Sanggardak
Санггардак, Санкарда — илк ўрта асрларда Кеш вилоятига қарашли рустоқ ва шаҳар номи. С. шаҳри Сангардакдарёнкнт ўрта оқими водийсида, Чағониён пойтахти (ҳозирги Денов)дан 30– 35 км масофада, ҳозирги Сангардак кишлоғи ўрнида бўлган. Бу қишлоқнинг эски маркази ҳозиргача "Хондиза" деб аталади, бу унинг кўҳна қишлоқ эканлигидан далолат беради. Суғдча "диза" — қалъа сўз бўлаги борлиги уни илк ўрта асрларга оидлигини билдиради. Қишлоқ яқинидаги ўрта аср қабристонини С. дарёси ювиб кетган. ХИХ асрда С. аҳолисининг асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Ёзда аҳоли дарёнинг ўнг қирғоғи бўйидаги боғларга чиқиб, ўтовларда яшаганлар.
Ўрта асрларда С. шаҳри шу номдаги рустоқнинг маъмурий маркази бўлган. Ибн алАсирнинг ёзишича, С. рустоқида Муқаннанинг қалъаси жойлашган. ХИХ аср охирида Юрчи қишлоғи қаршисидаги тоғ қоясининг номи "Сана" ёхуд "Санам" аталиб, бу тоғларда шу номдаги қишлоқ ҳам бўлган.
Адабиёт
- Камал идд и нов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — нач. ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |