Samoʻ
Самоъ (араб. — эшитмоқ, тингламоқ) — 1) мусулмон маданиятида шогирдларнинг ҳадис ва бошқа диний асарларни ўзлаштириш йўли, уларни ёзув матнга қараб эмас, балким муршидлардан эшитиб олиб ёдлаш усули; 2) ИХ асрдан суфийларнинг диний ғазалларни оҳангга солиб ўқиш услуби; 3) (зикру С.) — Ўрта ва Яқин Шарқса шасаввуф мазмунидаги асарларни мусиқий, баъзида эса (мас, Жалолиддин Румий асос солган мавлавия тариқатида ва бошқаларда) тана ҳаракатлари воситасида ҳам ижро этиш анъанаси. ИХ—Х асрларда шаклланган бўлиб, кейинчалик деярли барча тариқат (қодирия, кубровия, яссавия, нақшбандия ва бошқалар)да турли кўринишларда кенг тарқалган. С. амалиётида мусиқий чолғулар (танбур, дутор, рубоб, най, чанг, уд ва бошқалар) билан биргаликда ўйин усуллари ("чорзарб", "самоий", "як қарс", "беш қарс" ва ҳоказо) ҳам жалб қилинган. ХВИИИ—ХИХ асрларда С анъаналари зикр, кашта ашула (хонақоий, ҳаққоний), катта ўйин туркумлар таркибига, турк мақамларчгг. ("Оғир Самоий", "Юрук Самоий", "Соз Самоийси"), араб мумтоз мусиқаси ("Самой дарж", "Самой башраф" ва бошқалар) га сингиб кетган. С. масалалари Ғазолий, Калободий Бухорий, Хужвирий ва бошқа тасаввуф назариётчилари асарларининг алоҳида боб ва фаслларида батафсил шарҳланган.
Абдуманнон Назаров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |