Шараф ал-Маъали Само ал-Мулк ал-Ҳусайн ибн ал-Афдал Фотимийлар вазири ва султон ал-Афдал Шаҳаншоҳнинг ўғли эди[1].

Ҳусайн иккинчи (1102) ва учинчи (1105) Рамла жангларида Қуддус қироллигидаги салибчиларга қарши жанг қилган Фотимийлар қўшинига қўмондонлик қилган. Аммо баъзи чалкашликлар мавжуд, чунки йилномаларда ҳар бир жанг қўмондонлари турли исмлар билан берилган, 1102-йилдаги жангда Шараф ал-Маъали ва 1105-йилги жангда Само ал-Мулк қўмондон сифатида қайд этилган. Бу ҳолат баъзи ўрта аср ва замонавий тарихчилар орасида ал-Афдалнинг бир эмас, бир нечта ўғиллари жангда иштирок этганлиги ҳақидаги нотўғри тахминларнинг юзага келишига сабаб бўлган[2]. 1115-йилда касалликлар сабабли заифлашиб қолган ал-Афдал уни ноиби ва меросхўри этиб тайинлайди. Бироқ, 1118-йилда амалга оширилган муваффақияциз суиқасддан сўнг, ал-Афдалнинг ўғиллари бунинг учун жавобгар деб гумон қилинади ва уларига берилган барча имтиёзлар олиб қўйилади ва шу билан биргаликда сулоланинг ворислигига ҳам барҳам берилади[1]. 1121-йил декабрда ал-Афдал ўлдирилгандан сўнг, унинг вояга етган ўғиллари ўз издошларини тўплаш ва ҳокимиятни қўлга олишларига йўл қўймаслик учун халифа саройида қўлга олинган ва қамоққа ташланган. Халифа ал-Амир ал-Афдалнинг бош хизматчиси ва ўша даврдаги вазир сифатида ўринбосарлик қилиб келаётган ал-Маъмун ал-Батойиҳий кўмагида ҳукумат назоратини ўз қўлига олади[3]. Ҳусайннинг бундан кейинги тақдири номаълум, лекин у кўпчилик акалари билан бирга янги вазир томонидан ўлдирилган бўлиши мумкин[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳалм 2014.
  2. ↑ Бретт 2019.
  3. ↑ 3,0 3,1 Бретт 2017.

Адабиётлар

  • Бретт, Мичаэл. Тҳе Фатимид Эмпире, Тҳе Эдинбургҳ Ҳисторй оф тҳе Исламиc Эмпирес. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-0-7486-4076-8. 
  • Бретт, Мичаэл „Тҳе баттлес оф Рамла, 1099–1105“, . Тҳе Фатимидс анд Эгйпт. Лондон анд Неw Ёрк: Тайлор & Франcис, 2019 — 207–228-бет. ИСБН 978-1-138-35482-1.