Сана (араб. — йил) — йил, ой ва кун ҳисобини англатувчи атама. Бирор ҳодисанинг содир бўлган календар вақтини билдиради. Тарихий ёзувларда, жумладан, китоблар, ҳужжатларда ҳодиса рўй берган вақт С. сифатида белгиланади. Ибтидоий даврларда С. ҳисобини олиб боришга эҳтиёж бўлмаган. Жамият тараққий этиши билан деҳқончилик, чорвачилик ва денгизда сузиш ишлари вақт ҳисобини аниқроқ олиб боришни талаб қилди. Вақг ўлчов бирлиги қилиб табиий ҳодиса, яъни Эпммр ўз ўқи атрофида бир марта айланиб чиқиши учун кетган вақт — сушка олинди ҳамда узоқ вақтлар ҳисобини олиб бориш учун календар вужудга кедди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил