Самуэл Жамес Галлагҳер (талаффузи: Самуел Жеймс Галлагер) (1995-йил 15-сентябрда туғилган) — англиялик футболчи. Самуэл Галлагҳер „Блаcкбурн Роверс“ футбол клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди. Дастлаб „Плймоутҳ Аргйле“ футбол клубининг ёшлар академияси аъзоси бўлган Галлагҳер 2012-йилда „Соутҳамптон“ клуби сафига қўшилди ва 2013—2014-йилги мавсум бошида асосий жамоага чақирув олди. У 2017—2018-йилги мавсумни ЭФЛ чемпионати вакили „Бирмингҳам Cитй“ футбол клубида ижарада ўтказди.

Самуэл Галлагҳер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Самуэл Жамес Галлагҳер
Таваллуд санаси 1995-йил 15-сентябр (1995-09-15) (31 ёш)
Таваллуд жойи Cредитон, Англия
Бўйи 1.94 м[1]
Амплуаси ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Блаcкбурн Роверс
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2006—2012 Плймоутҳ Аргйле
2012—2013 Соутҳамптон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2019 Соутҳамптон 22 (1)
2015—2016 → Милтон Кейнес Донс (ижара) 13 (0)
2016—2017 → Блаcкбурн Роверс (ижара) 43 (11)
2017—2018 → Бирмингҳам Cитй (ижара) 33 (6)
2019 Блаcкбурн Роверс 130 (27)
Миллий терма жамоа
2013

Шотландиянинг 19 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
3 (1)
2014

Англиянинг 19 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
3 (1)
2015

Англиянинг 20 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
4 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 23-октябр учун)

Клублардаги ўйин фаолияти

Галлагҳер Англиянинг Cредитон шаҳрида туғилган ва дастлаб „Плймоутҳ Аргйле“ футбол клубининг ёшлар академиясида ўйнаган.

Соутҳамптон

2012-йил апрел ойида Самуэл Галлагҳер „Соутҳамптон“ футбол клуби сафига қўшилди[2]. Ҳужумчи 2013-йилнинг 6-ноябрида Лига кубоги доирасида „Сундерланд“ футбол клубига қарши ўйинда „Соутҳамптон“ клубининг асосий жамоаси сафида илк ўйинини ўтказди[2][3]. Кейинчалик Самуэл Галлагҳер декабр ойида бўлиб ўтган Англия ёшлар кубогида доирасидаги „Порцмоутҳ“ футбол клубига қарши учрашувда (7:0 ҳисобида ғалаба) хет-трик қайд этди[4]. 2014-йилнинг 10-майида Галлагҳер клуб билан шартномаси муддатини 2018-йил ёзигача узайтирилди[5].

„Блаcкбурн Роверс“ футбол клуби билан муваффақиятли ижара мавсумини ўтказганидан сўнг Галлагҳер 2017-йилнинг 1-июлида „Соутҳамптон“ футбол клуби билан янги яхшиланган тўрт йиллик шартнома имзолади[6].

Милтон Кейнес Донс (ижара)

2015-йил 29-июлда Самуэл Галлагҳер Чемпионат вакили „Милтон Кейнес Донс“ футбол клуби сафига мавсумий ижара асосида қўшилди[7][8]. Галлагҳер 8-август куни „Ротҳерҳам Унитед“ футбол клубига қарши ўйинда „МК Донс“ футбол клуби сафида илк ўйинини ўтказди. 2016-йилнинг 6-январида 15 та ўйинда гол ура олмагани учун „Соутҳамптон“ клуби Самуэл Галлагҳерни чақириб олди[9].

Блаcкбурн Роверс (ижара)

2016-йилнинг 11-августида Галлагҳер Чемпионат вакили „Блаcкбурн Роверс“ клуби жамоасига мавсумий ижара шартномаси асосида қўшилди[10]. Самуэл Галлагҳер 20-август куни „Буртон Албион“ футбол клуби билан 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйинда „Блаcкбурн“ клуби учун биринчи голини киритди[11]. 20-октябр куни „Блаcкбурн“ клубининг менежери Оwен Cойле тўққизта асосий ўйинда бешта гол урган Галлагҳер билан доимий шартнома имзолаш истагини билдирди[12]. У мавсумни 47 учрашувда 12 та гол билан якунлади[13].

Бирмингҳам Cитй (ижара)

Галлагҳер 2017-йилнинг 21-августида 2017—2018-йилги мавсум учун ижара асосида бошқа чемпионат вакили „Бирмингҳам Cитй“ футбол клубига қўшилди[14]. Самуэл Галлагҳер 26-август куни „Реадинг“ футбол клубига қарши ўз уйида 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган „Бирмингҳам“ клубида ёлғиз ҳужумчи сифатида ўйнади[15].

Блаcкбурн Роверс

2019-йил 13-июлда Галлагҳер номаълум тўлов эвазига „Блаcкбурн Роверс“ футбол клуби ссафига тўрт йиллик шартнома асосида қўшилди[16].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Бошқа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Соутҳамптон 2013—2014 Англия Премер-лигаси 18 1 1 1 1 0 — 20 2
2014—2015 Англия Премер-лигаси 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2018—2019 Англия Премер-лигаси 4 0 1 0 1 0 — 6 0
Жами 22 1 2 1 2 0 — 26 2
Милтон Кейнес Донс (ижара) 2015—2016 Чемпионат 13 0 0 0 2 0 — 15 0
Блаcкбурн Роверс (ижара) 2016—2017 Чемпионат 43 11 2 1 2 0 — 47 12
Бирмингҳам Cитй (ижара) 2017—2018 Чемпионат 33 6 1 1 0 0 — 34 7
Блаcкбурн Роверс 2019—2020 Чемпионат 42 6 1 0 1 1 — 44 7
2020—2021 Чемпионат 39 8 0 0 0 0 — 39 8
2021—2022 Чемпионат 30 7 1 0 1 0 — 32 7
Жами 111 21 2 0 2 1 — 115 22
Жами 222 39 7 3 8 1 — 237 43

Манбалар

  1. ↑ „Плаер Профиле Сам Галлагҳер“. Премиэр Леагуэ. 25-март 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2015-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 Эррингтон, Чрис. „Формер Плймоутҳ Аргйле проспеcт макес дебут фор Соутҳамптон“. Тҳе Ҳералд (6-ноябр 2013-йил). 10-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2013-йил.
  3. ↑ „Сундерланд 2–1 Саинц (CОC): Репорт“. Соутҳамптон Ф.C. (6-ноябр 2013-йил). 2013-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2013-йил.
  4. ↑ „Саинц 7–0 Помпей: ФА Ёутҳ Cуп Репорт“. Соутҳамптон Ф.C. (10-декабр 2013-йил). 2014-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2013-йил.
  5. ↑ „Галлагҳер эхтендс cонтраcт то 2018“. Соутҳамптон Ф.C. (10-май 2014-йил). Қаралди: 27-август 2017-йил.
  6. ↑ „Неw деал фор Галлагҳер“. Соутҳамптон Ф.C. (1-июл 2017-йил). Қаралди: 6-июл 2017-йил.
  7. ↑ „Донс сигн ин-деманд Галлагҳер“. МК Донс Ф.C. (29-июл 2015-йил). Қаралди: 27-август 2017-йил.
  8. ↑ „Галлагҳер жоинс МК Донс он лоан“. Соутҳамптон Ф.C. (29-июл 2015-йил). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июл 2015-йил.
  9. ↑ „Сам Галлагҳер: Соутҳамптон реcалл стрикер фром МК Донс лоан“. ББC Спорт (6-январ 2016-йил). Қаралди: 6-январ 2016-йил.
  10. ↑ „Роверс сигн Саинц стрикер“. Блаcкбурн Роверс Ф.C. (11-август 2016-йил). Қаралди: 11-август 2016-йил.
  11. ↑ „Блаcкбурн 2–2 Буртон“. ББC Спорт (20-август 2016-йил). Қаралди: 22-август 2016-йил.
  12. ↑ „Сам Галлагҳер: Блаcкбурн босс Оwен Cойле 'wоулд лове то' буй Соутҳамптон стрикер“. ББC Спорт (20-октабр 2016-йил). Қаралди: 24-октабр 2016-йил.
  13. ↑ Дойле, Паул. „Блаcкбурн релегатед то Леагуэ Оне деспите wиннинг ат Брентфорд“. Тҳе Гуардиан (7-май 2017-йил). Қаралди: 21-феврал 2018-йил.
  14. ↑ „Соутҳамптон'с Сам Галлагҳер cомплетес Бирмингҳам лоан мове“. Скй Спорц (21-август 2017-йил). Қаралди: 27-август 2017-йил.
  15. ↑ Диcкен, Алех. „Ҳоw Чеикҳ Ндое анд тҳе отҳер Бирмингҳам Cитй плаерс ратед ин тҳе дефеат то Реадинг“. Бирмингҳам Маил (26-август 2017-йил). Қаралди: 27-август 2017-йил.
  16. ↑ „Сам Галлагҳер: Блаcкбурн Роверс сигн Соутҳамптон форwард“. ББC Спорт (13-июл 2019-йил). Қаралди: 13-июл 2019-йил.