Самсунг Галахй С22 Ултра — Самсунг Элеcтрониcс томонидан ишлаб чиқарилган Андроид асосидаги смартфон. Самсунг Галахй С20 Ултра, Самсунг Галахй С20+ ва Самсунг Галахй С20 смартфони билан биргаликда Самсунг компаниясининг Сан-Франсиско шаҳрида бўлиб ўтган Галахй Унпаcкед 2020-йил 11-февралдаги кўргазмасида намойиш этилди[1].

Самсунг Галахй С20
Ишлаб чиқарувчи Самсунг
Тури Смартфонлар / таблетлар
Чиқарилган санаси 15-март, 2020-йил (6 йил аввал) (2020-03-15)
Операцион тизими Андроид 10

Тарих

Самсунг Галахй С20 Ултра, Самсунг Галахй С20+ ва Самсунг Галахй С20 смартфони билан биргаликда Самсунг компаниясининг Сан-Франсиско шаҳрида бўлиб ўтган Галахй Унпаcкед 2020-йил 11-февралдаги кўргазмасида намойиш этилди[2].

Техник хусусиятлари

Дисплей

Самсунг Галахй С20 Ултра Инфинитй-О туридаги — юқори қисмининг ўртасида камера учун жой ўйилган дисплейга эга. Самсунг бу экранларни расман Қуад ҲД+ Дйнамиc АМОЛЕД 2Х деб атаган; ҲДР10+ сертификатига эга бўлиб, 120 герслик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди. Самсунг Галахй С20 Ултра экрани — 6,9 дюймлик. Смартфон ултратовушли бармоқ изи сканери дисплейнинг ўзига жорий этилган.

Камера

Галахй С20 Ултра смартфонида 40 МП, об’ектив диафрагмаси Ф/2,2, кўриш бурчаги 80˚, автофокус (олд камера); 12 МП, об’ектив диафрагмаси Ф/2,2, кўриш бурчаги 120˚; 108 МП, об’ектив диафрагмаси Ф/1,8, кўриш бурчаги 79˚, оптик барқарорлаштириш; 48 МП, телеоб’ектив диафрагмаси Ф/3,5˚, оптик барқарорлаштириш; 3Д ТоФ камера модули.

Галахй С20 Ултра моделида 108 мегапикселлик режимдан 12 мегапикселликка динамик ўтиш ҳам кўзда тутилган. Бунда тўққизта пиксел биттасига бирлаштирилади ва шу тариқа ёруғликни қамраб олиш кўлами кенгайиб, якуний сурат сифати яхшиланади.

Чипсетлар

Галахй С20 Ултра аппарат платформа асосини, сотилиш ҳудудига қараб, Қуалcомм Снапдрагон 865 ёки Эхйнос 990 процессори ташкил этади. Тезкор хотираси янгича – ЛПДДР5 турига мансуб бўлиб, Галахй С20 Ултра моделида эса – 12/16 гигабайтлик. Доимий хотира ҳажмига келсак, 128 ва 512 гигабайтлик вариантларда бўлиб, яна 1 терабайтгача ҳажмли миcроСД-карта ёрдамида хотирани кенгайтириш мумкин [3].

Манбалар

  1. ↑ Ребеccа, Флеэнор „Самсунг Галахй С20 Унпаcкед эвент 2020“ (инглизча). Cнет. Қаралди: 16-июн 2022-йил.
  2. ↑ Жагмеэт, Сингҳ „Самсунг Галахй Унпаcкед 2020: Самсунг Галахй С20 Сериэс, Галахй З Флип, Галахй Будс+, анд Море Эхпеcтед“ (инглизча). Гадгец360. Қаралди: 17-июн 2022-йил.
  3. ↑ „Галахй С20, С20+ ва С20 Ултра тақдим қилинди – нарх ва жиҳатлари“ (о'збекча). Соф. 2022-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июл 2022-йил.