Sandie Shaw
Сандра Анн Гоодрич (1947-йил 26-февралда туғилган) Сандиэ Шаw тахаллуси билан танилган, инглиз хонандасидир. 1960-йилларнинг энг муваффақиятли британиялик аёл хонандаларидан бири бўлган Шаw „(Тҳере'с) Алwайс Сометҳинг Тҳере то Реминд Ме“ (1964), „Лонг Ливе Лове“ (1965) ва „Пуппет он а Стринг“ (1967) тароналари билан Буюк Британия ҳит-парадларида уч марта биринчи ўринни эгаллаган. Охирги тарона билан у Буюк Британия шарафини ҳимоя қилиб, Эуровисион қўшиқ танлови 1967да ғолиб чиққан ва мазкур танловда мамлакат тарихидаги илк ғолибга айланган. У „Мафтункор 1960-йиллар“ даврининг тимсоли сифатида кўрилган ҳамда кўпинча „1960-йилларнинг ялангоёқ поп маликаси“ деб таърифланган. У 15 йиллик танаффусдан сўнг, 1984-йилда Тҳе Смитҳс гуруҳининг „Ҳанд ин Глове“ қўшиғига куйлаган кавери билан яна Буюк Британиянинг Топ 40 талигига қайтган. Шаw 2013-йилда мусиқий фаолиятини якунлаган[1].
Сандиэ Шаw | |
|---|---|
|
Шаw 1967-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Сандра Анн Гоодрич 1947-йил 26-феврал |
| Жанрлар | поп |
| Касби | Хонанда |
| Фаолият йиллари | 1964–2013 |
| Лейбллар | |
| Веб-сайт | сандиэшаw.cом |
Биографияси
Ёшлиги ва фаолиятининг бошланиши
Сандра Анн Гоодрич Англиянинг Эссех графлигидаги (ҳозирги Лондон таркибидаги) Дагенҳам шаҳрида туғилган ва ўсиб-улғайган[2]. У Дагенҳамдаги Беcонтреэ Ҳеатҳ ҳудудида жойлашган Роберт Cлаcк техника мактабида таҳсил олган. Мактабни тамомлагач, яқин атрофдаги Форд Дагенҳам заводида ишлаган. Маҳаллий истеъдодлар танловида хонанда сифатида иккинчи ўринни эгаллашидан олдин модел бўлиб ҳам фаолият юритган. Танлов соврини сифатида у Лондондаги хайрия консертида чиқиш қилган ва шу ерда унинг иқтидорини хонанда Адам Фаитҳ пайқаб қолган. Фаитҳ уни ўз менежери Эве Тайлор билан таништирган. Тайлор 1964-йилда у учун Пе Реcордс овоз ёзиш студияси билан шартнома имзоланишига эришган ҳамда унга „Сандиэ Шаw“ саҳна тахаллусини берган.
Тайлор Шаwни қўшиқнавис Чрис Андреwс билан таништирган. Андреwс у учун илк „Ас Лонг ас Ёу’ре Ҳаппй Бабй“ синглини ёзган, бироқ ушбу қўшиқ ҳит-парадларга кира олмаган[3]. Шунга қарамай, иккинчи сингл учун Тайлор унга Бачарач ва Ҳал Давид муаллифлигидаги „(Тҳере'с) Алwайс Сометҳинг Тҳере то Реминд Ме“ қўшиғини тақдим этган. Мазкур қўшиқ аввалроқ хонанда Лоу Жоҳнсон ижросида АҚШ поп ҳит-парадида 49-ўринни эгаллаган эди[4][5]. Шаw ижросидаги версия 1964-йилнинг кузида УК Синглес Чартида 1-ўринни қўлга киритган[6]. Шунингдек, кейинги йилнинг бошида АҚШнинг Биллбоард Ҳот 100 ҳит-парадида 52-ўриндан жой олган[4].
Навбатдаги қўшиқ сифатида „И’д Бе Фар Беттер Офф Wитҳоут Ёу“ чиқарилган, аммо радиодаги бошловчилар унинг Б-томонидаги (пластинканинг орқа томони) Андреwс томонидан ёзилган „Гирл Дон'т Cоме“ қўшиғини афзал кўришган ва пластинка томонлари ўзгартирилган. „Гирл Донът Cоме“ Буюк Британияда 3-ўрингача етиб борган ва АҚШда унинг энг катта ҳитига айланиб, 42-ўринни эгаллаган[7]. Шундан сўнг Буюк Британияда унинг „И’лл Стоп ат Нотҳинг“, 1965-йилги Буюк Британиядаги иккинчи бор 1-ўринни эгаллаган ҳити „Лонг Ливе Лове“ ва „Мессаге Ундерстоод“ каби янги ҳитлари кетма-кет чиққан[6][5]. Ушбу синглларга Тайлор, Андреwс ва Шаwнинг ўзи (гарчи исми кўрсатилмаган бўлса-да) Пе Реcордс аранжировкачиси Кен Wоодман кўмагида продюсерлик қилган[манба керак]. Кейинги чиқарилиши режалаштирилган тароналар — Лес Реэд ва Гордон Миллс муаллифлигидаги „Ит'с Нот Унусуал“ дастлаб Шаw учун ёзилган эди. Бироқ, демо версияда қўшиқни куйлаган ўша пайтда ҳали танилмаган хонанда Том Жонес ўзининг кучли талқини билан Шаwда жуда катта таассурот қолдирган. Натижада Шаw қўшиқни ёзишдан воз кечиб, Жонеснинг ўзига уни чиқаришни маслаҳат берган. Бу қўшиқ Жонеснинг машҳурликка эришишига сабаб бўлган ҳити бўлиб қолган[8][5].
Шаw ўша даврнинг машҳур Британия телекўрсатувларида, жумладан Топ оф тҳе Попс, Реадй Стеадй Го! ва Тҳанк Ёур Луcкй Старс дастурларида мунтазам равишда иштирок этиб турган. У „Мафтункор 1960-йиллар“ (Сwингинг Сихтиэс) даврининг тимсоли сифатида қабул қилинган ҳамда саҳнага одатда ялангоёқ чиқиш одати уни кенг жамоатчиликка янада яқинлаштирган[9][10]. Матбуотда уни тез-тез „1960-йилларнинг ялангоёқ поп маликаси“ деб таърифлашган[11][12]. Европадаги нуфузини янада ошириш мақсадида у ўзининг кўплаб ҳит қўшиқларини италян, франсуз, немис ва испан тилларида ҳам ёзган[13]. Шунингдек, Шаw 1960-йилларда бир нечта оригинал албомларини тақдим этган. Булар: Сандиэ (1965); Ме (1965); Пуппет он а Стринг (1967); Лове Ме, Плеасе Лове Ме (1967); Тҳе Сандиэ Шаw Супплемент (1968) ва Ревиэwинг тҳе Ситуатион (1969). Бу албомлар асосан Андреwс томонидан ёзилган қўшиқлар ҳамда бошқа ижрочиларнинг машҳур тароналарига куйланган каверлардан таркиб топган эди.

1967-йилга келиб Шаwнинг пластинка сотувлари камая бошлаган, шу сабабли унинг менежери уни кўпроқ кабаре жанрига йўналтиришга қарор қилган[14]. Уни ББC телеканали Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Эуровисион қўшиқ танлови 1967да Буюк Британия шарафини ҳимоя қилишга таклиф этган. Бу унинг обрўсига путур етказиши мумкинлигидан хавотирланиб, у бошида иккиланган. Аммо Тҳе Ролф Ҳаррис Шоw дастурида бешта қўшиқ ижро этганидан сўнг, томошабинларнинг овоз бериши натижасида танловга Билл Мартин ва Пҳил Cоултер қаламига мансуб „Пуппет он а Стринг“ композицияси танлаб олинган. Гарчи Шаw бу қўшиқни ёқтирмаган ва уни ўз услубига мос эмас деб ҳисоблаган бўлса-да, тарона танловда рекорд даражадаги фарқ билан ғалаба қозонган[15]. Бу ғалаба Шаwни Буюк Британияга Эуровисион қўшиқ танловининг бош совринини келтирган илк ижрочига айлантирган[6]. Мазкур тарона унга Буюк Британия ҳит-парадларидаги учинчи бор 1-ўринни тақдим этган ва бу ўша даврдаги аёл хонандалар учун рекорд натижа бўлган[5].
„Пуппет он а Стринг“ халқаро миқёсда ҳам ҳитга айланган (АҚШ бундан мустасно) ва Германияда йилнинг энг кўп сотилган сингли бўлган. Буюк Британия ҳамда Европада 1 миллиондан ортиқ нусхада сотилгани учун олтин диск сертификатига лойиқ кўрилган[3]. Глобал миқёсда ушбу сингл 4 миллиондан ортиқ нусхада сотилиб, шу кунгача Эуровисион қўшиқ танлови тарихидаги энг кўп сотилган ғолиб қўшиқ бўлиб келмоқда[16]. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, бу тарона британиялик аёл хонандалар тарихидаги энг кўп сотилган синглдир[17]. Унинг Эуровисион қўшиқ танловидаги ушбу муваффақияти умуман рўй бермаслиги ҳам мумкин эди. Боиси ББC уни бир ажрашиш можаросида „учинчи шахс“ (бошқа аёл) сифатида айблангани сабабли танловдан четлаштирмоқчи бўлган эди[18].
Мода олами Шаw фаолиятининг ажралмас қисмига айланган. У 1968-йилда ўзининг „Сандиэ Шаw“ кийим-кечак, поябзал ҳамда заргарлик буюмлари брендига асос солган. Ўша йили у телевизорда ўзининг „Тҳе Сандиэ Шаw Супплемент“ деб номланган шахсий кўрсатувини олиб борган ва шу номдаги мусиқий албомини ЛП чиқарган. Шаw „Мрс. Броwн, Ёу'ве Гот а Ловелй Даугҳтер“ филмида ўзининг дебют ролини ижро этиши керак эди, бироқ тасвирлаш ишлари бошланишидан олдин лойиҳани тарк этган[19]. Унинг Буюк Британиядаги энг кучли Топ 10 таликка кирган сўнгги (умумий ҳисобда саккизинчи) ҳити 1969-йилда чиқарилган „Монсиэур Дупонт“ қўшиғи бўлган. Бу тарона аслида немис хонандаси Мануэла томонидан немис тилида ижро этилган эди[6].
Манбалар
- ↑ Лачно, Жамес. „Сандиэ Шаw ҳас ретиред фром мусиc“. Тҳе Телеграпҳ (2013-йил 10-апрел). 2022-йил 12-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Сандиэ Шаw (МБЕ) - Дагенҳам'с Эуровисион Суперстар“. Эаст Энд Wомен'с Мусеум (2022-йил 13-май).
- ↑ 3,0 3,1 Мурреллс, Жосепҳ. Тҳе Боок оф Голден Дисcс, 2нд, Лондон: Барриэ анд Женкинс, 1978 — 229-бет. ИСБН 0-214-20512-6.
- ↑ 4,0 4,1 Wҳитбурн, Жоэл. Топ Поп Синглес 1955–2002, 1ст, Меномонеэ Фаллс, WИ: Реcорд Ресеарч Инc., 2003 — 365, 634-бет. ИСБН 0-89820-155-1.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Риcе, Жонатҳан; Риcе, Тим; Гамбаccини, Паул; Реад, Мике. Тҳе Гуиннесс Боок оф 500 Нумбер Оне Ҳиц, 1ст, Энфиэлд, УК: Гуиннесс Суперлативес, 1982. ИСБН 0-85112-250-7.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Роберц, Давид. Бритиш Ҳит Синглес & Албумс, 19тҳ, Лондон: Гуиннесс Wорлд Реcордс Лимитед, 2006 — 495-бет. ИСБН 1-904994-10-5.
- ↑ Роберц, Давид. Гуиннесс Роcкопедиа, 1ст, Лондон: Гуиннесс Публишинг Лтд., 1998. ИСБН 0-85112-072-5.
- ↑ Бонфанте, Жордан (18 Септембер 1970). „Тҳе Ладиэс' Мен оф Мусиc“. Лифе. 69-жилд, № 120. Лондон: Тиме. 54-бет. ИССН 0024-3019.
- ↑ „Барефоот Принcиплес“. сандиэшаw.cом (2009). Қаралди: 2021-йил 2-март.
- ↑ „Фоот сургерй фор поп сингер Шаw“. ББC Неwс (2007-йил 15-август). Қаралди: 2021-йил 2-март.
- ↑ „Фирст Импрессионс: Сандиэ Шаw“. ладй.cо.ук.
- ↑ „Фулл cирcле: Wҳй ис Сандиэ Шаw баcк он стаге?“. Тҳе Индепендент (2010-йил 7-август).
- ↑ „Сандиэ Шаw'с Френч реcордингс“. Реадй стеадй гирлс!. 2023-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
- ↑ Эрлеwине, Степҳен Тҳомас „Биограпҳй Сандиэ Шаw“. аллмусиc.cом. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ О'Cоннор, Жоҳн Кеннедй. Тҳе Эуровисион Сонг Cонтест: Тҳе Оффиcиал Ҳисторй. Cарлтон Боокс, 2007 — 208-бет. ИСБН 978-1-84442-994-3.
- ↑ О'Cоннор, Жоҳн Кеннедй. Тҳе Эуровисион Сонг Cонтест: Тҳе Оффиcиал Cелебратион. Cарлтон Боокс, 2015. ИСБН 978-1780976389.
- ↑ Келлй, Мике. Wот Поп: 50 Еарс оф Ҳиц 1952-2002 — А-З оф Ҳитмакерс Плус тҳе УК’с Топ 5000 Синглес. Соутҳгате Публишерс 30 Септембер 2002. ИСБН 978-1857411409
- ↑ Никкҳаҳ, Роя. „Сандиэ Шаw'с лове сcандал тҳат алмост cост Бритаин иц фирст Эуровисион виcторй“. Тҳе Телеграпҳ (2010-йил 25-декабр). 2022-йил 12-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Шаw, Сандиэ. Тҳе Wорлд ат Мй Феэт: А Персонал Адвентуре. Лондон: Ҳарпер Cоллинс, 1991. ИСБН 000215921Х.