Самсунг Галахй С20 — Самсунг Элеcтрониcс томонидан ишлаб чиқарилган Андроид асосидаги смартфон. Самсунг Галахй С20 смартфони, Самсунг Галахй С20+ ва Самсунг Галахй С20 Ултра билан биргаликда Самсунг компаниясининг Сан-Франсиско шаҳрида бўлиб ўтган Галахй Унпаcкед 2020-йил 11-февралдаги кўргазмасида намойиш этилди[1].

Самсунг Галахй С20
Ишлаб чиқарувчи Самсунг
Тури Смартфонлар / таблетлар
Чиқарилган санаси 6-март, 2020-йил (6 йил аввал) (2020-03-06)
Операцион тизими Андроид 10

Тарих

Самсунг компаниясининг Сан-Франсиско шаҳрида бўлиб ўтган Галахй Унпаcкед 2020-йил 11-февралдаги кўргазмаси Галахй З Флип тақдимоти билан бошланди, яна Галахй Будс+ қулоқчини намойиш этилди. Лекин мазкур маросимнинг асосий қурилмалари — Самсунг Галахй С20, Самсунг Галахй С20+ ва Самсунг Галахй С20 Ултра туркумидаги флагманлар бўлди[2][3]. Телефоннинг номи дастлаб Галахй С11 деб тахмин қилинган эди, чунки у аввалги Галахй С10 дан кейинги смартфон эди. Бироқ, 2020-йил январ ойида кетма-кет сиздирилган маълумотлар телефон номини очиб берди Галахй С20[4]. Бундан ташқари, телефонга оид тафсилотлар чиқарилишидан олдин кенг тарқалиб кетди, шунинг учун телефоннинг техник хусусиятлари ва дизайнига оид деярли барча тафсилотлар чиқарилишидан олдин ма'лум бо'лди. Леакер Макс Вайнбах ҳақиқий телефонни чиқарилишидан бир ой олдин қо'лга киритди ва бу одамлар тахмин қилган ҳамма нарсани тасдиқлади. Мутахассисларнинг та'кидлашича, феврал ойигача "компания тақдим этишни режалаштираётган барча нарсалар аллақачон сизиб чиқиб кетган."[5] Телефоннинг техник хусусиятларига оид жадваллардан ташқари, маркетинг материаллари ва телефонларнинг реал ҳаётдаги тасвирлари ҳам сиздирилган.

Манбалар

  1. ↑ Ребеccа, Флеэнор „Самсунг Галахй С20 Унпаcкед эвент 2020“ (инглизча). Cнет. Қаралди: 16-июн 2022-йил.
  2. ↑ Жагмеэт, Сингҳ „Самсунг Галахй Унпаcкед 2020: Самсунг Галахй С20 Сериэс, Галахй З Флип, Галахй Будс+, анд Море Эхпеcтед“ (инглизча). Гадгец360. 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июн 2022-йил.
  3. ↑ ДИМАХ „Галахй С20, С20+ ва С20 Ултра тақдим қилинди – нарх ва жиҳатлари“ (ўзбекча). Терабайт. 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июн 2022-йил.
  4. ↑ Жессиcа, Долcоурт „Галахй С20 вс Галахй С11: Самсунг'с руморед наме чанге макес мй ҳеад спин“ (инглизча). Cнет. Қаралди: 16-июн 2022-йил.
  5. ↑ Ёни, Ҳеислер „Самсунг’с фулл Галахй С20 линеуп жуст леакед ин а реал-лифе пҳото“ (инглизча). БГР. 2022-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июн 2022-йил.