Самсун — Туркиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Самсун элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 362,7 минг киши (2000). Қора денгизнинг Самсун қўлтиғи соҳилидаги порт. Тамаки етиштириладиган раённинг савдотранспорт маркази. Озиқовқат, тамаки, кимё саноати корхоналари мавжуд. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Мис эритиш заводи, университет бор. Балиқ овланади. Шаҳар мил.ав. ВИ асрда бунёд этилган ва Амисус деб аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил