Same Abduvosiyev
Саме Абдувосиев (1903-йил 6-август, Самарқанд вилояти, Россия империяси – 1957-йил 1-феврал, Душанбе шаҳри, Тожикистон ССР, СССР) – ўқитувчи, олим[1]. „Биологиянинг русча–тожикча луғати“ни тузиш жараёнларида иштирок этган.
| Саме Абдувосиев | |
|---|---|
| Таваллуди |
6-август, 1903-йил |
| Вафоти |
1-феврал, 1957-йил (54 ёшда) Душанбе, Тожикистон ССР, СССР |
Биографияси
Саме Абдувосиев 1903-йил 6-август куни Россия империясига қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзи туғилган қишлоқда ўрта мактабни олгач, у 1921-йилдан 1923-йилгача Самарқанд ўқитувчилар тайёрлаш марказида таҳсил олди. Ўзи таҳсил олган Саме Абдувосиев 1923-йилдан 1926-йилгача ўзи таҳсил олган мактабда бошланғич синф ўқувчиларига дарс берган. У 1926-йил Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)га ўқишга қабул қилинади. Ушбу олийгоҳни 1930-йил муваффақиятли тамомлайди. Саме Абдувосиев 1931-йилдан 1932-йилгача Тошкент техника институтида, 1932-йилдан 1935-йилгача Тошкент марказий Коммунистик мактабида физиология фанидан дарс берган. 1936-йили Тожикистон ССРдаги Душанбе шаҳридаги марказий мактабларда кимё фанидан дарс берган. У 1938-йилдан 1940-йилгача Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт институтида инсон физиологияси фанида дарс ўтган. Саме Абдувосиев 1943-йилдан 1957-йилгача Тожикистон давлат университетининг инсон физиологияси кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритди. У илмий фаолият билан ҳам шуғулланган. Илмий фаолиятини турли тилларда олиб борди, жумладан, ўзбек, тожик, рус, татар, қозоқ ҳамда қирғиз тиллари. Саме Абдувоситов жаҳондаги кимёга оид энг керакли китобларни тожик тилага таржима қилган. Хеердал Турнинг инсон физиологиясига оид бўлган аксарият асарларини тожик тилига ўгирган. Шу билан биргаликда, Саме Абдувоситов 1939-йили „Биологиянинг русча–тожикча луғати“ ҳамда 1945-йилда „Тиббиётнинг русча–тожикча луғати“ни тузишда ўзининг ҳиссасини қўшган[2].
Саме Абдувоситов 1957-йил 1-феврал куни Тожикистон ССРдаги Душанбе шаҳрида 54 ёшида вафот этади.
Манбалар
- ↑ „Абдвосиев Саме“. Қаралди: 16-сентабр 2023-йил.
- ↑ „ЛУҒАТИ РУСӢ-ТОҶИКӢ“. Қаралди: 16-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]