Sanad ibn Ali
| Санад ибн Али | |
|---|---|
| Вафоти | Милодий 864-йилдан сўнг |
| Отаси | Али Мусо (отаси) |
Абу ат-Тоййиб Санад ибн Али ал-Яҳудий (милодий 865-йилда вафот этган) ВИИИ асрда яшаган Ироқлик яҳудий астроном, таржимон, матҳематик ва муҳандис бўлган. У Халифа Ал-Ма'мун бошчилигидаги Бағдод судида ишлаган. Отаси илмли Яҳудий астроном бўлиб, Бағдодда яшаган ва ишлаган ва кейинчалик исломни қабул қилган.
Таржимаи ҳоли
У Зиж ал-Синдҳиндни таржима қилгани ва таҳрирлагани билан машҳур. Зиж ал-Синдҳинд Мусулмон оламига кирган илк астрономик жадвал бўлган. Математик сифатида Санад ибн Али ал-Хоразмийнинг ҳамкасби бўлган ва Ёқуб ибн Ториқ билан яқиндан ишлаб Ернинг ва бошқа астрономик жисмларнинг диаметрини ўлчаган. Бундан ташқари у Китаб ал-жабр wал-муқобалага шарҳ ёзган ва ал-Хоразмийнинг ишларини исботлаган. Ўнли касрлар араб рақамларига Санад ибн Али томонидан киритилган.
Ибн Аби Усаибианинг айтишига кўра Бану Мусо ака-укалари касбий ҳасад туфайли уни Аббосий Халифаси ал-Мутаваккил тайинлаган янги пойтахт Самаррадан узоқроқ сақлашга уринишади ва унинг Бағдодга юборилишига сабаб бўлишади. Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо ибн Шокир ҳам Аҳмад ибн Мусо ибн Шокир ҳам буюк каналнинг қурилишини яхшироқ муҳандис бўлган Санад ибн Алини четга суриб Ал-Фарғонийга топширишади. Ал-Фарғоний катта хато қилади, у каналнинг бошини қолган жойларидан чуқурроқ қаздиради ва натижада сув ўз манзили бўлмиш Ал-Жаъфарийяга етиб бормайди. Бунинг янгилиги ал-Мутаваккилнинг қаттиқ жаҳлини чиқаради ва Бану Мусо оғир жазодан Санад ибн Алининг ўз бойлиги ва эҳтимолки ҳаётини хавфга қўйиб Ал-Фарғонийнинг ҳисоб китобларини оқлашга урингани туфайли қутулиб қолишади.
Ҳаволалар
- Салиба, Георге „Интродуcтион“, . А Ҳисторй оф Арабиc Астрономй: Планетарй Тҳеориэс Дуринг тҳе Голден Аге оф Ислам, Неw, Неw Ёрк Университй Студиэс ин Неар Эастерн Cивилизатион, Неw Ёрк анд Лондон: Неw Ёрк Университй Пресс, 1995 — 14-бет. ИСБН 0-8147-8023-7.
- „Санад ибн Али“. исламсcи.мcгилл.cа.
- Лонг, Маттҳеw (2014). "Санад ибн ʿАлī". ин Калин, Ибраҳим. Тҳе Охфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй, Сcиэнcе, анд Течнологй ин Ислам. 1. Охфорд Университй Пресс. 217-218 б. ИСБН 978-0-19-935843-4.