Сами Абдуллаҳ Ал-Жабер (талаффузи: Соми Абдуллоҳ ал-Жобир) (арабча: سامي الجابر‎‎) (1972-йил 11-декабрда туғилган) — собиқ профессионал футболчи. Сами Ал-Жабер ҳужумчи сифатида ўйнаган. Сами Ал-Жабер бутун фаолиятини „Ал Ҳилал“ футбол клубида ўтказган.

Сами Ал-Жабер
Ал-Жабер 2013-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сами Абдуллаҳ Ал-Жабер
Таваллуд санаси 1972-йил 11-декабр (1972-12-11) (53 ёш)
Таваллуд жойи Санаа, Яман
Бўйи 1.77 м
Амплуаси ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1986—1988 Ал Ҳилал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1989—2007 Ал Ҳилал 449 (176)
2000 → Wолверҳамптон Wандерерс (ижара) 5 (0)
Миллий терма жамоа
1992—2006 Саудия Арабистони 156 (46)
Бошқарган клублари
2011—2012

Ал Ҳилал

(ёрдамчи мураббий)
2012—2013

АЖ Аухерре

(ёрдамчи мураббий)
2013—2014 Ал Ҳилал
2015 Ал Wаҳда
2016—2017 Ал Шабаб
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Сами Ал-Жабер 1989-йилда „Ал Ҳилал“ футбол клуби сафида илк ўйинини ўтказди. Бундан сўнг, Сами Ал-Жабер футболчилик фаолиятининг деярли 20 йилини клубда ўтказди. 2000-йилда Сами Ал-Жабер „Wолверҳамптон Wандерерс“ футбол клубига сафига ижара шартномаси асосида қўшилди[1]. Сами Ал-Жабер у ерда беш ой ичида бор-йўғи бешта ўйинда майдонга тушди[2]. Клуб маъмурияти Сами Ал-Жабернинг отаси оғир касал бўлиб қолганини билгач, унга Бирлашган Араб Амирликларининг „Ал Аин“ футбол жамоасига ижарага ўтишга рухсат беришди. Шу билан Сами Ал-Жабернинг Англиядаги фаолияти ниҳопясига етди[3]. Шунга қарамай, Сами Ал-Жабер шу кунгача ватанидан ташқарида ўйнаган саудиялик футболчилардан бири бўлиб қолмоқда.

2008-йил 21-январда Сами Ал-Жабер „Ал Ҳилал“ футбол кклуби сафида Англия Премер-лигаси вакили „Манчестер Унитед“ футбол клубига қарши ўйин ўтказди. Сами Ал-Жабер клуб сафидаги сўнгги ўйинида меҳмонлар устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониш учун пеналтини аниқ амалга оширди[4].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

1998-йил 27-май куни Сами Ал-Жабер Норвегия миллий футбол терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида ўзининг терма жамоа сафидаги 100-миллий ўйинини ўтказди. 25 ёш, тўрт ой ва 16 кунлигида ўтказган ушбу учрашуви Сами Ал-Жаберни халқаро майдонда 100 ва ундан ортиқ халқаро ўйин ўтказган энг ёш эркак футболчига айлантирди[5].

Сами Ал-Жабер терма жамоа сафида 2000-йилги Осиё кубоги мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритган эди[6].

Менежерлик фаолияти

Сами Ал-Жабер 2009-йилда, профессионал футболдан кетганидан бир йил ўтиб, „Ал Ҳилал“ футбол клубига ёрдамчи мураббий этиб тайинланди. Сами Ал-Жабер клуб сафида Эрик Герец, Габриэл Cалдерон ва Тҳомас Долл каби таниқли мураббийлар қўл остида ишлади. 2012-йилда Сами Ал-Жабер Лига 2 жамоаси „АЖ Аухерре“ футбол клубининг ёрдамчи мураббийи бўлди.

2013-йилнинг 27-майида Сами Ал-Жабер собиқ мураббий Златко Далиć ўрнига „Ал Ҳилал“ футбол клубининг бош мураббийи этиб тайинланди. Сами Ал-Жабер 1999-йилдан бери Кҳалил Ибраҳим Ал-Заянийнинг 14 йиллик фаолиятидан сўнг „Ал Ҳилал“ футбол клубини бошқарган биринчи саудиялик мураббий бўлди. Янги фаолиятидаги биринчи мавсумдан сўнг, Сами Ал-Жабер футбол бўйича мураббийлар дунёси рейтингида 19-ўринни эгаллади. Шундан сўнг, 2014-йил 19-июлда „Ал Араби“ футбол клуби Сами Ал-Жаберни жамоанинг техник менежери лавозимига тайинланганини эълон қилди.

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубок Минтақа Жами
Дивизия Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Ал Ҳилал 1988—1989 Саудия Профессионал лигаси 11 2 3 1 0 0 14 3
1989—1990 20 16 7 1 0 0 27 17
1990—1991 21 14 6 3 6 3 33 20
1991—1992 13 6 9 3 0 0 22 9
1992—1993 21 19 5 2 0 0 27 21
1993—1994 0 0 0 0 0 0 0 0
1994—1995 12 2 13 8 0 0 25 10
1995—1996 19 4 11 0 0 0 30 4
1996—1997 13 2 9 3 10 5 31 10
1997—1998 15 2 8 6 9 6 32 14
1998—1999 19 7 11 6 5 2 35 15
1999—2000 19 6 9 5 4 0 32 11
2000—2001 13 1 6 2 5 2 24 5
2001—2002 17 3 2 0 6 4 25 7
2002—2003 15 2 8 2 2 0 25 4
2003—2004 13 3 2 0 4 1 19 3
2004—2005 16 11 10 8 0 0 26 19
2005—2006 6 0 4 2 3 0 13 2
2006—2007 5 1 3 2 0 0 8 3
Wолверҳамптон (ижара) 2000—2001 4 0 1 0 0 0 5 0
Жами 272 101 127 54 54 23 453 177

Манбалар

  1. ↑ Wолластон. „Wҳо ис Сами Ал-Жабер? Тҳе формер Wолвес плаер эед фор Неwcастле Унитед роле“ (эн). БирмингҳамЛиве (2020-йил 30-апрел). Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  2. ↑ Дихон. „АЛ-ЖАБЕР CОМПЛЕТЕС ЛОАН СПЕЛЛ“ (эн). Скй Спорц. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  3. ↑ Эванс. „АЛ-ЖАБЕР ГИВЕН УАЭ ЛОАН“ (эн). Скй Спорц. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  4. ↑ „Репорт: Ал Ҳилал 3 Унитед 2“. Манчестер Унитед ФC (2008-йил 21-январ). Қаралди: 2009-йил 8-феврал.
  5. ↑ Брянт. „Фоотбалл: Тҳе Кноwледге - тҳе фастест эвер cентурй оф интернатионал cапс“. Тҳе Гуардиан (2007-йил 5-декабр). Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  6. ↑ Алосаими, Нажаҳ. „'Сам 6' Регардед ас Кингдом'с Бест“. Араб Неwс (2008-йил 21-январ). Қаралди: 2009-йил 8-феврал.