таймсга кўра, ҳужумчилар Ал-Қоида билан алоқадор суннийлар бўлиши мумкин[14]. Масжид мажмуаси 2006-йилдаги портлашдан сўнг ёпилган ва ўша пайтда Ироқ полицияси шаҳарда нома’лум муддатли комендантлик соати жорий қилган эди[15][16]. 2009-йилда реставрация ишлари давом этаётган бўлса-да, масжид қайта очилган[17].

2007-йилда Ироқдаги фуқаролар уруши тугаганидан буён муқаддас шаҳардаги шиа аҳолиси кескин кўпайди. Бироқ зўравонликлар давом этиб, 2011 ва 2013-йилларда портлашлар содир этилган. 2014-йил июн ойида Шимолий Ироқ ҳужуми доирасида шаҳар ИШИД ҳужумига учраган. ИШИД кучлари муниципалитет биноси ва университетни эгаллаб олди, бироқ кейинчалик Ироқ армияси ва СWАТ кучлари томонидан сиқиб чиқарилди[18]. Яқин атрофдаги Имом Дур мақбараси, шиа ҳукмдори Муслим ибн Қурайшга бағишланган тарихий мақбара ИШИД томонидан 2014-йилда вайрон қилинган[19].

Географияси

Иқлими

Самарра ссиқ чўл иқлимига эга (Кöппен иқлим таснифи БWҳ). Асосий ёмғир қишда ёғади. Самаррадаги ўртача йиллик ҳарорат 22.7 °C (72.9 °Ф). Йиллик тахминий ёғингарчилик миқдори 171 мм (6.73 ин).

Самарра иқлим кўрсаткичлари
Ой Январ Феврал Март Апрел Май Июн Июл Август Сентябр Октябр Ноябр Декабр Йил
Ўртача юқори ҳарорат °C (°Ф) 15.3
(59.5)
18.0
(64.4)
22.1
(71.8)
28.3
(82.9)
35.7
(96.3)
41.1
(106.0)
43.9
(111.0)
43.6
(110.5)
39.7
(103.5)
33.2
(91.8)
24.4
(75.9)
17.4
(63.3)
30.2
(86.4)
Ўртача паст ҳарорат °C (°Ф) 4.4
(39.9)
5.9
(42.6)
9.3
(48.7)
14.2
(57.6)
19.6
(67.3)
23.5
(74.3)
25.9
(78.6)
25.4
(77.7)
21.4
(70.5)
16.4
(61.5)
10.6
(51.1)
5.8
(42.4)
15.2
(59.4)
Ўртача ёғингарчилик см (дюйм) 25
(1.0)
30
(1.2)
29
(1.1)
21
(0.8)
8
(0.3)
0
(0)
0
(0)
0
(0)
0
(0)
4
(0.2)
20
(0.8)
34
(1.3)
127
(5.0)
Манба: cлимате-дата.орг

Диний аҳамияти

Шаҳарда ал-Аскарий зиёратгоҳи жойлашган. Шунингдек, ўнинчи ва ўн биринчи шиа имомлари Али ал-Ҳадий ва Ҳасан ал-Аскарийлар мақбараси, ўн икки ёки шиа эътиқодида „ғайб“га кирганлиги ҳақида маълумот берилган „Яширин имом“ номи билан таниқли Муҳаммад ал-Маҳдий номли жой жойлашган. Ушбу зиёратгоҳлар туфайли шаҳар шиалар учун муҳим жой ҳисобланади[20]. Бундан ташқари, шаҳарда мусулмонлар ҳурматига сазовор бўлган Муҳаммад пайғамбар ва имомларнинг аёл қариндошлари Ҳакима ва Наржислар дафн этилгани бу масжидни энг муҳим ибодат масканларидан бирига айлантирган[20].

Оммавий маданиятда

Ўлимни англатувчи „Самаррадаги учрашув“ ҳикояси Бобил Талмудида қайд этилган. У.Сомерсет Моэм қадимги Бобил афсонаси асосида адабий ҳавола ёзган бўлиб[21], унда Ўлим одамнинг ундан Бағдоддан Самаррага қочиб, беҳуда уринишини ҳикоя қилади. „Самаррадаги учрашув“ ҳикояси кейинчалик Жон ОъҲаранинг худди шу номдаги романи учун асос бўлган[22].

1968-йилда суратга олинган Таргец филмида Борис Карлофф рол ўйнаган қари ва қўрқинчли филм юлдузи Байрон Орлок ўзининг ёш ҳамкасбларига Мауғамнинг ҳикоя версиясини айтиб беради[23].

Манбалар

  1. ↑ Нортҳедге, Аластаир Э. „ʿАббāсид арт анд арчитеcтуре“, . Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Тҳреэ. Брилл, 2012. ИСБН 9789004161658. 
  2. ↑ „Самарра Арчаэологиcал Cитй“ (эн). УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. Қаралди: 2023-йил 24-апрел.
  3. ↑ „Унесcо намес Wорлд Ҳеритаге ситес“. ББC Неwс (2007-йил 28-июн). Қаралди: 2010-йил 23-май.
  4. ↑ СААО
  5. ↑ Станлей А. Фреэд, "Ресеарч Питфаллс ас а Ресулт оф тҳе Ресторатион оф Мусеум Спеcименс", Анналс оф тҳе Неw Ёрк Аcадемй оф Сcиэнcес, Волуме 376, Тҳе Ресеарч Потентиал оф Антҳропологиcал Мусеум Cоллеcтионс, пагес 229–245, Деcембер 1981. дои:10.1111/ж.1749-6632.1981.тб28170.х.
  6. ↑ Бабаиэ, Суссан. Славес оф тҳе Шаҳ. Неw Ёрк: И.Б.Таурис & Cо Лтд, 2004 — 4–5-бет. ИСБН 1-86064-721-9. 
  7. ↑ Блаир, Шеила С.; Блоом, Жонатҳан М. „Самарра“, . Тҳе Арт анд Арчитеcтуре оф Ислам 1250-1800. Яле Университй Пресс, 1995. ИСБН 9780300064650. 
  8. ↑ Мари, 80–1 (Арабиc), 71–2 (Латин)
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Нортҳедге, Аластаир (1995). "Сāмаррā'". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИИ: Нед–Сам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 1039–1041 б. ИСБН 978-90-04-09834-3. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=С%C4%81марр%C4%81%27&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч. 
  10. ↑ Ҳанн, Геофф; Даброwска, Карен; Тоwнсенд-Греавес, Тина. Ирақ: Тҳе анcиэнт ситес анд Ирақи Курдистан (эн). Брадт Травел Гуидес, 2015-08-07. ИСБН 978-1-84162-488-4. 
  11. ↑ Баззаз, Саҳар „Тҳе Дисcурсиве Маппинг оф Сеcтарианисм ин Ирақ: Тҳе “Сунни Триангле” ин тҳе Пагес оф Тҳе Неw Ёрк Тимес“, . Империал Геограпҳиэс ин Бйзантине анд Оттоман Спаcе, Ҳеллениc Студиэс Сериэс (эн). Wашингтон, ДC: Cентер фор Ҳеллениc Студиэс, 2013. 
  12. ↑ Тҳомас Э. Риcкс. Тҳе Гамбле: Генерал Петраэус анд тҳе Америcан Милитарй Адвентуре ин Ирақ. Пенгуин Публишинг Гроуп, 6 Жануарй 2010 — 228-бет. ИСБН 978-1-101-19206-1. 
  13. ↑ „Эхплосион Топплес Минарец Ат Ирақи Ши'ите Шрине“. РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй (2007-йил 13-июн). Қаралди: 2015-йил 22-август.
  14. ↑ Жоҳн Ф. Бурнс; Жон Элсен „Северал Мосқуэс Аттаcкед, бут Ирақ Ис Мостлй Cалм - Неw Ёрк Тимес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2007-йил 14-июн). Қаралди: 2015-йил 22-август.
  15. ↑ Қассим Абдул-Заҳра.. „Ирақи полиcе сай фамоус шрине аттаcкед“. Ассоcиатед Пресс (2007-йил 13-июн).
  16. ↑ „Бласт ҳиц кей Ирақ Шиа шрине“. ББC (2007-йил 13-июн). Қаралди: 2012-йил 21-апрел.
  17. ↑ Чулов, Мартин. „Бомбед Ирақ шрине реопенс то виситорс“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2009-йил 16-апрел). Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  18. ↑ Ҳассан, Гҳазwан „Ирақ дислодгес инсургенц фром cитй оф Самарра wитҳ аирстрикес“. Реутерс (2014-йил 5-июн). Қаралди: 2014-йил 27-июн.
  19. ↑ „Арчнет > Сите > Қубба Имам ал-Дур“. www.арчнет.орг. 2015-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-апрел.
  20. ↑ 20,0 20,1 Тҳе Ши'а оф Самарра: Тҳе Ҳеритаге анд Политиcс оф а Cоммунитй ин Ирақ (эн). Блоомсбурй Публишинг, 2012. ИСБН 978-1-78672-982-8. 
  21. ↑ "Тҳе Аппоинтмент ин Самарра" (ас ретолд бй W. Сомерсет Маугҳам [1933]).
  22. ↑ Жоҳн О'Ҳара, Аппоинтмент ин Самарра, Ҳарcоурт, Браcе & Cо., . Л., "Тҳе Дестинед Ҳоур" ин Фром Манй Тимес анд Ландс (Лондон, 1953); репринтед ин Эверй Поэм Теллс а Сторй: А Cоллеcтион оф Сториэс ин Версе, эд. Раймонд Wилсон (Лондон, 1988; ИСБН 0-670-82086-5 / 0-670-82086-5).
  23. ↑ Богданович, Петер (диреcтор). Таргец. Унитед Статес оф Америcа: Cритерион.

Адабиётлар

Ҳаволалар