Саме Саматов (1949-йил 30-июн, Самарқанд, Самарқанд вилояти – 2007-йил) – педагог, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси[1].

Саме Саматов
Таваллуди 30-июн 1949-йил
Вафоти 2007-йил
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Сирдарё давлат педагогика институти
Дини Ислом
Мукофотлари Oʻzbekiston qahramoni
„Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими“
„Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси“

Таржимаи ҳоли

Саматов Саме Саматович 1949-йил 30-июнда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1973-йилда Сирдарё давлат педагогика институтининг физика-математика факултетини тамомлаган ва шу институтда ўқитувчи сифатида фаолият юрита бошлаган. Саме Саматов 1981-йилда „Бутуниттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари“ кўргазмасида иштирок этиб, кумуш медал билан тақдирланган. 1991-йилдан Гулистон давлат университети қошидаги Янгиер академик лицей-интернати директори сифатида фаолият юритган. 1999—2007-йиллар оралиғида Гулистон шаҳридаги академик лицей директори бўлган. 40дан ортиқ илмий, илмий-методик мақолалар, дарсиклар ва кўргазмалар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, Саме СаматовГулистон давлат университети лойиҳасининг муаллифи ҳам ҳисобланади[2].

Саме Саматов 1986-йилда Ўзбекистонда мусиқали фаввора ихтиро қилган. Фавворага ҳар хил рангли прожекторлар ва сувни юқорига отадиган насослар ўрнатилган. Насосларнинг босими мусиқага мослаштирилган. Унинг кашфиётлари Америка ва Франсиялик олимлар томонидан юқори баҳоланган.

1980-йилда ёпиқ телевидение тизими учун „Сирдарё-1“ аппаратини ихтиро қилган. Шундан сўнг ҳам ўқитишни техник воситаар билан бошқаришга ёрдам берувчи „СДПИ-1“, „Сирдарё-2“, „Сирдарё-3“ ва „Гулистон-30“ каби қурилмаларни ихтиро қилган. Яратган ихтиролари учун 1982-йилда ёш ижодкорларга бериладиган давлат мукофоти билан тақдирланган.

Саме Саматов 2007-йилда вафот этган[1].

Мукофотлари

  • Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти – Ислом Каримовнинг 2006-йил 25-августдаги ПФ-3789-сонли фармони билан Саме Саматовга Ўзбекистон қаҳрамони мукофоти берилган[3].
  • „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими“ (1998-йил)
  • „Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси“ (2004-йил)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 122.
  2. ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 123.
  3. ↑ „“ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ” УНВОНИНИ БЕРИСҲ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.

Адабиётлар

Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.