Saniy jangi
Саний жанги (арабча: معركة الثني) – мусулмон араб қўшини ва Сосонийлар империяси ўртасида кечган жанг. Холид ибн Валид Иёд ибн Ғанмдан ёрдам сўраш учун Айн ат-Тамрдан Думат ал-Жандалга кетганида, Форс (Сосонийлар) саройи Холид ўз қўшинининг катта қисмини олиб Арабистонга қайтганига ишонган эди. Форслар мусулмонларни яна саҳрога ҳайдаб, йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишга ва обрў-эътиборини тиклашга қарор қилди. Бироқ Холид ибн Валид уларни аввал Музайя жангида мағлуб этиб, сўнгра Саний томон юриш қилди.
| Саний жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Холид ибн Валид юришларининг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Рошидун халифалиги | Сосоний Аҳамонийлар империяси
| ||||||
| Кучлар | |||||||
| 15,000 | 100,000–150,000 | ||||||
Жанг
Холид Музайя жангидаги ҳарбий ҳийласини такрорлашга қарор қилди. Унинг қўшини аввалгидек учта корпусга бўлиниб ҳаракатланди. Ҳар бир корпус Музайядан ўз йўналиши бўйлаб алоҳида бўлиб йўлга чиқди ва белгиланган тун ва вақтда Санийга ҳужум қилиш учун бир нуқтада бирлашди. Холид Музайядан тўғридан-тўғри энг қисқа ва бевосита йўл орқали Санийга йўл олди, қолган корпуслар эса унинг қанотларидан кенг ёйилиб олдинга ҳаракатланди. Белгиланган тун ва вақтда, яъни 633-йил ноябр ойининг иккинчи ҳафтасида (Рамазон ойининг биринчи ҳафтаси, ҳижрий 12-йил) учала корпус биргаликда Санийдаги араблар қароргоҳига ҳужум қилди. Бу сафар озчилик араблар омон қолди. Бироқ аёллар, болалар ва кўплаб ёшлар тирик қолдирилиб, асирга олинди. Араб қўмондони Раби’а ибн Бужайр эса жангда ҳалок бўлди.
Уруш оқибати
Саний жангидан кейин Холид ибн ал-Волид Зумайлда араб қўшинларига ҳужум қилди ва уларни ҳам йўқ қилишга эришди. Шундан сўнг Форснинг Ироқдаги қудратига якун ясалди.
Адабиётлар
- А. И. Акрам, Тҳе Сwорд оф Аллаҳ: Кҳалид бин ал-Wалеэд, Ҳис Лифе анд Cампаигнс, Нат. Публишинг. Ҳоусе, Раwалпинди (1970) ИСБН 0-7101-0104-Х.