Сандй Спрингс — АҚШнинг Жоржия штати, Фултон округининг шимолий қисмида жойлашган шаҳар бўлиб, Атланта метрополитен ҳудудига киради. Шаҳарнинг аҳолиси 2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш ма’лумотларига кўра 108 080 кишини ташкил этган бўлиб[4], бу кўрсаткич билан у Жоржия штатидаги аҳоли сони бўйича 7-ўринда туради. Шаҳар бир қатор йирик компанияларнинг бош қароргоҳлари жойлашган маскан ҳисобланади. Жумладан, УПС, Неwелл Брандс, Инспире Брандс, Фоcус Брандс, Cох Энтерприсес ҳамда Мерcедес-Бенз УСА компаниясининг корпоратив офислари шу ерда жойлашган.

Сандй Спрингс
Шаҳар
33°56′15″Н 84°22′7″W / 33.93750°Н 84.36861°W / 33.93750; -84.36861
Мамлакат АҚШ
Штат Георгиа
Округ Фултон
Ҳукумат
 • Мер Эва Галамбос[1]
Майдон 1,010 км2 (390 кв ми)
Денгиз сатҳидан баландлиги 333 м
Аҳолиси
 (2010)
93,853
Зичлиги 1002,0 киши/км2
Вақт минтақаси УТC-4, ёзда УТC-3
Телефон коди 404/470/678/770
Почта индекс(лар)и 30328, 30327, 30338, 30342, 30350, 30358[2]
ФИПС коди 13-68516[3]
Sandy Springs xaritada
Sandy Springs
Сандй Спрингс
Sandy Springs xaritada
Sandy Springs
Сандй Спрингс

Тарихи

Ҳудудда инсонларнинг яшаб келиши тахминан милодий 400-йилларга бориб тақалади. Ўша даврда туб америкаликлар ҳудуддаги чучук сув булоқларига қулайроқ етиб бориш мақсадида учта сўқмоқ барпо этганлар[5] . ХВИ асрда Мускоги (Крик) қабиласи ушбу ҳудудга жойлашган бўлиб, улар ХИХ аср бошларига қадар шу ерда яшаб келган. Кейинчалик олтин топилиши сабабли улар мажбуран ҳудуддан чиқариб юборилган[5].

1821-йилда федерал ҳукумат ушбу ҳудудда бир қатор ер лотереяларини ўтказган. Натижада ҳозирги Сандй Спрингс ҳудудидаги ерлар сотиб олиниб, кейинчалик бу ерларга аҳоли жойлаша бошлаган. Аустин–Жоҳнсон уйи — ҳозиргача сақланиб қолган, ўзгартирилмаган энг қадимги уй бўлиб, 1842-йилда ҳозирги Жоҳнсон Феррй Роад ҳудудида қурилган[5]. 1851-йилда Wилсон Спруилл шаҳар номи берилган табиий булоқ яқинида Сандй Спрингс Унитед Метҳодист Чурч черковининг ташкил этилиши учун 5 акр (2,0 гектар) ер ҳадя қилган[6]. 1905-йилда Ҳаммонд мактаби Жоҳнсон Феррй Роад ва Мт. Вернон Ҳигҳwай чорраҳаси жойлашган, черковга қарши кўчада қурилган.

Аҳолиси

93,853 нафар аҳоли истиқомат қилади (2010). Аҳоли зичлиги – ҳар квадрат километрга 1002,0 нафар киши.

Географияси

Майдони — 101,0 км2. Шундан 97,7 км2 қуруқлик, 3,2 км2 эса сув майдонидир. Денгиз сатҳидан ўртача 333 м баландликда жойлашган.

Сандй Спрингс манзараси.

Манбалар

  1. ↑ Cитй оф Сандй Спрингс. „Cитй оф Сандй Спрингс - Маёр'с Оффиcе“ (2010). 2014-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-11-08 санасида архивланган)
  2. ↑ Унитед Статес Постал Сервиcе. „УСПС - Лоок Уп а ЗИП Cоде“. Қаралди: 2012-йил 15-феврал.
  3. ↑ „Америcан ФаcтФиндер“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
  4. ↑ „ҚуиcкФаcц: Сандй Спрингс cитй, Георгиа“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 15-октябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Сандй Спрингс ГА Ҳисторй“. СандйСпрингс.cом. 2010-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-июн.
  6. ↑ „Сандй Спрингс ГА Ҳисторй“. висицандйспрингс.орг. Қаралди: 2022-йил 3-март.

Ҳаволалар