Самсунг Галахй С4 — Андроид 4.2 тизимида ишлайдиган смартфон

Самсунг Галахй С4
Ишлаб чиқарувчи Самсунг

Галахй С ИВ

Галахй С ИВ – Самсунг компаниясининг янги кашфиёти омма э’тиборига тақдим этилди. Аммо бу кутилганидек сюрпризга айланмад. Такрорлаймиз – ҳеч қандай ҳайратга соладиган сюрприз кузатилмади, ҳамма деталлар аввалдан ма’лум эди. Аммо процессор устида анча тер тўкилгани кўриниб турибди. Саккиз ядроли процессорлар фақат АҚШдан ташқаридаги моделларгагина ўрнатилади. Американинг ўзида ишлаб чиқарилаётган моделлар учун эса Қуалcомм дан Тўрт ядроли процессорлар ўрнатилиши кўзда тутилган. Барчанинг қизиқишига сазовор бўлган корпус эса пластик ва поликарбонатдан тайёрланган. Унинг дизайни ҲТC Оне нинг металл қопламаси билан солиштирганда анча муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, аммо унинг вазнини хисобга олганда қарорни оқлаш мумкин. Экран – 5 дюйм, Фулл ҲД, пикселнинг зичлиги эса – дюймига 441 нуқтани ташкил этади. Бу жиҳатдан Галакси тўрт ҲТC ва Сонйнинг янги флагманларидан бир оз ортда қолмоқда. Аммо микроскоп билан қуролланмай туриб бу фарқни англаш осон эмас. Телефон хотираси стандарт бўйича – икки гигабайт, аммо унинг 16, 32 ва 64 гигабайт қўшимча хотирали вариантлари ҳам ишлаб чиқарилади. Асосий, орқа камера 13 мегапиксел аниқликка эга. Видеоконференсия ва автопортрет учун мўлжалланган қўшимча камера эса 2 мегапиксел аниқлик бера олади. Аммо бу билан унинг фойдаланиш имкониятлари чекланиб қолмайди. Галахй С ИВ да фойдаланувчининг кўз қарашини назорат қилувчи бир неча технологиялар бирлаштирилган. Улардан бири — Смарт Сcролл – унга кўра сиз экранга қўл теккизмай, уни кўз қарашингиз билан бошқаришингиз мумкин. Иккинчи мўжизавий технология эса - Смарт Паусе – бу кўрилаётган видеодан нигоҳингизни олишингиз билан автоматик тарзда паузанинг ишлаб кетиши. Аммо текширувчилар, бу ақлли пауза ҳар доим ҳам иш бермаслигини та’кидлашмоқда. Бу янги аппаратнинг расталардан жой олишини яна бир ойдан кўпроқ вақт кутишимизга тўғри келади. Унинг нархи бошқа рақобатчиларнинг ўхшаш моделлари нархига кўра белгиланади. Галахй нинг тўртинчи авлодини кўп бўлмасада, бир неча бор кўздан кечирганларнинг фикрича, унинг ютуғи аввалги моделга нисбатан баланд бўлиши кутилмаяпти. Бунга сабаб, унинг ба’зи қизиқарли фишкаларини ҳисобга олмаса, кўриниши, ўлчами ва экраннинг фаолияти, тузилиши жихатидан рақобатчи компанияларнинг смартфонларидан унча катта фарқ қилмайди. Аммо айнан фишкалар айтиш жоизки, керагидан ҳам ортиқроқ.[1]

Манбалар

  1. ↑ 1234