Само фарзандлари (форсча: بچه‌های آسمان‎‎) — 1997-йилда режиссор Мажид Мажидий томонидан суратга олинган Эрон филми.

Чилдрен оф Ҳеавен
Режиссёр(лар) Мажид Мажиди
Продюсер(лар)
  • Амир Эсфандиари
  • Моҳаммад Эсфандиари
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Мажид Мажиди
Ролларда
Бастакор(лар) Кайван Жаҳаншаҳи
Оператор(лар) Парвиз Малекзааде
Монтажёр(лар) Ҳассан Ҳассандоост
Студия Институте фор тҳе Интеллеcтуал Девелопмент оф Чилдрен анд Ёунг Адулц
Дистрибютор Мирамах Филмс
Премера
санаси
Давомийлик 88 дақида
Мамлакат  Эрон
Тил форсча
Бюджет 180,000 доллар[1]
Даромад 1.6 миллион доллар[1]

Сюжети

Учинчи синф ўқувчиси Али синглиси Заҳронинг туфлисини косибдан олиб, уйига кетаётганда тасодифан йўқотиб қўяди. Энди нима қилсин? Ахир, энди синглиси мактабга боролмайди. Онасининг бетоблиги туфайли юпун кун кечираётган ва фақат отасининг даромадига таянган оиланинг янги поябзал сотиб олишга қурби етмайди. Али Заҳро билан поябзалларини навбатма-навбат алмашиниб кийиб мактабга қатнашга келишади. Заҳро эрталаб дарсга боради, кейин эса Али. Аммо бунақада, мактабга улгуриш учун оёқни қўлга олиб югуриш лозим бўлади.

Кунлардан бир куни мактабда югуриш мусобақаси ўтказилиши ҳақида эълон қилинади. Ғолибга эса кроссовка топшилилар экан. Хўш, Али уни ютиб оладими?..

Ролларда

  • Муҳаммад Амир Нажий - Алининг отаси
  • Амир Фаррух Ҳошимян - Али
  • Баҳори Сиддиқий - Заҳра
  • Нафиса Жаъфар Муҳаммадий - Роя
  • Фереште Сарабанди Алининг онаси сифатида
  • Беҳзод Рафи - мураббий
  • Дориуш Мухторий Алининг устози сифатида
  • Муҳаммад Ҳасан Ҳусайнян - Роянинг отаси

Мукофотлар ва номинациялар

Номинация

  • 1999-йил - Оскар мукофоти
    • Чет тилидаги энг яхши филм

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Бачеҳа-Е асеман - Бох Оффиcе Дата, Мовиэ Неwс, Cаст Информатион“. Тҳе Нумберс. 2013-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-январ.

Ҳаволалар