Санам — уйғур мумтоз мусиқаси жанри. Анъанавий созандалар — хонандалар ансамбли ҳамда раққос(а)лар томонидан асосан тўй, сайил ва турли давраларда ижро этилган. Шарқий Туркистоннинг барча ҳудудларида тарқалган бўлиб, қашқар Си, или Си, кумул Си, ёрканд Си каби турларга бўлинади. Санамлар бир неча қўшиқ (мас, или С.ида — "Чонг санам", "Юлан", "Машуғум", "Сувар", "Чимчим айтдим" каби) ва тезлашиб бораётган рақслардан таркиб топиб, туркум тарзида ижро этилади. С қўшиклари банд—нақарот шаклида бўлиб, халқ тўртликларига асосланади. Улар "санам", "қашқарча" каби усулларга боғланиб жозибали янграйди. Уйғур Сларининг чолғу (мас, сурнай ёки урма созлар томонидан ижро этилган) йўллари ҳам мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил