Сандй Патриcиа Аби-Элиас (1997-йил 10-майда туғилган) — ҳужумчи сифатида ўйнаган англиялик собиқ футболчи.

Сандй Аби-Элиас
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сандй Патриcиа Аби-Элиас
Таваллуд санаси 1997-йил 10-май (1997-05-10) (29 ёш)
Таваллуд жойи Ислеwортҳ, Англия
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007—2011 Фулҳам
2011—2012 АФC Wимбледон
2012—2013 Арсенал
2013—2014 Челсеа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2015 Wатфорд
2015—2016 Бристол Аcадемй
2016—2017 Сwиндон Тоwн
2017—2018 Кейншам Тоwн
Миллий терма жамоа
2018 Ливан 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Аби-Элиас Англиянинг турли ёшлар клубларида, хусусан, „Арсенал“ ва „Челсеа“ жамоаларида ўйнаган. У 2014-йилда Wатфордда биринчи ўйинини ўтказганидан сўнг Бристол академияси, Свиндон Таун ва Кейншам Таун каби жамоаларда ҳам фаолият юритган.

Аби-Элиас Англияда туғилган бўлиб, асли келиб чиқиши ливанлик эди. У 2018-йилда Ливан терма жамоасида халқаро фаолиятини бошлаган.

Жамоалардаги фаолияти

Ёшлар жамоаси

Аби-Элиас ўзининг дастлабки фаолиятини 2007-йилда „Фулҳам“ да бошлаган[1] ва 2011-йилда ОФК Wимбледон жамоасига ўтган[2]. Бир йилдан сўнг, Аби-Элиас „Арсенал“ жамоасига ўтади ва 2012—2013-йилги мавсумда аёллар ўртасидаги Англия кубогида ғолиб чиқади[3]. Арсенал жамоасида яна бир йил қолганидан сўнг, 2013-йилга келиб Аби-Элиас „Челсеа“ жамоасига ўтиб кетади.

Катталар жамоаси

2014-йилда Аби-Элиас ўзининг катталар жамоасидаги фаолиятини „Wатфорд“да бошлайди ва 2014—2015-йилги мавсумида ўйнайди. 2015-йилда у Бристол академиясига, 2016-йилда эса Свиндон Таун жамоасига кўчиб ўтади[4][5][6]. Клубдаги 1 та мавсумидан сўнг, Аби-Элиас Кейншам Таунга жамоасига ўтади ва у ерда 2017—2018-йилги мавсумда ўйнайди[7].

Халқаро фаолияти

Аби-Элиас 2018-йилнинг 28-ноябрида Ливан терма жамоаси сафида Эронга қарши ОФК аёллар олимпия саралаш баҳсида биринчи ўйинини ўтказади ва бу ўйинда Ливан 0:8 ҳисобида ютқазади[8].

Шахсий ҳаёти

Англиянинг Ислеворт шаҳрида туғилган Аби-Элиас 2007—2013-йилларда Лондоннинг Теддингтон шаҳридаги Теддингтон мактабида таҳсил олган[9]. 2011-йилда, 9-синфда Аби-Элиас йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилади[9]. 2013 ва 2015-йиллар орасида Аби-Элиас коллежнинг аёллар футбол академиясида ўйнаб, Кингстон коллежида БТЕC Левел 3 Спорт анд Эхерcисе бўйича таҳсил олади[10]. 2015-йилда Аби-Элиас Батҳ университетида спорт ва ижтимоий фанлар бўйича бакалавр даражасида таҳсил олган.

Ютуқлари

Арсенал

  • Қизлар ўртасидаги ФА кубоги: 2012-13[11]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Сноw близзард буриэс Донс“. www.wоменссоccерсcене.cо.ук (2014-йил 29-сентябр). 2017-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-май 2020-йил.
  2. ↑ „АФC Wимбледон | Матч репорт | АФC Wимбледон вс. Cрйстал Палаcе У15 Гирлс (23рд Оcтобер 2011)“. wимбледонҳеритаге.cо.ук. Қаралди: 18-май 2020-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ Жамет. „Тҳреэ финалс ин фоур сеасонс ат У17 левел фор Арсенал ЛФC“ (инглизча). Даилй Cаннон (2015-йил 11-март). Қаралди: 18-май 2020-йил.
  4. ↑ WФЕаст. „Тҳе Роунд-Уп - ФАWПЛ 16/10/16“ (инглизча). WОМЕН'С ФООТБАЛЛ ЭАСТ (2016-йил 19-октябр). Қаралди: 18-май 2020-йил.
  5. ↑ Ассоcиатион. „Супер-суб Ҳаззана Парнелл гивес Wест Бром wин овер Форест“ (инглизча). www.тҳефа.cом. Қаралди: 18-май 2020-йил.
  6. ↑ „Сwиндон-Тоwн-ФC.cо.ук - Сwиндон Тоwн Ладиэс - Wест Ҳам Унитед Ладиэс, Сундай, Фебруарй 26, 2017“. www.сwиндон-тоwн-фc.cо.ук. Қаралди: 18-май 2020-йил.
  7. ↑ Фритҳ. „Леиcестер Cитй WФC прогресс то ФАWПЛ Cуп семис он пенс“ (эн-ГБ). ШеКиcкс (2018-йил 25-феврал). Қаралди: 18-май 2020-йил.
  8. ↑ „Матч Репорт оф Иран вс Лебанон - 2018-11-08 - АФC Wомен'с Олймпиc Қуалифйинг - Глобал Спорц Арчиве“. глобалспорцарчиве.cом. Қаралди: 18-май 2020-йил.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Теддингтон Счоол Спорц Аwардс Эвенинг 2012“. Теддингтон Счоол. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-май 2020-йил.
  10. ↑ „Wомен'с Фоотбалл Аcадемй адванcес то ЭCФА Премиэр Cуп Қуартерфиналс“ (эн-гб). кингстон-cоллеге.аc.ук. Қаралди: 18-май 2020-йил.[сайт ишламайди]
  11. ↑ Жамет. „Тҳреэ финалс ин фоур сеасонс ат У17 левел фор Арсенал ЛФC“ (инглизча). Даилй Cаннон (2015-йил 11-март). Қаралди: 18-май 2020-йил.