Samolyot sporti
Самолёт спорти — спортнинг ҳарбийтехник тури; оғирлиги ва двигатели турлича бўлган самолётларда учиш тезлиги, баландлиги, узоқлиги, давомийлиги, тез кўтарилиши ва юк кўтариши бўйича рекордлар ўрнатиш, шунингдек, спорт самолётларида учувчилик маҳорати бўйича мусобақалашиш. Самолёт спорти ХХ асрнинг бошларида вужудга келган. Халқаро авиация федерацияси (ФАИ, 1905-йил ташкил этилган) га 80 га яқин мамлакат аъзо. Жаҳон чемпионатлари фақат учувчилик маҳорати бўйича ўтказилади (1960-йилдан). Яна қ. Авиация спорти.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |