Sandford Fleming
Сер Сандфорд Флеминг (1827-йил 7-январ — 1915-йил 22-июл) — шотландиялик ва канадалик муҳандис ва ихтирочи. Шотландияда туғилиб ўсган, 18 ёшида мустамлака давлат бўлган Канадага кўчиб ўтади. У бутун дунё бўйлаб стандарт вақт зоналарини, асосий меридианни ва 24 соатлик вақт тизимидандан аниқ вақтни билдиришнинг асосий элементи сифатида фойдаланишни тарғиб қилди, буларнинг барчаси Мувофиқлаштирилган Умумжаҳон вақтини ишлаб чиқилишига таъсир кўрсатди[1]. Канаданинг биринчи почта маркасини ишлаб чиқди, ерни ўрганиш ва хариталар тузиш соҳасида катта ишларни амалга оширди, колониялараро темир йўлнинг кўп қисмини ва Канада Тинч океани темир йўлининг дастлабки бир неча юз километрларини ишлаб чиқди ва Канада Қироллик жамиятининг асосчи-аъзоси ва Канада институти (Торонтодаги илмий ташкилот) асосчиси бўлди.
| Сандфорд Флеминг | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
|
| Истиқомат жойлари | Канада |
| Соҳаси | Геодез |
| Турмуш ўртоғи | Анна Холл |
Ёшлиги

1827-йилда Флеминг Шотландиянинг Кирккалди шаҳрида[2] Эндрю ва Элизабет Флеминг оиласида туғилган. 14 ёшида у геодез олимга шогирд тушди ва 1845-йилда[3] 18 ёшида акаси Девид билан мустамлака бўлган Канадага кўчиб кетди. Канаданинг Квебек Сити, Монреал ва Кингстондан шаҳарларида бўлиб,1847-йилда амакиваччалари билан Петерборога жойлашди. 1849-йилда Канадада геодез малакасига эга бўлди[4].
1849-йилда бир нечта дўстлари билан Канада Қироллик институтига асос солишади ва 1851-йил 4-ноябрда институт расмий равишда ташкил этилади. Институт дастлаб геодезиячилар ва муҳандислар учун профессионал институт сифатида ташкил қилинган бўлса, кейинчалик у умумий илмий жамиятга айланди. Флеминг 1851-йилда Канада провинсияси (бугунги Онтарио ва Квебекнинг жанубий қисмлари) учун Канаданинг биринчи почта маркаси бўлган Беаверни ишлаб чиқди. У асосан, Гранд Трунк Раилwай компаниясида геодез сифатида ишлаган. 1855-йилда Канаданинг Шимолий темир йўл компаниясининг бош муҳандиси лавозимини эгаллади. Темир йўл кўприкларини қуришда хавфсизлик нуқтаи назаридан ёғоч ўрнига темир кўприклар қуришни таклиф қилди.
Флеминг Канаданинг 10-кўнгилли мотоўқчилар баталёнида (кейинчалик Канада Қироллик полки деб номланади) хизмат қилган ва 1862-йил 1-январда капитан унвонига тайинланган. 1865-йилда милициядан нафақага чиқди.
Темир йўл муҳандиси
Унинг Шимолий темир йўлида ишлаган пайтида меъмор Фредерик Уилям Камберленд билан зиддият юзага келиши билан ёдда қолади. Улар бирга Канада институтини очишган эди. 1852-йилда Флеминг муҳандис ёрдамчиси сифатида иш бошлайди. 1855-йилда Темир йўл бошлиги бўлган Камберленднинг ўрнини эгаллади, лекин ўз навбатида 1862-йилда Камберленд яна ушбу лавозимга қайтади. 1863-йилда Янги Шотландия ҳукуматининг бош геодези бўлди. Бу вақтда Янги Шотландия ҳукуматига Труродан Пиктоугача бўлган линияни қуриш вазифаси юклатилади. Флеминг тендерда пудратчилар томонидан берилган нархларни жуда юқори деб ҳисоблаб, уларни қабул қилмайди. Шунда ундан ушбу ишда ўзи таклиф беришини сўрашади. 1867-йилга келиб у ҳукумат маблағини тежаб ва ўзи учун ҳам фойда билан чиққан темир йўл линиясини қуриб тугатади[5]. 1862-йилда у ҳукуматга Атлантика ва Тинч океанларини боғлайдиган трансконтинентал темир йўл режасини тақдим этди[6].

Галифакс ва Квебек ўртасидаги биринчи қисм Ню-Брунсвик ва Янги Шотландияни ўзаро боғловчи йўл Америка фуқаролик уруши туфайли Мейн орқали саёҳат қилишнинг ноаниқлиги туфайли Канада Федерациясига қўшилиш учун дастлабки шартларнинг муҳим қисмига айланди. 1867-йилда у федерал лойиҳага айланган Колониялараро темир йўлнинг бош муҳандиси этиб тайинланди ва бу лавозимда 1876-йилгача ишлади. Унинг ёғоч ўрнига темир ва тошдан фойдаланиб кўприк қуришни талаби ўша пайтда мунозараларга сабаб бўлган бўлсада, аммо тез орада ушбу материалларнинг оловга чидамлилиги туфайли тасдиқланди[7].
1871-йилга келиб, Британия Колумбиясини федерацияга киритиш учун темир йўл алоқаси стратегиясидан фойдаланилди ва Флемингга Канада Тинч океани темир йўлида бош муҳандис лавозими таклиф қилинди. У иши кўплиги сабабли иккиланган бўлсада, 1872-йилда у кичик бир гуруҳ билан йõлга чиқади ва ушбу йўналишни, хусусан, қояли тоғлари ҳамда Еллоwҳеад довони орқали ўтувчи амалда фойдаланиш мумкин бўлган йўлни топди. Унинг ҳамроҳларидан бири Жорж Монро Грант ушбу саёҳат ҳақида ҳисобот ёзган ва у бест-селлерга айланган[8]. 1880-йил июн ойида Флеминг сер Чарлз Туппер томонидан 30 000 доллар тўлаш билан ишдан бўшатилди[9]. Бу Флеминг ҳаётидаги энг оғир зарба бўлди. Шундай бўлса-да, 1884-йилда у Канада Тинч океани темир йўлининг директори бўлди.
Стандарт вақт ихтирочиси
„Ҳақиқий вақт меридианларини қабул қилинишига сабаб бўлган илк урунишлар“ Флеминг хиссасига тўғри келади[10]. 1876-йилда Флеминг ўзининг Ирландия бўйлаб саёҳати давомида поездга кеч қолади. Бунинг сабаби поезд қатновлар жадвалидаги соатларнинг кундузги ва кечки соатлар бир хил кўринишда ёзилиши эди. Шундан сўнг у бутун дунё бўйлаб амал қилувчи 24-соатлик вақт тизимини жорий қилишни таклиф қилади. Кейинчалик у бу тизимни «Космик вақт» деб номлади[11]. 1876-йилда «Ер вақти» номли мемуарини ёзади. Унда 24-соатлик вақт зоналарини таклиф қилади. Зоналар алифбо бўйича А дан Й гача (Ж дан ташқари) белгиланиб, табиий равишда Г ҳарфи билан белгиланган Гринвичга боғланган эди.
Ҳар бир зонадаги вақт бошқа зонадаги вақт билан бир хил ўрнатилган бўлиб, зоналарни ажратишда ҳарфлардан фойдаланилади. Масалан, Г:45 вақти бир зонада 14:45 бўлса, кейинги зонада 15:45 бўлади[12][13].
1879-йил 8-февралда Торонтадаги Канада институти йиғилишида тақдим этган «Вақтни аниқлаш» ва «Узунлик ва вақтни аниқлаш» номли икки мақоласини тақдим этди. Унда ўзининг тизимини Гринвич антимеридиани (180-меридиан) билан боғлашни кўриб чиқилади[14][15]. У Гринвични нолинчи меридиан сифатида белгилашни таклиф қилди. Унинг ушбу икки иши шуқадар муҳим деб топилиб, британия ҳукумати 1879-йил июнда ушбу ишлар нусхасини 18 та давлатга ва Англия илмий ташкилотларига юборди.
Оиласи

1845-йилда Онтарио штатининг Петерборо шаҳрига келиши билан Флеминг ўзининг бўлажак рафиқаси Холлс оиласи билан дўстона муносабатда бўлди ва Анна Жейн Холл билан танишди. Бироқ, орадан қарийб ўн йил ўтиб, Флеминг чанада ҳалокатга учраганидан сўнггина икки ёшнинг бир-бирига бўлган муҳаббати ошкор бўлди. Ушбу воқеадан бир йил ўтгач, 1855-йил январ ойида Сандфорд Шериф Жеймс Холлнинг қизи Анна Жейн Холлга уйланди. Улар тўққиз фарзанди кўришди, лекин улардан иккитаси ёшлик чоғида вафот этди. Катта ўғли Френк Эндрю 1872-йилги буюк Ғарбий экспедицияда Флемингга ҳамроҳлик қилди. У ўз хотини ва болаларига қаттиқ боғланган эди.
1888-йилда рафиқаси Анна вафотидан сўнг, Флемингнинг жияни Мисс Элси Смит, (Шотландиянинг Кингуссиэ шаҳридан бўлган Александр ва Лили Смитнинг қизи) "Wинтерҳолме" (213 Чапел кўчаси, Оттава, Онтарио) номли уйига қараб турди[16].
Мероси

Флеминг 1950-йилда Миллий тарихий жойлар ва ёдгорликлар кенгашининг тавсиясига кўра Миллий тарихий шахс этиб белгиланган. 2017-йил 7-январда Гоогле Сандфорд Флемингнинг 190 йиллигини Гоогле Доодле билан нишонлади[18].
Архив
Канада кутубхонаси ва архивларида Сандфорд Флеминг фонди мавжуд[19]. Архив маълумотнома рақами — Р7666
Манбалар
- ↑ Cреэт, Марио (1990). „Сандфорд Флеминг анд Универсал Тиме“. Сcиэнтиа Cанаденсис: Cанадиан Жоурнал оф тҳе Ҳисторй оф Сcиэнcе, Течнологй анд Медиcине. 14-жилд, № 1–2. 66–89-бет. дои:10.7202/800302ар.
- ↑ „Лифе ат фулл спеэд: Артист, сcиэнтист анд инвентор“. сандфордфлеминг.cа. Cанадиан Раилwай Мусеум. 7-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-январ 2017-йил.
- ↑ „Лифе ат фулл спеэд: Тҳе аппрентиcе“. сандфордфлеминг.cа. Cанадиан Раилwай Мусеум. 7-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-январ 2017-йил.
- ↑ „Лифе ат фулл спеэд: Финдинг а фирст жоб“. сандфордфлеминг.cа. Cанадиан Раилwай Мусеум. 7-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-январ 2017-йил.
- ↑ Грант, W. Л. (2005) [2004], Флеминг, Сандфорд, 33171
- ↑ Луа хатоси ин Модул:Манба/МУ1/Дате_валидатион ат лине 1070: аттемпт то индех фиэлд '?' (а нил валуэ).
- ↑ Луа хатоси ин Модул:Манба/МУ1/Дате_валидатион ат лине 1070: аттемпт то индех фиэлд '?' (а нил валуэ).
- ↑ Луа хатоси ин Модул:Манба/МУ1/Дате_валидатион ат лине 1070: аттемпт то индех фиэлд '?' (а нил валуэ).
- ↑ Буcкнер, Пҳиллип, ТУППЕР, Сир CҲАРЛЕС, 14-жилд, қаралди: 17-сентабр 2015-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Ҳисторй & инфо – Стандард тиме беган wитҳ тҳе раилроадс“. www.wебехҳибиц.орг. 2019-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
- ↑ Флеминг, Сандфорд. Универсал ор cосмиc тиме. Торонто : Cоунcил оф тҳе Cанадиан Институте, 1885. ИСБН 978-0-665-61008-0.
- ↑ Флеминг, Сандфорд. Террестриал тиме: а мемоир, 1876. ИСБН 9780665061127.
- ↑ Барткй, Иан. Оне Тиме Фиц Алл: Тҳе Cампаигнс фор Глобал Униформитй. Станфорд, Cалифорниа: Станфорд Университй Пресс, 2007 — 54–55-бет. ИСБН 9780804756426.
- ↑ Флеминг, Сандфорд. Паперс он тиме-реcконинг анд тҳе селеcтион оф а приме меридиан то бе cоммон то алл натионс: трансмиттед то тҳе Бритиш говернмент бй Ҳис Эхcелленcй тҳе Говернор-Генерал оф Cанада. Торонто, 1879. ИСБН 9780665031359.
- ↑ Флеминг, Сандфорд (1886). „Тиме-реcконинг фор тҳе тwентиэтҳ cентурй“. Аннуал Репорт оф тҳе Боард оф Регенц оф тҳе Смитҳсониан Институтион. № 1. 345–366-бет. Репринтед ин 1889: Тиме-реcконинг фор тҳе тwентиэтҳ cентурй ат тҳе Интернет Арчиве.
- ↑ Тйпес оф Cанадиан Wомен анд оф Wомен wҳо аре ор ҳаве беэн Cоннеcтед wитҳ Cанада. Торонто: Wиллиамс Бриггс, 1903 — 320-бет.
- ↑ Сир Сандфорд Флеминг 1827–1915 (Wайбаcк Мачине сайтида 8-январ 2017-йил санасида архивланган), ҳисториcал маркер фром ОнтариоПлақуэс.cом, 2009
- ↑ „Сандфорд Флеминғс 190тҳ Биртҳдай“. 15-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-январ.
- ↑ „Финдинг аид то Сандфорд Флеминг фондс, Либрарй анд Арчивес Cанада“.[сайт ишламайди]