Sangloh
Асар Муаллифи
Мирза Маҳдийхон давлат хизматида бўлиб Нодиршоҳ (1688-1747)нинг шахсий муншиси ва сарой тарихчиси вазифаларида ишлаб юрган. 1875 йил Бомбай нашри Маҳдийхоннинг тарихчигина эмас балки зўр стилист ёзувчи бўлганини ҳам кўрсатиб беради. Албатта бундай шоҳ қўлида хизмат қилиш ёки Маҳдийхоннинг саройда тутган мавқейи нуқтаи назаридан ёнма-ён ишлаш ҳар қандай лишининг қўлидан келмайди. Афтидан Маҳдийхон ўта тадбиркор ва сиёсатли киши бўлган 1748 йил Нодиршоҳга бағишланган "Тарихи Нодирий" асарини ёзиб тугатгандан,яна 11 йилдан сўнг,я'ни 1759 йилда "Санглоҳ"ни ҳам ниҳоясига етказади.
Асар ҳақида
Мирза Маҳдийхон Навоий асарларига баг'ишлаб о'зининг "Санглоҳ" луг'атини тузган. Бу луг'ат Навоий асарлари бо'йича тузилган энг катта луг'ат ҳисобланади. "Санглоҳ"нинг о'зидан олдинги луг'атларга нисбатан беқиёс катта ҳажми ко'зга ташланади.6181 луг'ат мақолани о'з ичига олган бу луг'ат "Бадойи ал -луг'ат" ва "Абушқа" даги ҳамма со'з ва со'з формаларини бирга қо'шиб санаганда ҳам улардан ко'ра бир неча марта ко'п о'рин эгаллаши айтилган. Мирза Маҳдийхон туркий халқларнинг афшар уруг'идан бо'либ, у Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг котиби бо'лган. Луг'ат тузишдан мақсади Навоий асарларида учрайдиган қийин со'злар ма'носини форсийзабон халқларга очиб бериш эди.Шунинг учун у луг'атни "Санглоҳ", я'ни тошли ер,тошлоқ деб атади. Луг'ат 1759-1760-йилларда ёзиб тугалланган. Маҳдийхон китобни умумий ном -" Санглоҳ" билан атаган. Бу ҳақда муаллифнинг о'зи луг'атнинг кириш қисмида о'збек тили ва Навоий лексикаси ва ибораларининг салобати ва со'зларининг қийин (қаттиқ)лиги сабабли китобга "Санглоҳ" деб ном қо'йганини айтади. Бу ҳақда "Бадойи ал-луг'ат" асари охирига илова қилинган 180 со'з бошланишидаги биз юқорида таржимаси билан берган жумладаги "Санглоҳ" ма'носи то'г'ри эканини яна бир бор қайд қилиш мумкин. Ҳозирча луг'атнинг уч нусхаси аниқланган бо'либ, улар Англия қо'лёзма хазиналари фондида сақланади. "Санглоҳ" луг'ати 1960-йилда машҳур инглиз олими Джерард Клосон томонидан турли шарҳ ва изоҳлар билан Лондонда нашр эттирилади. Луг'ацҳунос со'з ма'ноларини очиҳттпс://уз.wикипедиа.орг/w/индех.пҳп?титле=Санглоҳ_асари&аcтион=субмит#ш учун асосан Алишер Навоийнинг поэтик асарларига мурожаат қилади. Айрим ҳолларда қо'шимча равишда Бобур, Ҳусайн Бойқаро, Лутфий каби шоирлар ижодидан ҳам мисоллар келтирилади. Ушбу луг'атнинг бошқа мумтоз луг'атлардан фарқи шуки, "Санглоҳ" да биринчи марта насрий асарлардан ҳам мисоллар келтирилган. == Манбалар [1]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Ҳасанов, Ботирбек. Санглоҳ асари. Тошкент: Г'офур Г'улом номидаги адабиёт ва сан'ат, 1989.