Зу ал-Кала Самайфа ибн Накур ал-Ҳимёрий (арабча: ذُو ٱلْكَلاَع سْمَيْفَع بْنُ نَاكُور الْحِمْيَرِيّ‎‎) 630-йилларда бўлиб ўтган Шом (Сурия)нинг мусулмонлар томонидан фатҳ қилиниши даврида қўмондон бўлган. Шомдаги Ҳимяр қабиласининг етакчиси ҳамда бу қабиланинг Зу ал-Кала сулоласига асос солган. Самайфа Ҳимс шаҳрида яшаган, о'ша вақтда Ҳимяр ва бошқа яманлик қабилалар мусулмон гарнизонида устунлик қилишар ва Суриянинг ҳокими Муовия ибн Абу Суфёндан кўра кўпроқ Самайфага бўйсунишар эди. Самайфа Муовия қўшинининг энг нуфузли саркардаларидан бири сифатида Сиффин жангида қатнашган. Унинг жангда ҳалок бўлиши Шомда Ҳимяр қабиласи мавқеининг пасайишига олиб келган.

Ҳаёти

Самайфа дастлаб тарихий манбаларда Зу ал-Кала сулоласининг бошлиғи сифатида тилга олинади. Бу сулола Муҳаммад пайғамбар даврида Ямандаги энг кучли сулолалардан бири бўлган. Самайфа Абу Бакр халифалиги даврида (ҳ. 632–634) фаол бўлган[1]. 630-йилларда Сурияни мусулмонлар томонидан босиб олиш ҳаракатларида иштирок этган ва бошқа кўплаб яманлик қабилалар каби қўшин таркибида Ҳимс шаҳрига жойлашиб олган. У ерда Ҳимяр қабиласининг икки асосий етакчисидан бирига айланган, етакчиларнинг иккинчиси Зу ал-Асбоҳ Курайб ибн Абраҳа бўлган[2]. Самайфа унинг опаси Курайбага уйланган[3].

Манбалар

  1. ↑ Доннер 1993.
  2. ↑ Cроне 1980.
  3. ↑ Маделунг 1997.