Sanatsiya
Санация (лотинча: cанатио — соғломлаштириш, даволаш) — банкротлик хавфидан қутқариш, корхоналар, фирмалар, компания ва бошқаларнинг молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган давлат ва банк чоратадбирлари тизими. Асосий йўналишлари — ночор корхоналарни кредитлаш, қайта ташкил этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки фаолият турларини ўзгартириш, ўз хомийлигига ўтказиш ва бошқа бозор иқтисодиёти учун самара берадиган чораларни қо`ллайди.Ба'зан эса корхоналар учун лимит белгилаб,уларни монопол бо'лишидан олдини олиши ҳам табиий,чунки бозор қонуниятларига кўра, бир корхонанинг гуллаб-яшнаб кетиши, бошқасининг танг аҳволга тушиши юз беради. С. орқали давлат бозор иктисодиётига таъсир этади.
Ўзбекистонда санация тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг, "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида" қонуни (1997-йил 25 декабр)га мувофиқ, 1998-йилдан қишлоқ хўжлигида С.га тушган (банкрот бўлган ёки унинг арафасида турган) қишлоқ хўжалиги корхоналарига нисбатан давлат томонидан молиявий ёрдам ва ташқи ишончли бошкарувчилар тайинлаш шаклида амалга оширилди ва қониқарли натижалар берди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |