Sangzor
Сангзор — Жиззах вилоятидаги дарё. Туркистонтоғ тизмасидаги Гуралаш довони яқинида 3400 м га яқин баландликдаги булоқлардан бошланади ва Жиззах шаҳридан 70 км шим, ғарбда, Қизилқум чўлининг жануби-шарқий чеккасидаги Тузкон кўлига қуйилади. Узунлиги 198 км, ҳавзасининг майдони 3220 км² (тоғлиқ қисми).
| Сангзор | |
|---|---|
Сангзор (Жиззах яқинда)
| |
| Давлат | |

Бош қисми Гуралашсой номи билан аталади. Кичик Қорашақшақ қишлоғи ёнида Жонтекасой қўшилгандан сўнг у Сангзор номини олади. Жиззах шаҳридан қуйида эса Сангзор Қили номи билан маълум. Жарғоқ қишлоғига қадар Сангзор Туркистон тоғ тизмаси билан унинг тармоғи ҳисобланган Молгузар тоғлари оралиғида кенг водий бўйлаб тошлоқ, серостона ўзанда шимоли-ғарбга оқади. Сангзор — камсув дарё. Унинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 4 м³/сек. Жиззах воҳасидан ўтгандан сўнг Сангзорнинг ўзани кўпинча қуриб ётади ёки ундан жуда оз миқдорда суғоришдан ортган партов сувлар билан сизот сувлар оқади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Йиллик сув миқдорининг катта шеми март—июн ойларида оқиб ўтади, кўпинча май ойида тўлиб оқади. Сангзор сувини тартибга солиш ва ундан тўлароқ фойдаланиш мақсадида Жиззах сув омбори қурилган.
Сангзорга 80 дан ортиқ сой ва жилғалар (Хўжасой, Бойқўнғирсой, Кўкжарсой, Оққўрғонсой, Тангатопдисой, Сутариқ, Боғимозорсой, Навқасой ва бошқалар) қўшилади. Бу сойларнинг айримлари Сангзорга етмай тугайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |