Samira Said
Самира Абделразак Бенсаïд (арабча: سميرة عبد الرزاق بنسعيد) – Самира Саид (арабча: سميرة سعيد) номи билан танилган профессионал араб қўшиқчиси. Мисрда 40 йилдан ортиқ яшаб, асосан миср-араб жанрида ижод қилган[1].
Самира Саид (سميرة سعيد) | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Самира Абделразак Бенсаïд[1] 1958-йил 10-январ |
| Жанрлар | Поп |
| Касби | Қўшиқчи, актриса, продюсер, тадбиркор |
| Фаолият йиллари | 1975-ҳозирги кунгача |
| Лейбллар | |
Фаолияти

Самира Саид 1958-йилда Марокашнинг Работ шаҳрида туғилган[2]. Унинг отаси Работлик, онаси эса Фос шаҳридан бўлган[3]. У тўққиз ёшида қўшиқ айтишни бошлаган ва Марокаш телевидениясида эфирга узатиладиган Маwаҳеб мусиқий дастурида чиққан. Кейин у Мисрга кўчиб ўтган ва у ерда унинг араб мусиқий дунёсидаги шон-шуҳрати орта бошлаган. У Марокаш ва Миср давлатларининг фуқаролигига эга[4]. 1977-йилда у Қоҳирага кўчиб ўтган. Унинг асосий албомлари Миср-араб жанрида бўлишига қарамасдан, „Кифаш Тлакина“ (ўзбекча: „Биз қандай учрашдик“), „Фаетли шефтек ши марра“ (ўзбекча: „Мен сени бир марта кўрганман“), „Саркоуҳ“ (ўзбекча: „Уни ўғирлашдилар“) ва „Ал Беҳҳара“ (ўзбекча: „Денгизчилар“) каби Марокаш-араб жанридагилари ҳам бор эди. Унинг сингллари орасида „Магҳлоуба“ (ўзбекча: „Калтакланган“) ва „Wаъадй“ (ўзбекча: „Менинг севгим“) кабилари ҳам бор эди. 1980-йилда у Эуровисион қўшиқ танловида ўзи туғилган Марокаш давлатидан вакил сифатида иштирок этган ва „Битақат Ҳуб“ деб номланган хит қўшиғини куйлаб, 19 та иштирокчи орасида 18-ўринни эгаллаган.
Саид „Бен Леф“ (ўзбекча: „Ҳаёт доираси“), „Сайидати Садати“ (ўзбекча: „Хонимлар ва жаноблар“), „Малич 3инwан“ (ўзбекча: „Сиз бўлганингизда“) ва „Акҳер Ҳаwа“ (ўзбекча: „Сўнгги севги“) каби Мисрда юқори рейтингга эга бўлган кўплаб араб хитларини куйлаган. Мисрлик бастакор Муҳаммад Эл Моуги билан бирга ишлаб, „Саактоб Исмак Ала Арримал“ (ўзбекча: „Исмингни қумга ёзаман“) филмида рол ижро этган ҳамда филм учун „Ядамиити Ҳадди“ (ўзбекча: „Кўзимдан тўкилган кўз ёшлар“) саундтрекини куйлаган. Шунингдек, унинг „Лилет Эл Оунс“ (ўзбекча: „Ажойиб йиғилиш“), „Эч Габ Ли Габ“ (ўзбекча: „Қолганлар ҳақида“), „Амрак Аагиб“ (ўзбекча: „Мен сени тушунмайман“) ва „Менгҳир Сабаб“ (ўзбекча: „Ҳеч қандай сабабсиз“) каби тароналари ҳам мавжуд.
2000-йилда у „Лилаҳ Ҳабеэбеэ“ (ўзбекча: „Бир кеча, менинг севгим“) қўшиғини чиқарди ва бу таронаси билан 2001-йилда Қоҳирада бўлиб ўтган Cаиро Арабиc Мусиc фестивалида „Араб мусиқий дунёсидаги энг яхши видеоклип“ номинациясида ғолиб бўлди. 2003-йил у Wорлд Мусиc Аwардс маросимида жаҳон миқёсидаги юқори савдо кўрсаткичлари учун Wорлд Мусиc Аwард мукофотини қўлга киритди. У „Ёум Wара Ёум“ албоми билан Яқин Шарқдаги энг яхши қўшиқчи учун бериладиган ББC мукофотини қўлга киритди[5][6]. Самира Саид 40 дан ортиқ мукофотларга сазовор бўлган[7][8].
Қабул қилиниши
Ҳалина Ҳопкис Саидни „Марокаш ва Миср давлатлари, шунингдек, араб мусиқа жамоатчилиги вакили сифатида турли мукофотлар ва шоуларда қатнашган араб мусиқаси тимсоли“ деб атаган[9].
2003-йилда Саид ББC Радио 3 Wорлд Мусиc Аwардс томонидан Яқин Шарқдаги энг яхши қўшиқчи сифатида эътироф этилди[10]. У 2008-йилда Тетоуанъс Воих дес Феммес фестивалида Рабаб Д’ор мукофотини қўлга киритди[11]. 2009-йилда эса Мурех д’Ор мукофоти ғолиби бўлди[12].
2009-йилда Агадирда бўлиб ўтган Тимитар фестивалида Саид 100 000 кишилик оломон олдида чиқиш қилди[13]. 2011-йилда Беирут Интернатионал Аwард Фестивал (БИАФ) маросимида қатор араб ва халқаро қўшиқчилар қаторида Саид ҳам махсус мукофот билан тақдирланди[14][15].
У араб мусиқасини ХХИ асрнинг тижорий йўналишига олиб келгани учун ҳурматга сазовор бўлди[16].
Мисрнинг Ал Аҳрам газетаси берган маълумотларга кўра Самира Саиднинг албомлари 60 миллиондан ортиқ нусхада сотилган. 2004-йилда чиқарилган „Аwеэнй Беэк“ номли албоми 10 миллиондан ортиқ нусха билан Яқин Шарқ ва бутун дунёда энг кўп сотилган араб албомларидан бири ҳисобланади[8][17][18].
Мусиқий услуби

Ҳалина Ҳопкинс Самира Саиднинг мусиқий услуби ҳақида қуйидагича фикр билдириб ўтган: „Саидни мусиқаларининг машҳур бўлишининг энг асосий сабабларидан бири бу унинг овози фон асбоб-ускуналари билан оҳангли гўзаллик ҳосил қила олишидадир. Унинг овози ижодидаги шахсий таъсирини ифодалайди“[9].
Шахсий ҳаёти
Самира Саид 1988-йилдан 1994-йилгача мисрлик мусиқачи Ҳанй Меҳанна билан турмуш қуриб, бирга яшаб келган. Кейин эса тадбиркор Мустафа Набоулсй билан турмуш қурган ҳамда ундан Шадй исмли ягона ўғил фарзандини дунёга келтирган[19].
Бир неча интервюларида Саид ўзи туғилиб ўсган Марокашга қайтиб, оиласи ва яқинлари ёнида яшаш истаги борлигини билдириб ўтган[20].
Хайрия ва инсонпарварлик ишлари
Самира Саид 2006-йилда бутун Франсия давлати бўйлаб содир бўлган муҳожирлар ўртасидаги тартибсизликлардан сўнг одамларни бирлаштириш ва барча динлар ўртасида бирдамликни таъминлаш мақсадида бир нечта концертлар ўтказди[21][22][23].
Дискографияси
- Эл ҳоб элли ана аъайчеҳ (1975)
- Бен Лиф (1979)
- Битақат Ҳуб (1980)
- Ҳикая (1981)
- Аллемнаҳ эл Ҳоб (1982)
- Кетр ал Калам (1983)
- Метҳаяъли (1984)
- Лилет эл Оунс (1984)
- Я Дамаити Ҳадди (1984)
- Эҳки я Шеҳразаде (1985)
- Ёум акаблак Фиҳ (1985)
- Эч габ ли габ (1985)
- Амрак ажиб эн (1986)
- Ана wалла анта (1989)
- Моч ҳатназел аъанак (1986)
- Сибак (1986)
- Я эбн ал ҳалел (1987)
- Гҳариба (1988)
- Сибни лоуаҳди (1988)
- Энсани (1989)
- Баъадин нетаъатеб (1990)
- Чофт эл амар (1991)
- Ҳаннитлак (1992)
- Кҳайфа (1992)
- аъач’а (1993)
- Энта ҳабиби (1995)
- Wаллаҳ Маҳансак (1995)
- Колли де эча3ат (1996)
- Аъал бал (1998)
- Роуҳи (1999)
- Лаила ҳабиби (2001)
- Ёум Wара Ёум (2002)[24]
- Аwwеэни Беэк (2004)
- Бест оф Самира Саид (1995-2005)
- Аяам Ҳаяти (2008)
- Бе wиннер фт. Фнаïре (2010)
- Кҳаллоуҳ (2010)
- Мазал (2013)[25][26]
- Айза Аээш (2015)
- Энсан 'Али (2021)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Самира Саид теасе сес фанс авеc ун мйстéриэух ноувеау прожеcт“, ледеск.ма
- ↑ либвоиcе.нет „سميرة سعيد“. 2012-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-ноябр.
- ↑ „Самира Саээд ревеалс wҳй ҳер фатҳер'с фамилй рефусед то энтер тҳе фиэлд“. сауди24неwс.cом (2021-йил 19-феврал). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
- ↑ „Суч тҳе дутифул cитизен! Самира Саээд такес вотинг верй сериоуслй, но маттер тҳе cоунтрй ше ресидес.“, албаwаба, „Самира ҳад анноунcед фром тҳе поллинг cентер wҳере ше cаст ҳер воте, тҳат ит ис тҳе cивил дутй оф эверй Эгйптиан cитизен то воте фор тҳе амендед cонститутион.“
- ↑ Самира Саид: Wиннер ин тҳе Миддле Эаст Cатегорй; Гартҳ Cартwригҳт; 2002
- ↑ Wиннерс оф тҳе 2003 Wорлд Мусиc Аwардс; Оcт. 12, 2003; Монаcо; Биллбоард.cом;
- ↑ ЛГ Фаит Чантер Самира Бенсаид (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-11 санасида архивланган); Аужоурд’ҳуи ле Мароc; 2004
- ↑ 8,0 8,1 Самира Саэид; тҳе Бест-селлер Мороccан Сингер ин Арабиc Мусиc Ҳисторй (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-24 санасида архивланган); ҳитмаркер.cом Бест Селлерс; Старс Cафе Энтертаинмент; 2009
- ↑ 9,0 9,1 „Коллеэна Энсан: Самира Саид'с Мусиc ас ан Интерпретатион оф Мороccан Wомен'с Cултурал Идентитй“. Ҳалина Ҳопкинс. Валпараисо Университй (2011-йил 31-март). 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Аwардс фор Wорлд Мусиc 2003 - Самира Саид (Эгйпт)“. ББC Радио 3. Қаралди: 2018-йил 29-июл.
- ↑ „Самира Саид Глоwс ин Фронт оф 60,000 Фанс“. Ал Баwаба. Ассоcиатед Неwспаперс (2009-йил 28-июн). 2009-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 28-июн.
- ↑ „Стар Сcене: Мурех Д'ор Ҳосц иц 9тҳ Аwард Cеремонй“. Ассоcиатед Неwспаперс. 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
- ↑ „Тимитар Фестивал 2009“. ББC. ББC Радио 3.
- ↑ „Тҳе Беирут Интернатионал Аwардс Фестивалс (БИАФ) ҳоноред Самира Саид“. БИАФ. 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Паcк оф Cардс“. Ал-Аҳрам Wеэклй; Иссуэ Но. 1076. Ассоcиатед Неwспаперс (2011-йил 15-декабр). 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Моwафи, Амй (2010-09-10), Самира Саид: Тҳе Тиме оф Ҳер Лифе, 2012-05-29да асл нусхадан архивланди
- ↑ Самира Саид: А Мороccан Стар Шинес ин тҳе Араб Wорлд; Магҳаребиа.cом; 2009-02-05)
- ↑ Самира Саид’с реcорд „Аяам Ҳаяти“ Ҳас Беэн Ранкед Но. 1 Бест-селлинг Албум оф 2008 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-11 санасида архивланган); البوم سميرة سعيد يحتل المرتبة الأولى; АлРиядҳ.cом. (2004-12-16)]
- ↑ „Ҳоw Ис Ёур Релатионшип Wитҳ Ёур Мотҳер Дуринг Ҳоме Стай? Самира Саид Ис Данcинг Wитҳ Ҳер Сон Ин Фулл Глам!“. албаwаба.cом (2020-йил 15-апрел).
- ↑ „Мороccан Сингер Самира Саид то Ретурн Перманентлй то Мороccо“.
- ↑ „Самира Саээд Фигҳц Террорисм“. Ал Баwаба. Ассоcиатед Неwспаперс (2006-йил 9-май). Қаралди: 2009-йил 12-декабр.
- ↑ „Cонcерт Поур ла Толéранcе: Рéусси, Оуи Маис“. ГоАгадир. Ассоcиатед Неwспаперс (2007-йил 2-ноябр). Қаралди: 2007-йил 2-ноябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Cонcерт Поур ла Толéранcе 2007 à Агадир“. неwс.агадир-соусс.cом. Ассоcиатед Неwспаперс (2007-йил 29-сентябр). 2009-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 29-сентябр.
- ↑ Гартҳ, Cартwригҳт (2002-02-13), Самира Саид: Эгйпт'с топ фемале сингер
- ↑ wорлдмусиcаwардс (2013-10-11), Мороccо: Самира Саïд Номинатед фор Wорлдс Бест Сонг, 2014-02-26да асл нусхадан архивланди
- ↑ „Мороccан Дива Самира Саид Баcк wитҳ а Греат Сонг ин "Дарижа"“. Мороccо Wорлд Неwс (2013-йил 12-октябр). 2013-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган.
Адабиётлар
- Wомен оф Фес: Амбигуитиэс оф Урбан Лифе ин Мороccо, бй Рачел Неwcомб, Университй оф Пеннсйлваниа Пресс, 2009 – 236 пагес. ИСБН 978-0-8122-4124-2, 9780812241242. (инглизча)
- Ирақи Мақам воиcес оф wомен: ан аналйтиcал студй оф тҳе cритиcал течниcал эхпериэнcе оф Ирақи wомен ин сингинг Алмқами, бй Ҳуссеин Азами, бй Ҳуссеин Азами, АИРП, 2005 – 316 пагес. ИСБН 978-9953-36-677-7, ИСБН 978-9953-36-677-7. (арабча)
- Сонгс анд сториэс, бй Карīм Ирāқī, бй Карīм Ирāқī, Cомпанй Wҳитес оф Арц анд Леттерс, Волуме 1 де Агҳāнī wа-ḥикāйāтуҳā, Карīм ʻИрāқī – . (арабча)