Санжар Асатулаевич Хамидуллаев (1976-йил 22-март, Тошкент шаҳри) – ўзбек сиёсатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати[1]. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси.

Биографияси

Хамидуллаев Санжар Асатулаевич 1976-йили Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ихтисослиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1995-йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки мутахассиси лавозимида бошлаган, 2001—2004-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспирант, 2006—2014-йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти илмий ходими, лойиҳаси раҳбари, 2014-2015-йилларда Ўзбекистон ННТМа директори, 2015-2020-йиллар-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновасион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимида фаолият юритмоқда[2].

Манбалар