Samuel Eilenberg
| Самуэл Эиленберг | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
30-сентябр 1913-йил Варшава, Полша, Россия Империяси |
| Вафоти |
30-январ 1998-йил (84 ёшда) Неw Ёрк, АҚШ |
| Фуқаролиги | Полша, Америка |
| Соҳаси | Математика |
| Иш жойлари | Cолумбиа университети |
| Таълими | Варшава университети |
| Академик раҳбарлари |
Казимиэрз Куратоwски Карол Борсук |
| Машҳур шогирдлари |
Жонатҳан Беcк Давид Бучсбаум Мартин Голумбиc Даниэл Кан Wиллиам Лаwвере Рамаиенгар Сридҳаран Мйлес Тиэрней |
| Машҳур ишлари | Эиленберг–Стеэнрод аксиомалари |
| Мукофотлари |
Wолф мукофоти (1986) Стеэле мукофти (1987) |
Самуэл Эиленберг (талаффузи: Самуэл Эйленберг) (30-сентябр 1913-йил — 30-январ 1998-йил) — Полшада туғилган америкалик математик. Эиленберг алгебраик топология ва гомологик алгебра соҳаларидаги ишлари билан танилган. 1986-йилда Wолф мукофоти билан тақдирланган.
Эиленберг 1936-йилда Варшава университетида полшалик математик Карол Борсук раҳбарлигида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1939-йилда нацистларнинг Полшани босиб олиши хавфи ва отасининг қистови билан АҚШга кўчиб кетган, 1948-йилда АҚШ фуқаролигини олган. 1940–1946-йилларда Мичиган университетида, 1946–1947-йилларда Индиана университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1947-йилдан 1982-йилгача Cолумбиа университетида дарс берган.
Эиленберг асосий ишларини алгебраик топология соҳасида ёзган. Норман Стеэнрод билан ҳамкорликда гомологияга доир аксиомалар устида ишлаган. Бу аксиомалар бугунги кунда Эиленберг–Стеэнрод аксиомалари номи билан танилган. Олим, шунингдек, Саундерс Маc Лане билан ҳамкорликда туркум назариясини ишлаб чиққан.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
