Санкхя (санскритча, айнан — сон, ҳисоблаш) — ҳинд фалсафасидаги 6 ортодоксал (ведаларни эътироф этувчи) тизимдан бири. тахминан мил. ав. ВИИ асрда донишманд Капила асос солган. У "Санкхя сутра" асарини ёзган, лекин бизгача етиб келмаган. С. ИИИ—ИВ асрлардан ВИИИ—ИХ асрларгача ривожланган (классик С. деб аталган). С. таълимотига кўра, олам асосида 2 ибтидо — пракрити (материя) ва пуруша (руҳ) ётади. Пракрити барча нарсаларнинг асосини ташкил этувчи моддий субстансия бўлиб, у адабий ва бир бутундир. Унинг боши ҳам, охири ҳам йўқ. У ҳеч ким томонидан яратилган эмас. Пуруша — руҳий субстансиядир. У пассив, ҳеч нарсани яратишга қодир эмас. Табиатдаги барча ҳодисалар сатва (онг), ражас (фаоллик), тамас (пассивлик) деб аталувчи учта куч (гуна)нинг ўзаро муносабатига боғлиқдир. С. таълимоти вайшешика, нъяя, миманса таълимотларига таъсир кўрсатган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил