Sanobar (daraxt)
Санобар (Пинус пинеа), Италия қарағайи — қарағайгуллилар оиласига мансуб чиройли доим яшил дарахт. Ватани — Шимолий Америка ва Мексика. Очиқ уруғлиларга киради. Танаси тўғри, бўйи 15–25 м, диаметри 1 м ча. Шохшаббаси ёшлигида конуссимон, кариганда ясси соябонсимон. Игна барглари тўқяшил, уз. 10—15 см, эни 15–20 мм, 1 жуфтдан тўп бўлиб, асосан, чўзиқ новдалар учида жойлашади. Уруғи (ёнғоқчаси) йирик, қорамтир, уз. 1—2 см. Қора денгиз соҳилларида ёнғоқмевали ўсимлик ва манзарали дарахт сифатида ўстирилади. Уруғидан кўпаяди. Ёғочи смолали, пишиқ. Уруғи (кедр ёнғоқларига қараганда ғоят мазали, пиниоли деб аталади) ёғ (50%) ва оқсилларга бой бўлиб, тўғридантўғри ва қовуриб истеъмол қилинади. Уруғидан овқатга ишлатиладиган мазали ёғ олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |