Sanginning qulashi
Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида жойлашган Сангин шаҳри 2017-йил 23-март куни Толибон томонидан босиб олинган эди. Шаҳарни эгаллаш жараёнида Толибон икки ой давомида шаҳарга янги ҳужумларни амалга оширган эди[7].
| Сангиннинг қулаши | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Афғонистондаги уруш (2001—2021)нинг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
Қўлловчи: | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
(Ҳилманд вилоятининг Толибон тайинлаган губернатори) |
(Сангин полиция бошлиғи) | ||||||
| Ҳарбий бирликлар | |||||||
| Қизил гуруҳ, эн (Толибон махсус кучлари)[3] | Афғон Миллий хавфсизлик кучлари эн | ||||||
| Кучлар | |||||||
| Нома’лум | 30 аскар ва 8 полиция офицери (чекиниш давридаги ҳисоб)[4] | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| 32 қурбон, 40 ярадор[5] | 100+КИА[6] | ||||||
| Ма’лумот берилмаган | |||||||
Илк ҳужумлар
Январ ойида Толибон жангарилари Сангиндаги ҳукумат позицияларига кучли ҳужум уюштириб, 100дан ортиқ аскар ва полициячиларни ўлдирган. Жангарилар қўшимча кучлар ва ҳаво ёрдами билан ортга қайтарилган эди. Расмийларнинг айтишича, жангарилар фронтдаги ҳукумат назорат пунктларига бориш учун хусусий уйларда қазилган туннеллардан фойдаланган[6]. 31-январ кунги тўқнашувларда Толибоннинг 19 жангариси ўлдирилган, 25 нафари яраланган. Тўқнашувлар чоғида 2 нафар ҳукумат аскари ўлдирилиб, икки нафари яраланди[8].
2-феврал куни Сангин туманидаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужум чоғида камида 32 нафар, жумладан 3 нафар қўмондон, Толибон исёнчиси ўлдирилган, яна 40 нафари яраланган”, - дейилади вилоят губернатори баёнотида[5]. 11-феврал куни Ҳилманд вилояти губернатори Ҳаятуллоҳ Ҳаётнинг ма’лум қилишича, тунда хорижий ҳарбий ҳаво кучлари қўллови билан уюштирилган хавфсизлик амалиётларида камида 60 нафар Толибон жангариси ўлдирилган. Тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бўлган[9]. Кейинчалик Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги миссияси АҚШнинг Сангиндаги ҳаво ҳужумлари 9–10-феврал кунлари содир бўлганини ма’лум қилди. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳаво ҳужумларида камида 18 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва уларнинг деярли барчаси аёллар ва болалар эди[10].
Шаҳарнинг қулаши
Сангин атрофидаги ҳудудлар бир неча йиллардан буён Толибон ҳаракатининг қайноқ нуқтаси бўлиб келаётган эди. Туманнинг ўзида Афғонистондаги бошқа туманларга қараганда кўпроқ Британия ва АҚШ денгиз пиёдалари ўлдирилган[11]. Хабарларга кўра, исёнчиларнинг такрорий ҳужумлари қайтарилганидан сўнг шаҳарни ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган ҳукумат кучлари биринчи кечадаёқ ортга чекиниб, 23-март куни эрта тонгда Толибонга назоратни қўлга олиш имконини беришган[12].
Оқибат
Шаҳар Лашкаргоҳга олиб борадиган йўлда жойлашганлиги сабабли Сангиннинг бой берилиши Афғонистон ҳукумати учун катта мувафаққияцизлик сифатида талқин қилинди. Ушбу ғалаба Толибоннинг Ҳилманд ва Қандаҳор вилоятларига кейинги юришлари учун йўл очиши мумкин эди[13]. Аввалроқ Афғонистондаги Британия кучларига қўмондонлик қилган полковник Ричард Кемпнинг айтишича, Британия ва Америка қўшинлари “ўта хавфли ўтиш давридан ўтиб олиш учун Афғонистонда кўпроқ сонда қолишлари керак” эди[14]. Март ойида қўшинлар олиб чиқилганидан кейин Сангин полицияси бошлиғи Муҳаммад Расул хавфсизлик кучлари “туманни қайтариб олиш учун қўшимча кучлар тайёрланаётган”ини айтган бўлса-да, ҳеч қандай муҳим чора кўрилмади[4]. 2017-йил апрел ойида АНА 215 корпусининг 300 нафар денгиз пиёдалари жанговар бўлмаган қўллаб-қувватлаш мақомида минтақадаги Шорабак кампига (собиқ Камп Бастион) кела бошлади[15].
Манбалар
- ↑ „Талибан Говернор амонг 12 киллед ин С. Афгҳан провинcе“. Афгҳан Онлине Пресс (14-январ 2017-йил).
- ↑ „Афгҳан Талибан сигнал гроwинг стренгтҳ бй cаптуринг кей Сангин дистриcт“. Ҳиндустан Тимес (23-март 2017-йил).[сайт ишламайди]
- ↑ „Талибан 'спеcиал форcес' леад Ҳелманд ассаулт: Афгҳан оффиcиалс“. Реутерс (14-август 2016-йил).
- ↑ 4,0 4,1 „Афгҳан Талибан сеизе кей дистриcт wҳере УК лост 104 солдиэрс | Wорлд неwс“. Қаралди: 29-март 2017-йил.
- ↑ 5,0 5,1 „32 Талибан Инсургенц Киллед ин Сангин Cлаш“. Толонеwс (2-феврал 2017-йил).
- ↑ 6,0 6,1 „Афгҳан форcес wитҳдраw фром кей дистриcт ин эмбаттлед Ҳелманд провинcе“. Тҳе Wашингтон Пост (23-март 2017-йил).
- ↑ „Талибан овертакес Сангин дистриcт ин Ҳелманд провинcе, Афгҳанистан“. УПИ (23-март 2017-йил).
- ↑ „19 милитанц киллед, 25 инжуред ин Сангин баттле“. Пажҳwок Неwс (31-январ 2017-йил).
- ↑ „60 Талибан киллед ин Сангин аирстрике, сайс говернор“. Пажҳwок Неwс (11-феврал 2017-йил).
- ↑ „А У.С. аирстрике май ҳаве киллед 18 cивилианс, 'неарлй алл wомен анд чилдрен,' УН репорт сайс“. Лос Ангелес Тимес (13-феврал 2017-йил).
- ↑ „Талибан Таке ан Афгҳан Дистриcт, Сангин, Тҳат Манй Маринес Диэд то Кеэп“. Қаралди: 29-март 2017-йил.
- ↑ Азами, Даwоод „Wҳй Сангин'с фалл то тҳе Талибан маттерс“. ББC Неwс. Қаралди: 29-март 2017-йил.
- ↑ „Фалл оф Сангин - Неwспапер“. Даwн.cом (25-феврал 2017-йил). Қаралди: 29-март 2017-йил.
- ↑ Раф Санчез. „Руссиа 'май бе ҳелпинг супплй Талибан', сайс УС генерал, ас милитанц cаптуре стратегиc дистриcт оф Сангин“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (23-март 2017-йил). Қаралди: 29-март 2017-йил.
- ↑ „'Ит феэлс лике Гроундҳог Дай': УС Маринес ретурн то Ҳелманд провинcе“ (30-апрел 2017-йил). Қаралди: 3-июн 2017-йил.