Сан-себастян — Испаниядаги шаҳар. Басклар мамлакати мухтор вилоятида. Гипускоа провинсиясининг маъмурий маркази. Бискай қўлтиғи соҳасидаги порт. Аҳолиси 178,2 минг киши (1998). Металлсозлик ва машинасозлик ривожланган. Озиқовқат, кимё саноати корхоналари бор. Денгиз иқлим курорти. Туризм ривожланган. Халқаро кинофестиваллар ўтказилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил