San-Xose
Сан-хосе – Коста-Рика пойтахти. Ирасу ва Поас ҳаракатдаги вулканлари яқинида, Марказий водий платосида, 1170 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 324 минг киши (1990-йиллар охири). Иқлими субекваториал иқлим, ўртача температура январда 18°, июлда 21°, йиллик ёғин 1850 мм. Трансамерика шоссесидаги йирик транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқовқат, кўнпоябзал, тўқимачилик, тамаки саноати корхоналари мавжуд. Миллий театр, миллий музей, университет, Тарих ва Тил академиялари, кутубхоналар бор. Шаҳарга 1737—38 йилларда асос солинган. ХВИИИ асрда тамаки саноатининг йирик маркази бўлган. Тезтез зилзила бўлиб туради. Меъморий ёдгорликлардан собор, Президент саройи, Миллий сарой, театр биноси ва бошқа сақланган. Туризм ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |