Sanatoriy
Санаторий (лот. сано — даволайман, соғайтираман) — даволашпрофилактика муассасаси Сларда табиий даволаш омиллари (иқлим, минерал сувлар, шифобахш балчиқ ва бошқалар) билан бир қаторда даво бадан тарбияси қўлланади, парҳез овкатлар берилади, даво ва дам олиш тартибига амал қилинади. Саноат корхоналарига яқин жойларда ишчихизматчилар учун санаторийпрофилакторийлар ташкил қилинади. Санаторийпрофилакторийлар корхона маъмурияти ва касаба уюшмалари назоратида бўлади. Ўзбекистон С.ларида иқлим, куёш, балнеобалчиқ билан даволаш, даволаш физкултураси ва терренкурдан кенг фойдаланилади. Слар курортларда ва иқлими, табиати, санитариягигиена шарцҳароитлари қулай бўлган ерларда (маҳаллий С.) жойлашади. Буларга Шоҳимардон, Оқгош, Чорвоқ дам олиш зоналари киради.
Юртимиз аҳолисини ўзи яшаб турган одатдаги иқлим шароитларида соиюмлаштириш учун ноёб табиий иқлим омилларига эга бўлган Слар бор. Буларга "Оқтош", "Зомин", "Косонсой", "Мироқи" С.лари киради. Шунингдек, республикада минерал сувларнинг барча турларини ўз ичига олган бой гидроминерал ресурслар мавжуд. "Чимён" Сеида "Мацеста" сувига ўхшаш сулфидли (водород сулфидли) сув, "Чортоқ", "Ниҳол" С.сида ёд ва бром миқдори юқори бўлган ёдбромли сув, "Чинобод", "Турон", "Бўстон", "Ботаника", "Ситораи Моҳи Хоса", "Косонсой" Сларида Саки, Евпатория курортларининг сувидан қолишмайдиган кам минераллашган гидрокарбонат, натрий хлоридли сув, "Абу Али ибн Сино" С.сида табиий радионли сув бор. Бу шифобахш сувлардан беморлар ичадилар, ванна (душ) қабул қиладилар ва даво мақсадларида фойдаланадилар. Бу Слар ҳозирги кун талабига жавоб берадиган замонавий даволашдиагностика базасига эга. Сларда даволашдиагностика муолажаларини олиб бориш учун малакали шифокорлар, тиббий асбобускуналар билан жиҳозланган хоналар ва лаблар мавжуд. Ўзбекистонда катталар, болалар ва оилавий Слар бор. Тиббий йўналишига қараб Слар сил билан оғриган беморлар учун (бу Сларга йўлланма бепул), қон айланиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, нафас олиш аъзолари касалликлари, моддалар алмашинувининг бузилиши, асаб тизими ва таянчҳаракат аъзолари, эндокрин касалликларини даволашга мўлжалланган бўлади. Слар бир ва кўп профилли бўлиши мумкин. Республикамиздаги бир профилли Сларга "Умид гулшани" (гинекологик ва андрологик); "Ситораи Моҳи Хоса" (буйрактош), "Октош", "Зомин" (нафас олиш аъзолари) киради.
Санаторийкурортда даволаш самарадорлиги ва натижаларнинг барқарорлиги беморларни С. ва курортларга тўғри танлаб юборишга боғлиқ. С.га беморлар даволашпрофилактика муассасаларида тиббий кўриқдан ўтказилиб, кейин юборилади. Врач беморга санаторийкурорт картасини тўлдириб беради. С.га, асосан, касалликларнинг бошланғич даврида, шунингдек, стационарда даволашга эҳтиёжи бўлмаган сурункали касалликлар билан касалланган ҳамда турли касалликлар ва операцияларни бошидан кечирган беморларни тузалиш босқичида юборилади.
Болалар С.лари сурункали касалликлар ривожланишининг олдини олишда касал болаларни комплекс даволашнинг муҳим томонларидан ҳисобланади. Болаларни С.га врач кўрсатмасига мувофиқ юборилади. Ревматизм, сил, таянчҳаракат аъзолари функсиясининг бузилиши, нафас аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, буйрак, сийдик чиқариш йўллари ва моддалар алмашинувининг бузилиши касалликлари, психоневрологик касалликлар, тери касалликлари, остеомиелит, ревматоидли артрит билан оғриган болалар С.лари мавжуд. Ихтисослаштирилган болалар С.ларидан ташкдри "Она ва бола" С.лари бор. Барча болалар Сларида тарбиявийпедагогик ишлар олиб борилади. Даволаш муддати узайтирилган Сда болалар мактаб дастури бўйича ўқийди.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |