Sangardakdaryo
Сангардакдарё — Сурхондарёнинг ўнг ирмоғи. Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий ён бағридан (3800 м) бошланади. Узунлиги 114 км, ҳавзасининг майдони 948 км². Сув йиғиш майдони 889 км², ўртача баландлиги 2286 м. Юқори оқимида (Қизилсой қўшилгунга қадар) Дегиканора деб аталади. Шу кисмда даре жуда тор ва ён бағирлари тик водийдан окади. С.га бир канча каттакичик сойлар қўшилади: ўнг томондан Қизилсой (15 км), Шўрчиоб (11 км) ва Молонгур (23 км); чап томондан Хондиза (25 км) ва Нилу (11 км). Сангардакдарё асосан, мавсумий қор ва ер ости сувларидан тўйинади. Максимал сув сарфи 44 м³/сек. (май ойида), ноябр — январда 4,38—4,04 м³/сек. Сангардакдарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 15 м³/сек., ўртача оқим модули 17,0 л/сек, км². Дарё водийси Сурхондарё вилоятининг хушманзара жойларидан бири, шаршаралар бор. Ўрмон хўжалиги мавжуд.[1]
| Сангардакдарё | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |