Samodiy tillari
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|

Самодий тиллари, самоед тиллари — урал тиллари оиласи таркибидаги тиллар гуруҳи; ҳозирги ненец, энец, нганасан ва селкуп, шунингдек, аслида йўқолиб кетган, „ўлик“ камасин, мотор, карагас каби тилларни қамраб олади. Россия Федерациясининг шим. Евросиё қисмида, Сибир ғарбида Енисей ва Об дарёларининг ўрта оқимида тарқалган. Сўзлашувчилар сонининг камайиб бориши кузатилади: улар 1970-йилда 34 минг кишидан ортиқроқ, 1980-йил бошларида 27 минг киши бўлган. Синтактик қурилиши, яъни ран булакларининг тартиби кўп жиҳатдан туркий тиллардагига ўхшайди (эга — тўлдирувчи — кесим; аникловчи — аникланмиш каби). Лексикасида тунгусманжур, мўғул, туркий ва рус тилларидан ўзлашган сўзлар кўп учрайди.
Ст. нинг ҳаммаси учун ҳам ёзув яратилмаган: рус графикаси асосидаги ёзув ненец тилида ўтган асрнинг 30-йилларидан мавжуд; селкуп тилида бир қанча муддат шундай ёзувда ўқув адабиётлари чоп этилган бўлсада, бошқа Ст. ўз ёзувига эга эмас.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |